Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназарова Зулҳумор Қодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср иккинчи ярми рус сатирик насри жанрларининг ўзига хослиги ”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil973.
Илмий маслаҳатчи: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар Содиқов Зоҳид Якубжонович, филология фанлари доктори, профессор; Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср иккинчи ярмидаги рус сатирасининг энг характерли жанрларининг ривожланиш тамойилларини, тадрижий такомилини аниқлаш ҳамда илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида рус сатирасида (А.Ф. Писемский, О.М. Сомов, В.П. Мешерский сатирик насри мисолида) воқеликни ҳаққоний ифодаловчи, мазмун-моҳияти билан умумлаштирувчи, йўналтирувчи, жамият ҳодисаларини баҳоловчи сатира ва ирония каби бадиийлик модуслари мавжуд бўлганлиги аниқланган;
мазмун ва шакл диалектикасига асосланиб, ХИХ-асрнинг иккинчи ярми рус сатирик насрида онгли равишда бўрттириш, гротеск, ёрқин фантастик тасвирлар, уларнинг мажбурий кулгили табиати каби бадиий тасвир техникаси ва усуллари мавжудлиги исботланган;
илк бора А.Ф. Писемский ва В. П. Мешчерский сатираси мисолида ХИХ-асрнинг иккинчи ярмида рус сатирасида жамият ҳаётида муҳим деб ҳисобланган фалсафий ва ижтимоий ғояларни ифодаланиш тамойиллари ва кейинги авлод сатирик ёзувчилар ижодига хос бўлган эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби муҳим маънавий-маърифий ғоялар мажмуаси мавжудлиги аниқланган;
рус сатираси тили ва услуби, адабий анъаналарнинг  адолат, одамларга муҳаббат, инсонпарварлик каби умуминсоний хусусиятлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср иккинчи ярмидаги рус сатирик насри жанрларининг ўзига хослиги ва сатира поетикасининг тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида рус сатирасида (А.Ф. Писемский, О.М. Сомов, В.П. Мешерский сатирик насри мисолида) воқеликни ҳаққоний ифодаловчи, мазмун-моҳияти билан умумлаштирувчи, йўналтирувчи, жамият ҳодисаларини баҳоловчи сатира ва ирония каби бадиийлик модуслари мавжуд бўлганлиги ҳамда рус сатираси ХИХ асрнинг иккинчи ярмида рус жамиятининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган шаклланиш ва ривожланиш қонуниятларига эга адабий-эстетик ҳодиса сифатида далилланганига оид хулосалардан “Эрасмус+ дастурининг ИCМ, КА-107- № 2020-1-ЭС01-КА107-080444 Валладолид университети ўртасида кредит сафарбарлиги” лойиҳасида самарали фойдаланилган (Валладолид университетининг 2023-йил 25-июндаги ИРД/22-сон маълумотномаси). Натижада, илмий ҳамда бадий материаллар мисолида адабий фаолият ва ижтимоий ҳаёт ўртасидаги алоқани акс эттирувчи сатирик прозанинг жанр хилма хиллиги ҳамда уни воситаларининг консептуал-мазмуний белгилари мазкур дастур мазмунини бойитган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярмидаги рус сатирасининг ўзига хос поетик табиати,  композицион таркиби, образлар тизими, тил хусусияти, ифода усуллари, мавзу ва ғояси  бадиият қонуниятлари асосида изоҳланганишига доир хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-январдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонининг 2-иловаси “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг “Ёшлар билан ишлашнинг самарали бошқарув тизимини жорий этиш” номли 70-мақсад 256-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2023-йил 10-февралдаги 04.13/21-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашини шакллантиришда замонавий илмий-назарий маълумотлардан фойдаланиш ёшларни умуминсоний қадриятларга таъсир этувчи оммавий маданият кўринишидаги мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш имконини берган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида жамият ҳаётида муҳим ҳисобланган фалсафий, ижтимоий ғояларнинг рус сатирасида ифодаланиш тамойиллари ва кейинги авлод сатирик ёзувчилари ижодига хос бўлган энг муҳим маънавий-маърифий ғоялар мажмуаси таҳлил қилиниб,  рус сатирик ёзувчиларидан А.Ф. Писемский ва В.П. Мешерский ижодидаги ижтимоий ҳаёт ва адабий ижод жараёнларининг узвий боғлиқлиги ҳамда ажралмас алоқаси илмий-назарий билимлар асосида исботланганига оид хулосалардан Андижон давлат университетида 2017–2021-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш" номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2023-йил 17-январдаги 32-32/160-сон маълумотномаси). Натижада рус сатираси тили ва услуби, адабий анъаналарнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг ўша давр шароитидаги трансформациясига доир илмий-назарий қарашлар лойиҳа мазмун-моҳиятини бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish