Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Махдумахон Жахонгирхон қизи
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прецедент тузилмалар сиёсий дискурсда фаоллашувининг прагматик ва лингвомаданий хусусиятлари”; 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil2294.
Илмий раҳбар: Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Бушуй Татяна Анатолевна, филология фанлари доктори, профессор; Холияров Лутфулла Ташкуватович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек сиёсий дискурсида фаоллашадиган прецедент тузилмаларнинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискурс тилшунослиги доирасида муҳим аҳамиятга молик ва лисоний-тафаккур маҳсули сифатида воқеланадиган ҳодисаларни тавсифлаш имкониятига эга бўлган дискурс турлари, коммуникатив стратегия, нутқий таъсир, манипуляция каби тушунчаларнинг нутқий мулоқот тизими доирасида намоён бўладиган лингвистик моҳияти очиб берилган;
“прецедентлик” тушунчаси онтологик–гносеологик мазмунининг тавсифи орқали прецедент бирликларнинг алоҳида тилларга хос прагматик ва коммуникатив мақоми белгиланиб, уларнинг сиёсий дискурс муҳитида эксплицит ва имплицит кўринишларда шаклланиш механизмлари аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги сиёсий мулоқот жараёнида прецедент бирликлардан фойдаланишда лингвомаданий маълумотларнинг аҳамияти лисоний танловнинг социопрагматик хусусияти сабабли маданиятлараро коммуникация шароитида алоҳида эканлиги исботланган;
прецедент тузилмаларнинг сиёсий дискурсда бажарадиган вазифаларини коммуникатив стратегия нуқтаи назаридан фарқлаш ва прагматик гуруҳларга таснифлаш усули функсионал – семантик ҳамда лингвостилистик жиҳатдан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прецедент тузилмаларнинг немис ва ўзбек тилларидаги сиёсий матнларда фаоллашувининг назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
дискурс тилшунослиги доирасида муҳим аҳамиятга молик ва лисоний-тафаккур маҳсули сифатида воқеланадиган ҳодисаларни тавсифлаш имкониятига эга бўлган дискурс турлари, стратегия, нутқий таъсир, манипуляция каби тушунчалар моҳияти функсионал жанр кўринишида шаклланишига доир хулосалардан Европа Иттифоқининг Эрасмус + 561624+ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизимини жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 25-мартдаги 631/02-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, мулоқот маданияти ҳамда прагматик компетенсия соҳаларидаги билим заҳираси бойиган, бу эса, ўз навбатида, таълим тизимини халқаролаштиришга хизмат қилган;
“прецедентлик” тушунчаси онтологик–гносеологик мазмунининг тавсифи орқали прецедент бирликларнинг миллий тилларга хос прагматик ва коммуникатив моҳиятини белгилаш ҳамда уларнинг сиёсий дискурс муҳитида эксплицит ва имплицит тарзда шаклланиш механизмларини ўрганиш жараёнида олинган натижа ва хулосалардан Хитой халқ Республикасининг Шимолий-Шарқий университетида (Нортҳwест Университй, Чина) бажарилган “Ресеарч он эхпандинг тҳе интернатионал инфлуенcе оф Силк Роад Cултуре анд промотинг тҳе сустаинабле девелопмент оф ҳеритаге тоурисм”, программе И-программе оф натионал ресеарч девелопмент сйстем ДЛ2022040003Л “Тҳе белт анд Роад инновативе эхчанге программе фор фореигн эхперц” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Хитой халқ Республикаси Нортҳwест университетининг 2024-йил 28-февралдаги 710127-сон маълумотномаси). Натижада миллий мерос намуналарини идентификациялаш ва тизимли равишда тавсифлаш имкониятлари такомиллаштирилган ҳамда манбалар заҳираси тўлдирилган;
прецедент тузилмаларнинг сиёсий дискурсда бажарадиган вазифаларини коммуникатив стратегия нуқтаи назаридан фарқлаш ва прагматик гуруҳларга таснифлашда фаоллашадиган далиллаш, ишонтириш, уқтириш, ҳаракатга ундаш билан боғлиқ коммуникатив-прагматик вазифаларини аниқлашга йўналтирилган усулдан Прожеcт Н598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге-Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 4-апрелдаги 04/11-2603-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган метод “Матн таҳлили”, “Дискурсология”, “Прагмалингвистика” каби фанлар назарий асосларини мукаммаллаштириш ва кенгайтиришга хизмат қилган;
немис ва ўзбек тилларидаги сиёсий мулоқот жараёнида прецедент бирликлар фаоллашувида лингвомаданий ахборотнинг муҳимлиги маданиятлараро коммуникация шароитида алоҳида эканлиги ҳамда лисоний танловнинг социопрагматик хусусиятларини инобатга олиш зарурати билан боғлиқ хулосалардан “Шарҳ ва таҳлил” ахборий-аналитик теледастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 29-мартдаги 01-07/59-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалллар мазмунан такомиллаштирилиб, илмий маълумотномалар билан бойитилишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти ошган. Шунингдек, сиёсий дискурснинг прагматик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар ижодий жамоанинг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish