Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Ҳамза Рузиқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Узлюксиз таълим тизимида географийани ўқитишда ахборот таълим муҳитидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (PhDагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/PhD147.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурхонович география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат PhDагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзамахмудович, география фанлари доктори, доцент (DSc); Қораев Самариддин Баракаевич, PhDагогика фанлари доктори, доцент (DSc); Ибрагимов Аълам Амриллаевич, PhDагогика фанлари доктори, доцент (DSc).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз талим тизимида географийани ўқитишда ахборот таълим муҳитларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-талабаларни ахборот технологияларининг интеграциясига кўра география фанига оид мантиқий, креатив, когнитив фикрлашининг методик жиҳатлари фанга қўйилаётган замонавий талабларни қўллаб-қувватловчи ва инновацион муҳитга мослашувчан таълим тизимини диагностика қилишнинг электрон шаклини қўллашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига география фани машғулотларини кооператив ва коллоборатив ўқитиш усулларини қўллаш жараёни ҳар бир ўқувчининг характерини индивидуал ва умумий мезонларда акслантирувчи ягона маълумотлар базасига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг география фани бўйича синфдан ва мактабдан ташқари таълим олиш фаолияти географик обектларни тавсифлаш, қиёслаш, талқин қилиш орқали нисбий баҳолаш технологиясига эга электрон платформани интерфаол ўқув муҳитига табақалашган таълим шаклида мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг географияга оид билимларини эгаллаш жараёни мотивацион, муаммоли вазиятларни интуитив яратиш, гамификация элементларидан (онлайн ва мобил кроссвордлар) фойдаланиш, PhDагогик жараён самарадорлигини мунтазам диагностика қилиб бориш ва рақамлаштирилган 4К моделини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни табиий жараёнларга оид креатив фаоллиги ва компетентлигини ривожлантириш методикаси реал табиатга виртуал саёҳат орқали шахсга йўналтирилган таълим фаолиятини лойиҳалашни таъминловчи “Табиат” электрон платформасини қўллаш воситасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Узлюксиз талим тизимида географийани ўқитишда ахборот таълим муҳитларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчи-талабаларни ахборот технологияларининг интеграциясига кўра география фанига оид мантиқий, креатив, когнитив фикрлашининг методик жиҳатлари фанга қўйилаётган замонавий талабларни қўллаб-қувватловчи ва инновацион муҳитга мослашувчан таълим тизимини диагностика қилишнинг электрон шаклини қўллашга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир методик тавсийалардан Наманган давлат университетининг “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизмни такомиллаштириш” номли инновацион лойиҳани олий таълим сифатини диагностика қилишни электрон тизимни ишлаб чиқиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 13-июлдаги 1120-04-сон сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг географийа фанларига оид мантиқий, креатив ва когнитив фикрлашини ривожлантиришга еришилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига география фани машғулотларини кооператив ва коллоборатив ўқитиш усулларини қўллаш жараёни ҳар бир ўқувчининг характерини индивидуал ва умумий мезонларда акслантирувчи ягона маълумотлар базасига интеграциялаш асосида такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг география фани бўйича синфдан ва мактабдан ташқари таълим олиш фаолияти географик обектларни тавсифлаш, қиёслаш, талқин қилиш орқали нисбий баҳолаш технологиясига эга электрон платформани интерфаол ўқув муҳитига табақалашган таълим шаклида мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсийалардан Муқумий номидаги Қўқон давлат PhDагогика институтининг “Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва электрон платформа яратиш” номли инновацион лойиҳани масофавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Муқумий номидаги Қўқон давлат PhDагогика институтининг 2023-йил 14-июлдаги 198-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ўқув фаолийатида географийа фанидан онлайн тўгараклар ва турли тадбирларни самарали ўтказишга хизмат қилган;
талабаларнинг географияга оид билимларини эгаллаш жараёни мотивацион, муаммоли вазиятларни интуитив яратиш, гамификация элементларидан (онлайн ва мобил кроссвордлар) фойдаланиш, PhDагогик жараён самарадорлигини мунтазам диагностика қилиб бориш ва рақамлаштирилган 4К моделини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсийалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳани масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 12-июлдаги 04/11-4227-сон маълумотномаси). Бу таклифлар асосида талабаларнинг географийа фанларидан мустақил таълимини ташкил етиш тизимини такомиллаштиришга еришилган;
талабаларни табиий жараёнларга оид креатив фаоллиги ва компетентлигини ривожлантириш методикаси реал табиатга виртуал саёҳат орқали шахсга йўналтирилган таълим фаолиятини лойиҳалашни таъминловчи “Табиат” электрон платформасини қўллаш воситасида такомиллаштиришга оид методик тавсийалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳани масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 12-июлдаги 04/11-4227-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида географийа таълим ва тарбийа жарайонини рақамли технологийалар йордамида ташкил етишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish