Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниева Назокат Мухторали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси бентонитлари ва саноат чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш ва тадқиқи», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/К700.
Илмий раҳбар: Очилов Ғолибжон Мамаюнусович, кимё фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдукодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий бентонитни ёғ-мой саноати иккиламчи маҳсулоти госсипол смоласи билан модификацияларини олиш, уларнинг бензол буғи, Cу2+ ва Пб2+ адсорбсия хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификациялаб олинган адсорбентларда бензол молекулалари адсорбсия қиймати: Лоғон бентонити асосида олинган ГЛБ-3>ГЛБ-2>ГЛБ-1; Шўрсув бентонити асосида олинган ГШБ-3>ГШБ-2>ГШБ-1 тартибида камайиб бориш илмий жиҳатдан асосланган;
лоғон бентонитини хлорид кислота билан фаоллаш натижаларига кўра, унинг сорбсия хусусиятини белгиловчи монтмориллонит миқдори энг юқори кўрсатгичда 10 % ли хлорид кислота ёрдамида фаоллаш натижасида 59,97 % гача ортиши аниқланган;
сув буғлари адсорбсия изотермалари натижаларига кўра, бентонитни госсипол смоласи билан фаоллаш натижасида гидрофиллик хусусияти камайиб гидрофоблик хоссасини ортиши тажрибалар ёрдамида исботланган;
ГЛБ-3 ва ГШБ-3 лар оғир металлар бўйича адсорбсия жараёни дастлабки 3 мартагача деярли бир хил бўлиши, кейинги босқичларда 5 мартадан сўнг адсорбсиянинг камайиб бориши аниқланган;
маҳаллий бентонитларни госсипол смоласи билан модификациялаш натижасида олинган адсорбентларнинг мустаҳкамлиги ГЛБ-3 да ЛБ га нисбатан мустаҳкамлик 2,5 марта катта бўлиши исботланган;
модификациялаб олинган адсорбентлар ёрдамида саноат оқава сувларини органик ва ноорганик қўшимча моддалардан комплекс тозалашнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бентонит ва госсипол асосида модификацияланган адсорбентлар олиш ва уларнинг сорбсия хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фаоллаб олинган адсорбентлар ёрдамида “Ҳоме Техтиле НТ” МЧЖнинг оқава сувларини бўёқлардан тозалаш усули ҳамда “Узwоолентех” МЧЖ оқова сувларни таркибидаги ноорганик моддалардан модификацияланган адсорбентлар ёрдамида тозалаш усули “ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг “ амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси “ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2024 йил 10 майдаги 03/25-975-сонли маълумотномаси). Натижада, оқава сувни таркибидаги бўёқ маҳсулотларидан 95,6 % гача тозалаш ҳамда оқова сув таркибидаги калийнинг-66 %, калсийни-88 %, хлорид ионларининг-87 %, сулфат-40 % ва олтингугурт ВИ оксидининг-99 % тозалаш имконини беради;
фаоллантириб олинган ГЛБ-3 ва ГШБ-3 адсорбентлари Наманган сув таминоти АЖга қарашли шаҳар канализация сувларини таркибдаги нефт маҳсулотларини тозалаш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Ҳокимлигининг 2024 йил 25 апрелдаги 04/30-634-сонли маълумотномаси). Натижада, оқава сув таркибидаги нефт маҳсулотларини 86-87 % гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish