Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимова Моҳинур Азамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ипак ипларини қайта ўраш жараёнини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3720
Илмий раҳбар: Баймуратов Баходир Холдарович , техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак ипларини қайта ўраш жараёнини такомиллаштириш орқали қайта ўраш дастгоҳи самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олиб борилган назарий тадқиқотлар асосида ипларни калавадан ғалтакка ўраш жараёнинг рационал параметрлар аниқланиб, табиий ипак ипларини қайта ўраш технологияси ип таранглигини назорат қилиш орқали такомиллаштирилган;
қайта ўраш жараёнида табиий ипак ипларини чархдан ғалтакка ўралишини назарий тадқиқотлари асосида, ипнинг калавада чуватилиш тезлиги ва ип таранглигининг математик боғланиши асосланиб, ишлаб чиқилган;
қайта ўраш жараёнида чархдан чиқаётган ипнинг ҳаракатини ўрганиш асосида, ипак ипининг таранглигини бир меъёрда бўлишини таъминловчи тарангликнинг ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
табиий ипак ипларини чархдан ғалтакка қайта ўралишда таранглигининг муқобил қийматлари аниқланиб, улар асосида қайта ўраш дастгоҳлари ип тарангловчи асбобларининг рационал параметрлари назарий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Табиий ипак ипларини қайта ўраш жараёнини такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган ва олинган рационал параметрлар асосида эришилган натижалар бўйича:
Хом ипакни ғалтакка сифатли ўралиши, ғалтакка ўралаётган ипак ипларини таранглигини меъёрлаштириш мақсадида табиий ипак ипларини қайта ўрашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган ва Хоразм вилояти Хива туманидаги “Кҳива Силк Фабриc” МЧЖ да жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш” қўмитасининг маълумотномаси №1-2/01 05.01.2024-й.). Натижада 100 кг ип қайта ўралганда самарадорлик 7,9 % га ошишига эришилган;
Ғалтакка ўралаётган ипак ипларини зичлигини яхшилаш мақсадида табиий ипак ипларини қайта ўраш жараёнини рационал кўрсаткичлари асосида қайта ўраш машиналарининг иптарангловчи асбобларини янги параметрлари ишлаб чиқилиб, Фарғона вилоятидаги “Водий Мажони” МЧЖ да жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш” қўмитасининг маълумотномаси №1-2/01 05.01.2024-й.). Натижада қайта ўраш дастгоҳининг унумдорлиги 16 % га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish