Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Нодир Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир коронар синдром ST элевациясиз беморларда миокард шикастланишини башоратлашнинг тўқима допплер имкониятлари» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.1.PHD/Tib2420.
Илмий раҳбар: Бекметова Феруза Матсапаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Сирожиддин Рашидович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ўткир коронар синдром ST элевациясиз беморларда миокард шикастланишини башоратлашнинг глобал ва регионал, систолик ва диастолик бузилишларини тўқима допплер эхокардиография ёрдамида  оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир коронар синдром SТ элевациясиз  беморларда юқори технологик ноинвазив ташхислаш усули - тўқима допплерографияси ёрдамида миокард инфаркти натижасида келиб чиққан шикастланиш ва коронар ҳавза локализацияси аниқланган;
ўткир коронар синдром SТ элевациясиз беморларда коронар атеросклероз ва миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин тўқима допплерографиясининг тезлик параметрлари ўртасида боғлиқлик аниқланган;
ўткир коронар синдром SТ элевациясиз  беморларда миокард шикастланишида изоволумик бўшашиш вақти, ЧҚ миокард фаолияти индексининг башорат қилувчи аҳамияти аниқланган ва олинган кўрсаткичлар асосида миокард қисқарувчанликнинг стандарт ташхислаш усуллари ишлаб чиқилган;
ўткир коронар синдром SТ элевациясиз  беморларда миокард инфаркт локализацияси ва инфарктга боғлиқ артерияни аниқлаш билан бирга, ЧҚ тўқима допплерографиясининг вақт кўрсаткичларининг референс қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 27 ноябрдаги 7-сон хулосаси асосида (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ 2023 йил 28 ноябрдаги 181-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ўткир коронар синдром ST элевациясиз беморларда чап қоринчанинг сегментар тузилишини ҳисобга олган ҳолда, миокард шикастланишини тўқима допплер эхокардиорафия усули ёрдамида аниқлаш билан ифодаланади. Илмий янгилик аҳамияти: ЎКС ST элевациясиз беморларда чап қоринчанинг сегментар тузилишини ҳисобга олган ҳолда, миокард шикастланишини тўқима допплер эхокардиорафия усули ёрдамида аниқлаш, миокард шикастланиш даражасига кўра ўз вақтида тўғри ва самарали даволаш имконини беради. Илмий янгиликни амалиётга тадбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 02.11.2022 йилдаги №68/2 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 09.11.2022 йилдаги №46 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЎКС ST элевациясиз беморларда чап қоринчанинг сегментар тузилишини ҳисобга олган ҳолда, миокард шикастланишини тўқима допплер эхокардиорафия усули ёрдамида аниқлаш, беморларни ўз вақтида эрта ва самарали даволанишга олиб келади, бу эса ЎКСдан ногиронлик ва ўлим кўрсаткичини камайишига сабаб бўлади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: чап қоринчанинг сегментар тузилишини ҳисобга олган ҳолда, миокард шикастланишини тўқима допплер эхокардиорафия усули ёрдамида аниқлаш зарурати ва аҳамияти билан асосланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЎКС ST элевациясиз беморларда юрак-фон томир асоратларини ривожланишини камайтиришга имкон беради, охир-оқибат даволаниш самарадорлигини оширади, қайта касалхонага ётқизишни камайтирди, ногиронлик фоизини камайтирди. Шубҳасиз соғлиқни сақлаш тизими томонидан иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтирди. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЎКС ST элевациясиз беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, хусусан, касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради, бу эса Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган ҳар бир бемордан 1.660.000 сўмдан тежаш имконини беради. Хулоса: Ўткир коронар синдром ST элевациясиз беморларда чап қоринчанинг сегментар тузилишини ҳисобга олган ҳолда, миокард шикастланишини тўқима допплер эхокардиорафия усули ёрдамида аниқлаш ҳар бир беморга 1.660.000 сўмни тежаш имконини беради, бу беморларда юрак-қон томир асоратлари ва ногиронлик даражасини камайтириш имконини беради. Даволаш, қайта касалхонага ётқизишни камайтириш, беморларнинг ногиронлик фоизи ва соғлиқни сақлаш тизимидаги иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 22.11.2023 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор ЎКС SТ элевациясиз беморларда коронар атеросклероз, вақт оралиғи, ҳамда миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин тўқима допплерографиясининг тезлик параметрлари ўртасида боғлиқлик аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: коронар атеросклероз, тўқима допплери вақт оралиғи, ҳамда  миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин тўқима допплерографиясининг тезлик параметрлари ўртасида боғлиқлик ЎКС SТ элевациясиз беморларда оптимал терапия ўтказишга дифференциал ёндошишга имкон беради, бу эса ушбу гуруҳ беморларда даволаш самарадорлигини яхшилаш учун муҳимдир. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 22.11.2023 йилдаги №68/2 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 22.11.2023 йилдаги №46 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин тўқима допплерографияси ёрдамида аниқланган тезлик параметрлари ЎКС SТ элевациясиз беморларда терапияга табақалаштирилган ёндашувни таъминлайди, бу эса ўз навбатида, беморларга оптимал даво усулини тўғри танлаш имконини беради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва терапияга риоя қилишни кучайтиришга олиб келади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин арзон, ҳавфсиз, ноинвазив тўқима допплерографияси текширувини ўтказиш зарурати ва аҳамияти билан асосланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЎКС SТ элевациясиз беморларда асоратларни ривожланишини секинлаштириш ва йўқ қилишга имкон беради, хусусан, ногиронлик, бу охир-оқибат даволаниш самарадорлигини оширади, қайта касалхонага ётқизишни камайтирди, ногиронлик фоизини камайтирди, бу эса дори воситалари харид қилиш, лаборатория-инструментал тадқиқот усуллари ва текширувлар ўтказишда иштирок этадиган тор доирадаги мутахассислар консультациясига сарфланадиган харажатларни иқтисод қилади. Агар шифохонада бир кун ётиш 247.000 сўм, 10 кун учун 2.470.000 сўм, ЎКС ST элевациясиз беморлар учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 125.000 сўм, 10 кун учун 1 250 000 сўм, касалхонага ётқизиш вақтида ЎКС ST элевациясиз беморни текшириш нархи 1 433 000 сўм деб ҳисобга олсак, ҳар бир бемор учун 4.753.000 сўмдан тежаш имконини беради.  Хулоса: ЎКС SТ элевациясиз беморларда коронар атеросклероз, вақт оралиғи, ҳамда миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин тўқима допплерографиясининг тезлик параметрларини аниқлаш, беморларга оптимал даволаш усулини таъминлайди, бу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, даволанишга риоя қилишни ошириш, даволаш самарадорлигини ошириш, қайта касалхонага ётқизишни камайтириш, беморларнинг ногиронлик фоизини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимидаги иқтисодий харажатлар миқдорини сезиларли даражада камайтирди ва бу эса ҳар бир бемордан 4.753.000 сўмдан бюджет маблағларини иқтисод қилишга имкон яратади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2023 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: олдинги тушувчи ва ўнг коронар артерияни ЕТ билан, оралиқ артерияни IVCT, IVRT, ЕТ ва MPI вақт кўрсаткичлари билан, тўмтоқ чекка шоҳининг IVCT билан ўзаро боғлиқлиги ва ЧҚ  эрта тўлиши Е' чўққиси билан кучсизроқ мусбат боғлиқлик аниқланди, бу эса ўз навбатида тўқима допплери ёрдамида аниқланган вақт интерваллари натижаларига қараб, коронар артерия шикастланиши ва даражаси аниқлаш имконини беради. Натижада ЎКС SТ элевациясиз беморларда  кейинги даволаш усулини танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ЎКС SТ элевациясиз беморларда короан артериялар шикастаниш тури ва даражасини ноинвазив ультратовуш ёрдамида тўқима доппелр эхокардиографияси ёрдамида баҳолаш касалликни эрта аниқлашга ва даволаш чора-тадбирларини бошлашга ёрдам беради. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 22.11.2023 йилдаги №68/2 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 22.11.2023 йилдаги №46 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЎКС SТ элевациясиз беморларда тўқима допплер ЭхоКГ орқали аниқланган вақт интерваллари ва чап қоринча сегментар систолик функциясини пасайишига қараб, коронар артерия шикастланиш ўзанини эрта босқичларда аниқлаб, ўз вақтида самарали даво чораларини кўришга олиб келади, бу эса ўз навбатида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келади, натижада терапияга риоя қилишнинг кучайиши ва асоратлар хавфини камайишига олиб келади. Илмий янгиликни иқтисодий самарадорлиги қуйидагича ифодаланади: ЎКС SТ элевациясиз беморларда  тўқима допплер ЭхоКГ текширувини ўтказиш самарали ҳисобланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш ЎКС SТ элевациясиз беморларда асоратларни ривожланишини олдини олишга имкон беради, хусусан, юрақ-қон томир асоратларидан ўлим ва касалланиш кўрсаткичини камайишига сабаб бўлади, даволаш самарадорлигини оширади, касалхонада қолиш муддатини 5 кунга қисқартиради. Агар шифохонада ётиш бир кун учун 247.000 сўм деб ҳисобланса, ҳар бир бемор учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 85.000 сўм, текширувсиз ҳар бир бемор учун кунига жами: 332.000 сўм, ҳар бир бемор учун 1.660.000 сўм тежалган. Хулоса: ЎКС SТ элевациясиз беморларда тўқима допплер ЭхоКГ текширувини ўтказиш ҳар бир бемор учун 1.660.000 сўмни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2023 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард инфаркт локализацияси ва инфарктга боғлиқ артерияни аниқлаш билан бирга, ЧҚ тўқима допплерографиясининг вақт кўрсаткичларининг қийматлари аниқланган. Илмий инновацияларнинг аҳамияти: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард тўқима допплер ЭхоКГ текширувини ўтказиш беморларда миокард инфаркти ўчоқи ва коронар ҳавза шикастланишини эрта ташхислаш имконини беради. Илмий янгиликни амалиётга татбиқ қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах вилояти филиали бўйича 22.11.2023 йилдаги №68/2 ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали 22.11.2023 йилдаги №46 жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард тўқима допплер ЭхоКГ ёрдамида аниқланган миокард инфаркти ва коронар ҳавза шикастланиш ўчоғи беморларга ўз вақтида самарали даволанишга сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида ушбу гуруҳ беморларда юрак-қон томир асоратлар, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичини камайига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард тўқима допплер ЭхоКГ ёрдамида аниқланган миокард инфаркти ва коронар ҳавза шикастланиш ўчоғи оддий, ноинвазив, арзон усул эканлиги орқали оқланади. Тадқиқот натижаларини амалга ошириш касалликни эрта ташхислаш имконини беради, бу эса даволаш самарадорлигини оширади, касалхонага ётқизиш хавфини камайтиради. Агар шифохонада бир кун ётиш 247 000 сўм, 10 кун учун 2.470.000 сўм, ЎКС SТ элевациясиз беморлар учун дори-дармон нархи бир кун учун ўртача 85.000 сўм, 10 кун учун 850.000 сўм, касалхонага ётқизиш вақтида ЎКС SТ элевациясиз битта беморни текшириш нархи 1 433 000 сўм деб ҳисобласак, ҳар бир бемор учун 4.753.000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: ЎКС SТ элевациясиз беморларда миокард тўқима допплер ЭхоКГ ёрдамида аниқланган миокард инфаркти ва коронар ҳавза шикастланиш ўчоғи ҳар бир беморга 4.753.000 сўмни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази томонидан 28.11.2023 йилдаги 181-ИК сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish