Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Аҳмад Амировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис тилида фразеологиялашган гаплар ва уларнинг ўзбек тилидаги муқобилларининг чоғиштирма лингвистик тадқиқи (луғатлар асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2785.
Илмий раҳбар: Яхшиев Ашур Абдиевич филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон немис ва ўзбек тилларида гап шаклидаги фразеологик бирликларнинг семантик хусусиятлари, тузилиш таркиби ҳамда миллий-маданий ўзига хос жиҳатларини осҳиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги замон немис тилида гап структурали мақол, матал шаклидаги ҳамда сўроқ сўзли фразеологик бирликларни ўзаро маъно кўламининг яқинлиги, уларнинг ранг-баранглиги, модаллиги, таъсирчанлиги, вазифавий воқеланиши бўйича мос келишини шакллантирувчи корпус яратилган;
гап структурали фразеологик бирликларнинг яхшилик ва ёмонлик, донолик ва нодонлик, фойда ва зарар каби маъно турлари очиб берилиб, уларнинг шаклланишида лексик, стилистик, метафорик маъно кўчиш иштироки муҳимлиги исботланган;
гап структурали фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятларини баҳолашда синхрон-қиёсий, диахрон-қиёсий, параллел ва дистрибутив тасвирлаш сабабли қиёсланаётган тилларнинг лексикографик манбаларида кодификацияланиши далилланган;
гап структурали фразеологик бирликларнинг парадигматик, синтагматик жиҳатдан фаоллашувида полисемантик муносабатларни амалга оширишнинг белгиси сифатида уларнинг доимий, тайёр  таркибда,  нутқда қайта ишлаб чиқилиши ва такрорланиш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларида гап шаклидаги фразеологик бирликларининг семантик-структур хусусиятларини қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
гап структурали фразеологик бирликларнинг парадигматик, синтагматик жиҳатдан фаоллашувида полисемантик муносабатларни амалга оширишнинг белгиси сифатида уларнинг доимий, тайёр  таркибда,  нутқда қайта ишлаб чиқилиши ва такрорланиш имкониятлари борасидаги натижалари Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан 2014-2015-йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 27-майдаги 1100/02-сон маълумотномаси). Натижада, гап шаклидаги фразеологик бирликларнинг немис ва ўзбек тилларида қўлланиш ҳолатини лингвистик таҳлил қилиш методикаси мазкур лойиҳа материалларига киритилган;
гап структурали фразеологик бирликларнинг яхшилик ва ёмонлик, донолик ва нодонлик, фойда ва зарар каби маъно турлари очиб берилиб, уларнинг шаклланишида лексик, стилистик, метафорик маъно кўчиш иштироки борасидаги натижаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2017-2020-йилларга мўлжалланган 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 29-майдаги 1121/02-сон маълумотномаси). Натижада, гап шаклидаги фразеологик бирликларнинг немис ва ўзбек тилларида қўлланиш ҳолатини лингвистик таҳлил қилиш методикаси хусусиятлари аниқланган;
гап структурали фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик хусусиятларини баҳолашда синхрон-қиёсий, диахрон-қиёсий, параллел ва дистрибутив тасвирлаш сабабли қиёсланаётган тилларнинг лексикографик манбаларида кодификацияланишини ўрганиш натижаларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастури 585845 ЭПП-1-2017-1ЕС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 1342/02-сон маълумотномаси). Натижада, немис ва ўзбек тиллари фразеологиясида гап шаклидаги фразеологик бирликларнинг синтактик ва структур моделларга асосланган таснифидан лойиҳа доирасида фойдаланилган;
ҳозирги замон немис тилида гап структурали мақол, матал шаклидаги ҳамда сўроқ сўзли фразеологик бирликларни ўзаро маъно кўламининг яқинлиги, уларнинг ранг-баранглиги, модаллиги, таъсирчанлиги, вазифавий воқеланиши бўйича мос келишини шакллантирувчи корпус яратилиши бўйича хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йилнинг 26-апрел куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 1-июлдаги 01-07/172-сон маълумотномаси). Натижада, телекузатувчиларнинг хорижий тилларни ўрганиш борасидаги назарий ва амалий билимлари оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish