Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббазов Илхом Запировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани қайта ишлашда чиқаётган ҳаво таркибидаги толани тозалаш технологиясини яратиш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.2.DSc/Т445
Илмий маслаҳатча: Ходжиев Муксин Таджиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Саримсаков Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ва толани қайта ишлаш тизимида самарадорликни ошириш ҳамда толаларни шикастланиши натижасида калта толалар ҳосил бўлишини олдини олган ҳолда чиқиндига чиқиб кетаётган ҳаво таркибидаги толаларни тозалаш технологиясини яратишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш оқимида пахта таркибида калта толаларни ҳосил бўлиши ва тозалаш самарадорлигини ошириш учун қозиқчаларни айланиш томонига қия жойлаштирган ҳолда ишқаланишга таъсир қилувчи кучларни қия қозиқча йўналишида,   ўқига проексияси олиниб ҳаво таркибидаги толани камайиши аниқланган;
толани тозалаш жараёнида самарадорликни ошириш ва пневмотранспортдаги ҳаво таркибидаги толани тозалашни яхшилашга эришишда тола тозалагичга йўналтиргич мосламани жойлаштирган ҳолда такомиллаштирилган;
назарий изланишлар натижасида тола тозалагичнинг иккинчи аррали цилиндрини биринчи аррали цилиндрига нисбатан 2 мм дан 4 мм гача силжитиш мақсадли эканлиги аниқланиб, кейинги босқичларда эса 2 мм дан 3 мм гача ҳамда 3 мм дан 4 мм гача силжитиш ҳаво таркибидаги толаларни камайишига олиб келиши регрессион тенгламалар асосида аниқланган;
чиқиндига чиқиб кетаётган чанг фракцияларини ва унинг хусусиятларини тадқиқ қилган ҳолда, чанг ушлагичларда заррачанинг ҳаракат траекторияси ва унинг цилиндр сиртига этиш вақтини t=t0 билан белгилаб, t>t0 чанг заррачасининг девор бўйлаб харакати учун р ўқини ҳисобга олмай дифференциал тенгламаси ҳосил қилинган;
толали чиқиндиларни ушлаб қолишда кенгаювчи ва тораювчи қувурларнинг аэродинамик қаршилигини олдини олишда ҳаво ва толали чиқиндиларни зичлиги, каналлар кенглиги ва ҳар бир майдоннинг бошланғич тезлиги маълум бўлса, ҳар бир кенгаювчи қувур учун маҳаллий қаршилик аниқланган;
пахтани тозалаш жараёнида чанг ҳаво таркибидаги чиқиндига чиқиб кетаётган толали чиқиндиларнинг фоиз кўрсаткичининг ҳар ҳил қийматлари қозиқларнинг қиялиги билан толани тозалаш жараёнида йўналтирувчи мослама ёрдамида тола оқими қалинлиги, миқдорига боғлиқлигининг регрессион тенгламаси олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта тозалаш корхоналара чиқиндига чиқаётган толали чиқиндиларни, пахта ҳамда толани тозалашнинг такомиллаштирилган усули ва технологиясини ишлаб чиқиш асосида:
пахтани тозалаш жараёнини такомиллаштирилган технологиясига «Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari» уюшмаси тасарруфидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятидаги «Pahtakor Tex» МЧЖ ҚК га қарашли “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган («Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari» уюшмасининг 2023 йил 14 августдаги 03/22-557-сон маълумотномаси) ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (“Пахта тозалаш агрегатининг тозалаш бўлими”, №FAP 02164-2022 й.). Натижада 1-ХК агрегатининг умумий тозалаш самарадорлиги амалда 87,6% ни ташкил этган бўлса, такомиллаштирилган сексиясида тозаланиши натижасида ушбу кўрсаткич 93,6% ни ташкил ошганлиги аниқланган;
толани тозалаш жараёнида чиқиндига чиқиб кетишини олдини оладиган, такомиллаштирилган тола тозалаш қурилмасига «Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari» уюшмаси тасарруфидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятидаги «Pahtakor Tex» МЧЖ ҚК га қарашли “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасига жорий етилган («Oʻzbekiston paxta-toʻqimachilik klasterlari» уюшмасининг 2023 йил 14 августдаги 03/22-557-сон маълумотномаси) ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (“Тола тозалагич”, №FAP 02033-2022 й.). Натижада селексион навлар бўйича тозалаш самарадорлиги ўртача 35,6% ва 36,2% ни ташкил этган. Ишлаб чиқарилаётган толанинг сифати яхшиланиб, толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалари навлар бўйича ўртача 2,1% ва 2,061% га камайган;
чанг ҳаво таркибидан толали чиқиндиларни тозалаш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел патенти олинган (“Толали чиқиндиларни ажратиш ускунаси”, №FAP 01615-2021 й.). Натижада чангли ҳаво таркибидан толали чиқиндиларни тозалаб олишга эришилиб ҳаво таркибидан толали чиқиндиларни 85-90% гача ушлаб қолиш ва технологик жараёнга қайтариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish