Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратов Марат Халмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «К.Каримовнинг “Оғабий” романида тарихий ҳақиқат ва бадиий фантазия», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4301.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Куанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуржанов Пердебай Эржанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Камалова Дилфуза Энуаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади К.Каримовнинг «Оғабий» романида тарихий ва бадиий ҳақиқатни уйғинлаштириш учун ёзувчи қўллаган усулларни аниқлаш, романнинг композицияси, сюжети, тарихий қаҳрамонлар ва бошқа персонажлар образларининг яратилишидаги ўзига хослиги, воқеа-ҳодисаларнинг характерини англашда пейзаж, от ва бўри образини яратиш поетикасини аниқлаш ва асосий тушунчаларни, бадиий-эстетик талқин қилишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
К.Каримовнинг «Оғабий» романи мисолида тарихий ҳақиқат, тарихий образ ва ёзувчи тўқималари мужассамланишининг асарда илгари сурилган долзарб ғоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шурий ҳолатини ифодалашнинг моҳияти очиб берилиб, романнинг қорақалпоқ адабиётида муҳим ўринга эгалиги асосланган;
тарихий шахслар Қулшибий ва Ережепбий образларининг романда яратилишининг бадиий-эстетитик тамоиллари даражаси ва унда ёзувчининг маҳорати билан романий тафаккури уйғунланиши, муаллиф  консепсияси аниқланиб, макон ва замон образлари, уларнинг тарихий ҳақиқатга мувофиқлиги матн ва тарихий манбаларни қиёслаш асосида очиқланган;
“Оғабий” романида ғоявий бутинликни ва яхлитликни таъминлашда композиция, сюжет, конфликтнинг персонаж образини конкретлаштириш, қаҳрамоннинг мавқеини кўрсатиб беришдаги ўрни аниқланиб, пейзаж образларни яратишда ёзувчининг воқеа ва ҳодийсаларни ҳис қила олиш маҳорати аниқланган;
романда от образи, бўри образининг яратилиши, бу образларнинг бошқа жаҳон адабиётидаги шундай образлар билан типологик ўхшашлиги ва ўзига хослиги асосланиб, уларнинг роман мазмунини таъминлашда ва тасвирланаётган воқея, ҳодийсаларга тасири, унда уларнинг рамзий вазифани бажариш хусусияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тарихий романчилиги ривожланишининг асосий ёʻналишларини, сюжет-композицион фарқларини ва тарихий қаҳрамон образининг ўзига хосликларини тадқиқ этишнинг илмий хулосалари қуйидагича тадбиқ этилган:
К.Каримовнинг «Оғабий» романи мисолида тарихий ҳақиқат, тарихий образ ва ёзувчи тўқималари мужассамланишининг асарда илгари сурилган долзарб ғоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шурий ҳолатини ифодалашнинг моҳияти, романнинг қорақалпоқ адабиётида алоҳида ўрини ҳақидаги лмий натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган ёш иқтидорлар семинарларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 26-мартдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчилар уюшмасининг адабий жараённи илмий-назарий ва илмий-методик баҳолашга тааллуқли фаолиятининг янада такомиллашувига эришилган;
“Оғабий” романида ғоявий бутинликни ва яхлитликни таъминлашда композиция, сюжет, конфликтнинг персонаж образини конкретлаштириш, қаҳрамоннинг мавқеини кўрсатиб беришдаги ўрни, пейзаж образларни яратишда ёзувчининг воқеа ва ҳодийсаларни ҳис қила олиш маҳорати ҳақидаги хулосалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳа ишини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-мартдаги 99/1-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулосаларнинг тадбиқ этилиши орқали маъруза матнларининг ва ўқув қўлланмаларининг назарий даражасининг яхшиланишга эришилган;
тарихий шахслар Қулшибий ва Ережепбий образларининг романда яратилишининг бадиий-эстетитик тамоиллари даражаси ва унда ёзувчининг махорати билан романий тафаккури уйғунланиши, муаллиф  консепсияси, макон ва замон образлари, уларнинг тарихий ҳақиқатга мувофиқлиги матн ва тарихий манбаларни қиёслаш билан олинган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Рухийлиқ бостани” номли эшиттириш орқали аҳолига, кенг жамоатчилик вакилларига тарғиб қилиншда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-мартдаги 05-22/126-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни намойиш этишда тарихий ромонларнинг аҳамияти ҳақидаги маълумотларга эга бўлишган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish