Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Мохигул Исроилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини халқаро сифат стандартлари асосида ошириш», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3637.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Адашов Азимжон Ўринбоевич,  иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини халқаро сифат стандартлари асосида ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “сифат стандарти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳсулот, хизматлар ёки жараёнларнинг муайян сифат кўрсаткичларига жавоб беришини таъминлаш учун белгиланган мезонлар ёки талаблар тўпламидан иборат бўлган меъёрий ҳужжатлар мажмуини тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш, молия, бозор, кадрлар салоҳияти ва халқаро стандартларни жорий этишда тегишли жараёнларни комплекс баҳолашнинг “юқори” (86 ≤ Эю ≤ 100), “барқарор” (71 ≤ Эб ≤ 85), “ўрта” (61 ≤ Эў ≤ 70), “паст” (55 ≤ Эп ≤ 60), “қониқарсиз” (0 ≤ Эқ ≤ 54) миқдорий чегараларида экспортнинг мақбул ҳажмларини таъминлаш асосланган;  
Савдо-саноат палатасида тадбиркорларнинг сўровига асосан хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумот тақдим этиш фаолияти билан шуғулланувчи бўлинма ташкил этиш асосида экспортчи корхоналарга халқаро сифат тизимларини жорий этишни кенгайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
Наманган вилоятидаги тўқимачилик тармоғидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболдаги экспортига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро сифат стандартлари асосида тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш  юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “сифат стандарти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини маҳсулот, хизматлар ёки жараёнларнинг муайян сифат кўрсаткичларига жавоб беришини таъминлаш учун белгиланган мезонлар ёки талаблар тўпламидан иборат бўлган меъёрий ҳужжатлар мажмуини тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Сифатни бошқариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “сифат” ва “сифат стандарти” тушунчларининг иқтисодий мазмуни бўйича кенгроқ билим ва кўникмалар шакллантириш имконини яратилган;
тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш, молия, бозор, кадрлар салоҳияти ва халқаро стандартларни жорий этишда тегишли жараёнларни комплекс баҳолашнинг “юқори” (86 ≤ Эю ≤ 100), “барқарор” (71 ≤ Эб ≤ 85), “ўрта” (61 ≤ Эў ≤ 70), “паст” (55 ≤ Эп ≤ 60), “қониқарсиз” (0 ≤ Эқ ≤ 54) миқдорий чегараларида экспортнинг мақбул ҳажмларини таъминлаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/02-26-10596-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида тадбикорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган мезонлар ва бу асосида таклиф этилаётган стратегиялар “Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектларини экспорт салоҳиятини оширишнинг худудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилиб, ушбу мезонлар асосида тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти баҳолаш ҳамда манзилли ишлаш имконини берган;
Савдо-саноат палатасида тадбиркорларнинг сўровига асосан хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумот тақдим этиш фаолияти билан шуғулланувчи бўлинма ташкил этиш асосида экспортчи корхоналарга халқаро сифат тизимларини жорий этишни кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига 1-илова “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/02-26-10596-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлар учун хорижий давлатларда маҳсулотларга қўйилган мажбурий ва қўшимча талаблар бўйича маълумот олишнинг қулайлиги таъминланиб, экспортчи корхоналарга халқаро сифат тизимларини жорий этишни кенгайтириш имкони яратилган;
Наманган вилоятидаги тўқимачилик тармоғидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболдаги экспортига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/02-26-10596-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик тармоғидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар ўрнига тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари учун 6-8 баробар қўшилган қиймат ҳосил қилиш имкони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish