Sayt test rejimida ishlamoqda

Жулиев Мухиддин Комиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди худудларида эрозия жараёнларини моделлаштиришнинг назарий асослари ва методикаси (Тошкент вилояти мисолида)», 11.00.05 - Атроф-муҳитини муҳофаса қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/B223.
Илмий маслаҳатчи: Гафурова Лазиза Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўрабоев Акмал Нормўминович, биология фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори; Бобоев Ҳасан Одилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ ва тўголди худудларида эрозия жараёнларини геоахборот технологиялари ва масофадан зондлаш усуллари асосида баҳолаш ва тупроқ эрозияси жараёнларини моделлаштириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор охирги 60 йил давомида МДҲ мамлакатларида олиб борилган тупроқ эрозиясига оид илмий, улар асосида библиометрик маълумотлар базаси яратилган, тоғ ва тоғолди худудида кечувчи эрозия жараёнларини аниқлаш, баҳолаш ва моделларини яратишда геофазовий таҳлил услубининг стратегияси ишлаб чиқилган;
Угом-Чотқол миллий боғида иқлим ўзгариши шароитида худуднинг ўсимлик дунёси, ер қоплами кўрсаткичларининг 20 йил мобайнида ўзгаришларини аниқлашда сунъий йўлдош тасвирларини вегетацион индекслари ҳисоблари асосида геофазовий фойдаланиш юқори аниқликдаги маълумотлар бериши аниқланган;
илк бор тадқиқот объектида эрозия жараёнларини геофазовий таҳлил ўтказиш ва моделларни апробация қилиш мақсадида ер ости сув манбалари ва тупроқ эрозияси жараёнлари ўртасидаги муносабатларни аниқлашда кўп мезонли қарорларни таҳлил қилиш МCДА моделининг афзаллиги ва имкониятлари такомиллаштирилган;
тадқиқот объектида юқори аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирлари ва ОБИА (Обжеcт-Басед Имаге Аналйсис) модели орқали эрозия жараёнларини автоматик аниқлаш усули тадбиқ қилинган ва имкониятлари баҳоланган;
геофазовий таҳлилга асосланган РУСЛЕ модели ёрдамида эрозия жараёнларини моделлаштириш мақсадида тадқиқот обектининг специфик хусусиятларини инобатга олган ҳолда РУСЛЕ моделининг параметрлари мослаштирилган ва унинг имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди худудларида эрозия жараёнларини моделлаштиришнинг назарий асослари ва методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сcопус маълумотлар базаси асосида тупроқ эрозияси мавзусига доир инглиз тилида чоп этилган мақолалар базаси ва статистик таҳлил қилиш усули шакллантирилган ва ушбу база “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи доирасида олиб борилаётган “Энглиш фор Сcиенcе” дастури орқали амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотномаси). Натижада, ушбу библиометрик маълумотлар базаси ёш тадқиқотчиларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишида олиб бораётган тадқиқот ишларида эрозия жараёнларини аниқлаш, баҳолаш, моделлаштириш ва ушбу жараёнларга қарши тупроқларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича дунё тажрибасини ўрганиб тадқиқот методологиясини ишлаб чиқишда хизмат қилган;
МCДА (Мулти-Cритериа Деcисион Аналйсис) модели ёрдамида яратилган тематик хариталар Геология фанлари университети таркибидаги “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2023 йил 12 декабрдаги 08-4522 сонли маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. Натижада тадқиқот объекти ер ости сув манбалари ва тупроқ эрозияси жараёнлари ўртасидаги муносабатларни акс эттирувчи потенциал ер ости сув манбалари ҳосил бўладиган худудларни таснифлаш имконини берган;
ОБИА (Обжест-Басед Имаге Аналйсис) модели имкониятларидан фойдаланилган ҳолда юқори аниқликдаги ГеоЕе-1 сунъий йўлдош тасвирларининг геофазовий таҳлили асосида яратилган тадқиқот обектининг эрозия хавфи мавжуд худудлари акс эттирилган тематик хариталар Геология фанлари университети таркибидаги “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2023 йил 12 декабрдаги 08-4522 сонли маълумотномаси) амалиётга жорий етилган. Натижада ушбу ишланма тоғ ва тоғолди худудларида кечувчи эрозия жараёнларини автоматик хариталаш имконини берган;
РУСЛЕ модели асосида яратилган эрозия жараёнларини келтириб чиқарувчи омиллар ва ушбу жараёнлар туфайли йиллик тупроқ йўқотилиши маълумотлари акс эттирилган тематик хариталар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибидаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 29-ноябрдаги 03-03/3-7523-сонли маълумотномаси). Натижада эрозияга учраган тупроқларни ҳолатини яхшилаш бўйича экологик асосланган тупроқни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини тўғри қўллаш, лалми ерларда экин турларини тўғри танлаш ва жойлаштиришда хизмат қилган;
Ландсат-5 ТМ ва Ландсат 8 (ОЛИ & ТИРС) сунъий йўлдошлари тасвирларини геофазовий таҳлил асосида яратилган ўсимлик индекси (НДВИ), ер қопламининг ўзгариши (ЛУЛC) ва ёғингарчилик кўрсаткичлари акс эттирилган тематик хариталари Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибидаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 29-ноябрдаги 03-03/3-7523-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тематик хариталар Угом-Чотқол худудининг 575 минг гектар майдонида тарқалган ўсимлик дунёси ва ер қопламини ҳолатини таҳлил қилиш ва уни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish