Sayt test rejimida ishlamoqda

Мехлиева Дилноза Усмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек фолклорида лоф ва унинг бадиий-эстетик хусусиятлари”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1688.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Худайқулова Латифа, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Ураева Дармон, филология фанлари доктори, профессор; Тилавов Абдумурод, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лоф жанрининг генезиси, ўзига хос жанрий хусусийатлари, ўзбек фолклоридаги бошқа эпик (афсона, латифа, аския) жанрлар ҳамда “қирқ йолғон” типидаги эртаклар билан муносабати, мавзуси ва яратилиш даври, образлар таркибига кўра турлари, бадиий-эстетик вазифалари ҳамда лингвопоетикасининг моҳиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лофларнинг генезисида ибтидоий фолклорнинг кулги ва сўз магиясига бўлган ишонч мавжудлиги, ибтидоий фолклорнинг эътиқодий маросимларидаги, хусусан, инициация жарайонидаги синалувчининг, йаъни войага етган қаҳрамоннинг “йолғон”лари – нариги дунйо ҳақидаги тасаввурлари ва “хотиралари” эканлиги асосланган;
лофларнинг аскийа ва латифа жанрларидан кулгининг ўткир муболаға орқали юзага келиши, муқобил образларга (доимо икки лофчи иштироки), қисқа диалог фонида кенг маънога эгалиги, воқеа-ҳодисаларни ифодалаши жиҳатидан фарқланиши ҳамда лоф поетикасининг табиати, кулги билан мутаносиблиги, жанр асосида сўз ўйини, бадиий ифода каби масалалар далилланган;
лофларнинг қирғиз, озарбайжон, турк оғзаки ижодидаги йолғон, хайолий уйдирма, муболағага асосланган “калп”, “қаравелли”, “йаланлама” жанрлари каби айтишув тарзида ижро этилиши, нарса ҳодисаларнинг бўрттирилиши, ўхшаш мотивлар асосига қурилгани, баъзан якка ижрочи томонидан ижро этилиши, шеърий намуналарининг мавжудлиги каби фарқли хусусийатлари, “қирқ йолғон” туркумидаги эртаклар билан муштараклиги аниқланган;
ўзбек халқ лофлари мавзу ва образлар кўламига кўра таснифланиб, уларнинг ижтимоий-маиший, сийосий-танқидий вазифаларни бажариши, лингвопоетик (ўхшатиш, қиёсласлаш, бўрттириш каби) хусусийатлари, инсон ҳиссий-иродавий ҳолатига психологик таъсири очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек фолклорида лоф ва унинг бадиий эстетик хусусийатлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда жорий қилинган:
ўзбек халқ оғзаки ижодидаги эпик асарлар (лоф, ривойат, эртак) намуналаридан иборат жилдларни нашрга таййорлаш, мавзу ва образлар кўламига кўра таснифлаш ҳамда ундаги илмий-назарий қарашлардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабийоти ва фолклори институтида бажарилган “Ўзбек халқ ижоди йодгорликлари” 100 жилдлигини нашрга таййорлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзусидаги ОТ-Ф1-76 рақамли фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (ЎзР ФА Ўзбек тили, адабийоти ва фолклори институтининг 2023-йил 19-декабрдаги 3/1255-2804-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек халқ ижоди йодгорликлари” 100 жилдлиги таркибидаги ўзбек лоф намуналаридан тузилган “Лоф ва аскийа” номли 87-жилди нашрга таййорланган;
ўзбек фолклоридаги лоф намуналари, ўзига хос жанрий хусусийатлари, кулгига асосланган бошқа оғзаки ижод жанрларидан фарқи, бадиийати қорақалпоқ фолклоридаги лап (лоф)лар ва бошқа туркий халқлардаги ўхшаш жанрларни қийосий таҳлил қилиш асосида чиқарилган илмий-назарий хулосаларидан Фанлар академийасининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиши, генезиси, образлар системаси, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” (2021-2023) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 10-октйабрдаги 390/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ фолклорининг туркий халқлар, хусусан, ўзбек фолклори билан боғлиқ узвлари, кулгига асосланган жанрлар типологийасини текстологик ўрганиш методларини ишлаб чиқишда лофларнинг тадқиқи муҳим аҳамийатга эга эканлиги аниқланган;
лофларнинг маънавий ҳайотимиз ва халқимиз бадиий тафаккури тараққийотида тутган аҳамийатига доир илмий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Маҳалла” телеканалининг “Телевизион миниатюра”, “Шапалоқ”, “Ҳа-ҳа-ҳа” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийасининг 2023-йил 3-октйабрдаги 01-01-1009-сонли маълумотномаси). Натижада халқимиз томонидан йаратилган бой номоддий маданий мероси, кўп асрлик қадрийатлари тизимининг йош авлод маънавий камолотидаги тутган ўрни ва аҳамийати хусусидаги йанги маълумотлар орқали лоф поетикасининг табиати, кулги билан мутаносиблиги, муболаға санъати образли тасвир ва бадиҳагўйлик, сўз ўйини, бадиий ифода, лофда образлилик каби масалалар кенг томошабинлар оммасига етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish