Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Бобур Уткировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
““Жасорат” феноменини шакллантиришда ўзбек эпик достонлари: структуравий-функсионал ёндашув”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3220.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси.
Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умурзоқ, филология фанлари доктори, профессор; Сайитқулов Илҳом, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади достонлардаги жанг лавҳалари, қаҳрамонлик, ватанпарварлик мотивлари асосларини тарихий воқеаларга боғлиқ ҳолда очиб бериш, хусусан, “Юсуф билан Аҳмад”, “Алибек билан Болибек” жангнома достонларидаги шахс маънавияти, жанговарлик салоҳияти, жасорат ва жанг мотиви илдизларини далиллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Алибек билан Болибек”, “Юсуф ва Аҳмад” каби ўзбек халқ эпослари мисолида ўзбек халқининг қатʼий руҳияти, иродаси, юксак маънавияти, тафаккури, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, эрк, биродарлик, душманга нафрат ғояларини чуқур сингдириш орқали замонавий армиямизнинг маънавий қиёфасини тўлақонли юзага чиқариш имконияти далилланган;
ўзбек халқ эпослари қадимги туркий ёдгорликлардаги қаҳрамонларнинг жасорати уларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ эканлиги, алпликнинг шаклланиш босқичлари, қаҳрамонлик ва довюраклик, стратегия ва жанг мотиви каби омиллар бу хусусиятларнинг шаклланишида асос бўлганлиги исботланган;
фолклор асарларидаги ҳарбий тактика, жанг санʼати, душманга қарши кураш усуллари жанговар куч, қуроллардан фойдаланиш маҳорати билан боғлиқ лавҳалар ва деталлар қаҳрамонлик достонларида жасорат феноменини юзага келтириши асосланган;
ватанпарварлик, мардлик, жанговар биродарлик қоидаларига риоя қилиш анʼанаси достонларнинг бош қаҳрамонлари, саркардалар образида мужассамлашгани жанговарлик фаолиятини юзага келтирувчи асосий омиллар экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жасорат” феноменини шакллантиришда ўзбек эпик достонлари: структуравий-функсионал ёндашув мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Алибек билан Болибек”, “Юсуф ва Аҳмад” каби ўзбек халқ эпослари мисолида ўзбек халқининг қатʼий руҳияти, иродаси, юксак маънавияти, тафаккури, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, эрк, биродарлик, душманга нафрат ғояларини чуқур сингдириш орқали замонавий армиямизнинг маънавий қиёфасини тўлақонли юзага чиқариш имконияти далилланганлигига бағишланган натижалар 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 30-апрелдаги 04/1-1117-маълумотномаси). Натижада туркий манбаларда қаҳрамонлик тимсоллари ва жанг мотиви билан эпик достонлардаги қаҳрамонлик унсурлари ва уруш саҳналари ўзаро уйғунлигини аниқлаш имконияти яратилган;  
ўзбек халқ эпослари қадимги туркий ёдгорликлардаги қаҳрамонларнинг жасорати уларнинг хулқ-атвори билан боғлиқ эканлиги, алпликнинг шаклланиш босқичлари, қаҳрамонлик ва довюраклик, стратегия ва жанг мотиви каби омиллар бу хусусиятларнинг шаклланишида асос бўлганлиги исботланганлиги ҳамда фолклор асарларидаги ҳарбий тактика, жанг санʼати, душманга қарши кураш усуллари жанговар куч, қуроллардан фойдаланиш маҳорати билан боғлиқ лавҳалар ва деталлар қаҳрамонлик достонларида жасорат феноменини юзага келтириши асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 26-сентябрдаги 10/1922-сон маълумотномаси). Натижада “Юсуф ва Аҳмад”, “Алибек билан Болибек” достонларидаги қаҳрамонларнинг улғайиш динамикаси, жасорат кўрсатиш тадрижи курсантлар фаолиятига татбиқ этилганда ижобий ютуқларга эришилган;
ватанпарварлик, мардлик, жанговар биродарлик қоидаларига риоя қилиш анʼанаси достонларнинг бош қаҳрамонлари, саркардалар образида мужассамлашгани жанговарлик фаолиятини юзага келтирувчи асосий омиллар экани далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Очиқ дарс” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-сентябрдаги 01-14/257-сон маълумотномаси). Натижада ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватан ҳимоясига масъулият, мардлик ва жасорат туйғуларининг аҳамияти кенг томошабинлар оммасига етказилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish