Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Руслан Рустамовичнинг нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект ёрдамида олий таълим муассасаларидаги жараёнларни рақамлаштириш самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси дастлаб рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2366
Илмий раҳбар:    Қўчқоров Тоҳир Сафарович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01.
Расмий оппонентлар:    Тешабоев Тўлқин Закирович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Умаров Омонулла Саидамович, Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Инҳа университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги бизнес жараёнларни сунъий интеллект ёрдамида рақамлаштириш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий меҳнат бозори талаблари ва таълим жараёнидаги бизнес жараёнларни бир-бири билан уйғунлаштирувчи олий таълим муассасининг рақамли трасформация модели таклиф этилган;
таълим жараёнига сунъий интеллектни босқичма босқич тизимли жорий этиш ва бизнес жараёнларни турли поғоналарда уйғунлантириш имкониятини яратувчи уч ўлчовли (суньий интеллект технологиялари, бизнес жараёнлар ва инсон ресурслари) конфигурация модели таклиф этилган;
таълим муассасаларида рақамлаштиришнинг оптимал даражасига эришиш учун кўрсатма сифатида хизмат қиладиган ва рақамли трансформациянинг сифати ва миқдорий ривожланишини ўлчашни таъминлайдиган порог кўрсаткичлар таклиф этилган;
таълим жараёнларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш, шунингдек, сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни интеграциясини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача олий таълим рақамлаштиришининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сунъий интеллект ёрдамида олий таълим муассасаларидаги бизнес жараёнларни рақамлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий меҳнат бозори талаблари ва таълим жараёнидаги бизнес жараёнларни бир-бири билан уйғунлаштирувчи олий таълим муассасининг рақамли трасформация модели таклифи Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон  Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг маълумотномаси- ҳужжат рақами check.ijro.uz орқали: ЕВ59327490). Ушбу илмий янгиликни амалиётда тадбиқ этиш натижасида бугунги кундаги суньий интеллект билан боғлиқ меҳнат бозори талаблари ва олий таълим муассасаларидаги академик жараёнларни уйғунлаштириш ва малакали мутахассисларни сифат кўрсаткичларини яхшилаш имкони яратилган;
таълим жараёнига сунъий интеллектни босқичма босқич тизимли жорий этиш ва бизнес жараёнларни турли поғоналарда уйғунлантириш имкониятини яратувчи уч ўлчовли (суньий интеллект технологиялари, бизнес жараёнлар ва инсон ресурслари) конфигурация модели Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори “Узинфоком” томонидан олий таълимнинг ягона таълимни бошқариш платформасида қўлланилган. (“Узинфоком” Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг 20 октябр 2023 йилдаги №25-3/1436-сонли хати). Илмий янгилик тадбиқ этиш натижасида олий таълим муассасаларини турли поғоналарида, яъни инсон ресурслари, дастурий аппарат комплекслари ва бизнес жараёнларни рақамлаштириш бўйича тавсиялар олиш имкони яратилган;
таълим муассасаларида рақамлаштиришнинг оптимал даражасига эришиш учун кўрсатма сифатида хизмат қиладиган ва рақамли трансформациянинг сифати ва миқдорий ривожланишини ўлчашни таъминлайдиган порог кўрсаткичлари ҳамда таълим жараёнларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш, шунингдек, сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни интеграциясини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилгача олий таълим рақамлаштиришининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирилиги ҳузуридаги “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасида томонидан ишлаб чиқилган Республикада суньий инттеллект технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш” бўйича йўл ҳаритасининг “Таълим соҳасини суньий интеллект ёрдамида рақамли трасформация қилиш” чора тадбирлари бўлимида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли теxнологиялар вазирлиги ҳузуридаги  “Рақамли иқтисодиёт тадқиқот маркази”нинг 24 октябр 2023 йилдаги №501-сонли хати). Натижада мазкур прогноз ва порог кўрсаткичлар ёрдамида 2030 йилга қадар олий таълим муассасалрини рақамлаштириш ҳолати, уларнинг рақамлаштириш даражаси аниқлаш, олий таълим муассасаларини рақамлаштириш бўйича тайёрлик индексини аниқлаш имконини яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish