Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Элмурод Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ихтисослашган ижтимоий тадбиркорлик субектларини бошқариш ва ривожлантириш стратегияси”, 08.00.13 – “Менежмент” ҳамда 08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt2049.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Рашидов Раҳматулло Аъложонович,  иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент;   Мирджалилова Дилдора Шухратовна,  иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йоъналтирилган ижтимоий тадбиркорлик соҳасини самарали бошқариш ва ривожлантириш стратегийасини ишлаб чиқиш ҳамда ривожлантириш истиқболларига доир илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ижтимоий тадбиркорлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни асосий фаолияти жамиятдаги ижтимоий ҳамда экологик соҳалардаги долзарб муаммоларни замонавий инновацион технологиялар, ёндашувлар ва стратегияларни қўллаш орқали ҳал қилишга йўналтирилган янги тавсифдаги тадбиркорлик фаолияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
Наманган вилояти туманларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ихтисослашган ижтимоий тадбиркорлик субектлари фаолияти ривожланганлигининг “паст даража” (0,1≤ИТ≤0,3), “ўрта даража” (0,31≤ИТ≤0,5), “юқори даража” (0,51≤ИТ≤1,0)ларини ифодаловчи миқдорий чегараларига мувофиқ келувчи иқтисодий самарадорликнинг мақбул меъёрлари асосланган;
Наманган вилоятида ҳудуд ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришнинг институционал-ҳуқуқий, илмий-тадқиқот, ташкилий-иқтисодий, молиявий-иқтисодий блоклардан ташкил топган механизми тадбиркорлик фаолияти ҳамда атроф-муҳитни муҳофазасини уйғун ҳолда ташкил этишга йўналтирилган ижтимоий тадбиркорликни татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;  
Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг регрессия параметрлари натижасида ишлаб чиқилган эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида иқтисодий ўсиш омиллар таъсирини истиқболдаги ҳажмининг 2028 йилга қадар кўп омилли прогнози аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий тадбиркорлик ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ижтимоий тадбиркорлик” тушунчасининг иқтисодий мазмунини асосий фаолияти жамиятдаги ижтимоий ҳамда экологик соҳалардаги долзарб муаммоларни замонавий инновацион технологиялар, ёндашувлар ва стратегияларни қўллаш орқали ҳал қилишга йўналтирилган янги тавсифдаги тадбиркорлик фаолияти жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Экология” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда янги тавсифдаги тадбиркорлик фаолияти жиҳатидан такомиллаштирилган ижтимоий тадбиркорлик тушунчаси юзасидан кенгайтирилган назарий билимлар ҳосил қилиш имкони яратилган;
Наманган вилояти туманларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ихтисослашган ижтимоий тадбиркорлик субектлари фаолияти ривожланганлигининг “паст даража” (0,1≤ИТ≤0,3), “ўрта даража” (0,31≤ИТ≤0,5), “юқори даража” (0,51≤ИТ≤1,0)ларини ифодаловчи миқдорий чегараларига мувофиқ келувчи иқтисодий самарадорликнинг мақбул меъёрларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил 11 июлдаги “2022-2026 йилларда ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги CCП-Н-01-901 ички буйруғи асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга асосланган ижтимоий тадбиркорликни бошқариш ва ривожлантириш асосий субектларининг натижавийлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 5-июлдаги 9/04-25-11260-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий тадбиркорликнинг бошқарув моделини ишлаб чиқишда ҳамда ижтимоий тадбиркорларни бошқарув самарадорлигини 8%га ошириш имкони яратилган;
Наманган вилоятида ҳудуд ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришнинг институционал-ҳуқуқий, илмий-тадқиқот, ташкилий-иқтисодий, молиявий-иқтисодий блоклардан ташкил топган механизми тадбиркорлик фаолияти ҳамда атроф-муҳитни муҳофазасини уйғун ҳолда ташкил этишга йўналтирилган ижтимоий тадбиркорликни татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил 11 июлдаги “2022-2026 йилларда ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги CCП-Н-01-901 ички буйруғи асосида ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси бошқаруви фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 5-июлдаги 9/04-25-11260-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиздаги ижтимоий тадбиркорлик субектилари фаолиятини ва ижтимоий-экологик муаммоларни ўзаро мувофиқ ҳолда бошқариш ва ривожлантиришда мавжуд қўшимча имкониятлар ҳамда ўсиш нуқталарини аниқлашга эришилган ва ҳудудлар ижтимоий тадбиркорлик соҳасининг иқтисодий самарадорлигини 12,0 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг регрессия параметрлари натижасида ишлаб чиқилган эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар асосида иқтисодий ўсиш омиллар таъсирини истиқболдаги ҳажмининг 2028 йилга қадар аниқланган кўп омилли прогнози Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2023 йил 11 июлдаги “2022-2026 йилларда ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги CCП-Н-01-901 ички буйруғи асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга асосланган ижтимоий тадбиркорликни бошқариш ва ривожлантириш асосий субектларининг натижавийлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 5-июлдаги 9/04-25-11260-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий тадбиркорликни ривожланишини бошқариш самарадорлигини 10,0 фоизга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish