Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Амира Улфатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий персонажлар ҳиссиётларини ифодалашда стилистик воситалар (инглиз ва ўзбек бадиий насри материалида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil1159.
Илмий раҳбар: Рузикулов Фазлиддин Шукурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Элова Умида Рўзимуродовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажларнинг ҳиссиётларини ифодаловчи юз ва тана ҳаракатларига оид бўлган лексик бирликлар ва стилистик воситаларнинг структур-семантик, функсионал ва лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодаловчи “юз”, “табассум”, “кўз” ва “қош” ҳамда турли имо-ишоралар, тана ҳаракатларига оид лисоний бирликларининг идиомалар ва стилистик воситалар каби семантик, сўз бирикмалари каби деривацион, фразеологик, паремиологик ва бадиий матн сифатлари каби лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган;
бадиий персонажлар ҳиссиётларини ифодалашда қўлланилган ундов сўзлар, метафора, муболаға каби стилистик воситаларнинг икки тил бадиий матнидаги ўзига хос лисоний ривожи, уларнинг лексик-семантик такомиллашуви ва структурал хусусиятларининг прагматик ва лингвомаданий ифодаланиши  каби фарқли жиҳатлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодаловчи “юз”, “табассум”, “кўз” ва “қош” ҳамда турли имо-ишоралар, тана ҳаракатларига оид лисоний бирликларининг фразеологик, лексик-стилистик қатламларда ифодаланиши, ҳиссиёт номларининг гуруҳланиши ва уларга оид синонимларнинг қўлланилиши далилланган;
инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодалашда стилистик воситаларнинг икки тил бадиий материалида чоғиштирма баҳоналишига кўра лексик-семантик, прагматик, лингвомаданий, когнитив-деривацион ва этик моҳиятга эгалиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодалашда стилистик воситаларнинг қиёсий-чоғишҳтирма тадқиқ ва таҳлил қилиш юзасидан  олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодаловчи “юз”, “табассум”, “кўз” ва “қош” ҳамда турли имо-ишоралар, тана ҳаракатларига оид лисоний бирликларининг семантик, деривацион, лингвомаданий хусусиятлари қиёсий-чоғиштирма таҳлили натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институти Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 31 мартдаги 854/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда таҳлилга тортилган “юз”, “табассум”, “кўз” ва “қош” ва турли имо-ишоралар, тана ҳаракатларига оид лексемалар, сўз бирикмалари, идиомалар ва стилистик воситаларнинг функсионал-семантик, стилистик, прагматик ва лингвомаданий тадқиқи, илмий-назарий аспектлари инглиз ва ўзбек тилшунослигининг лексикология, луғатшунослик, матншунослик соҳаларининг такомиллашиши, луғатлар яратиш, инглиз ва ўзбек тиллари стилистикаси бўйича қўлланмалар ёзиш, илмий мақолалар, тезислар ёзишда янги ёндашувлар сифатида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳиссиётга оид лексемаларнинг фразеологик, паремиологик ва бадиий матн сатҳларда инсон ҳиссиётлари ифодаси ҳамда уларни шакллантирувчи ундов сўзлар, метафора, муболаға каби стилистик воситалар таҳлилллар натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016-йилларга мўлжалланган Темпус Прожеcт 544161- ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 31 мартдаги 853/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги инсон ҳиссиётларини ифодаловчи стилистик воситаларнинг инглиз ва ўзбек тилларида лексикология ва стилистикага оид изоҳли, соҳавий луғатларни тузишда манба бўлиши ҳамда бадиий персонажлар ҳиссиётларини ифодалашда қўлланилган стилистик воситаларнинг икки тил бадиий матнидаги ўзига хос лисоний ривожи ва фарқли жиҳатларининг қиёсий-чоғиштирма, лексик-семантик, прагматик ва структурал аспектидаги тадқиқи хулослалардан “Қиёсий тилшунослик”, “Маданиятлараро мулоқотни шакллантириш”, “Стилистика”, “Лингвомаданиятшунослик” соҳалари учун ўқув қўлланмалар, электрон китоблар, шунингдек илмий мақолалар ва тезислар ёзишда чиқарилган хулоса ва ишлаб чиқилган тавсияларидан фойдаланиш мумкинлиги қайд қилинган;
инглиз ва ўзбек бадиий асарларида персонажлар ҳиссиётларини ифодаловчи “юз”, “табассум”, “кўз” ва “қош” ҳамда турли имо-ишоралар, тана ҳаракатларига оид лисоний бирликларининг фразеологик, лексик-стилистик қатламларда ифодаланиши, ҳиссиёт номларининг гуруҳланиши ва уларнинг синонимлари таснифи хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида И-204-4-5 “инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникасион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023 йил 31 мартдаги 855/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида инсон ҳиссиётларини намоён қилишнинг лисоний, прагматик, психологик жиҳатлари қардош бўлмаган инглиз ва ўзбек тилларининг ўзаро алоқадор қарама-қарши жиҳатларини аниқлашга эришилган;
бадиий персонажлар ҳиссиётларини ифодалашнинг стилистик хусусиятлари тадқиқига турли ёндашувлар, уларнинг функсионал семантик ва лингвокултурологик тузилмаларини акс эттириш механизмига доир хулосалар асосида “Стйлистиcс” номли дарслик яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01-мартдаги 110-сон буйруғи, рўйхатга олинган рақами 110-246). Натижада 5111400 – Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) таълим йўналиши талабалари янги дарслик сифатида таълим жараёнида қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish