Sayt test rejimida ishlamoqda

Егамбердиева Хуршидахон Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспортида эксплуатацион фаолият самарадорлигини ошириш (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt815.
Илмий раҳбар: Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, проффесор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат итранспорт университети ҳузуридаги DSc 15/31.12.2020.I.09.04.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гаибназарова Зумрат Талатовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Бахтиёр Таджиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл инфратузилмасининг юк кўтара олиш заҳираларидан фойдаланган ҳолда темир йўл транспорти эксплуатацион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида янги техник ечимга эга вагонларни эксплуатация қилиш самарадорлигини ҳисоблаш усули такомиллаштирилди;
вагоннинг ғíлдирак ўқидан релсларга тушадиган юкламани ошириш натижасида йўловчи ташишдан фойдаланадиган аҳолининг транспортга сарфлайдиган вақтини тежаш орқали транспортдан ташқари самарани ҳисоблаш усули ишлаб чиқлди;
темир йўл транспортида янги техник ечимга эга вагонларни эксплуатация қилишнинг ишчи парки вагонининг унумдорлигига таъсир қилиш механизми ишлаб чиқилди;
темир йўл транспортида янги техник ечимга эга вагонларни қўллаш натижасида ишчи парки вагонларининг 2030 йилгача кўп омиллик прогноз қийматлари ишлаб чиқилди ва вагон бирлиги хисобига иқтисод қилинадиган қиймати аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл инфратузилмасининг юк кўтара олиш заҳираларидан фойдаланган ҳолда темир йўл транспорти эксплуатацион фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижалар:
1.    Диссертация иши доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда янги техник ечимга эга вагонларни эксплуатация фаолиятига жорий этиш тадбирининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашга қаратилган блок схема ишлаб чиқилди. Ушбу илмий янгилик юзасидан таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил “5” мартдаги 1 -  сонли ““Ягона ойна” тамойили бўйича юк ташиш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун мижозлар билан ўзаро муносабатлар тизимини яратиш ва амалга ошириш” Низомининг 3.1.1.-бандида фойдаланилган. Ушбу таклифнинг тадбиқ этилиши ишлаб чиқилган эргономик алгоритм асосида компютер технологияларидан фойдаланган ҳолда темир йўл транспортида вагонларнинг юк кўтариш қобилиятини ошириш бўйича инвестицион лойиҳанинг самарадорлигини ҳисоблаш имконини берди.
2.    Диссертация иши доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда вагонларни модернизациялаш лойиҳаси доирасида юк айланмаси ва ҳаракат интенсивлигининг ошиши, транспорт воситалари ҳаракати харажатларини камайтириш, аҳолининг транспортга сарфляган вақтини қисқартириш ҳисобига вагоннинг ғíлдирак ўқидан релсларга тушадиган юкламани 23,5 тк (тонна-куч) дан 25 тк (тонна-куч) га ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бо'лган транспорт самараси қиймати аниқланди. Ушбу таклифни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024-йил 6-майдаги №  01/1736-24-сон маʼлумотномаси билан унинг фаолияти амалиётида тадбиқ қилиниши натижасида аниқланган транспорт самараси мамлакат ҳамда темир йўл миқёсида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни то'г'ри тартибга солиш имконини берди.
3.    Диссертация иши доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда вагоннинг ғилдирак ўқларидан релсларга тушадиган юкламани 23,5 тк (тонна-куч) дан 25 тк (тонна-куч) га оширишнинг ишчи парки вагонининг унумдорлигига таъсир қилиш методологияси ишлаб чиқилди. Ушбу таклифни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024-йил 6-майдаги №  01/1736-24-сон маʼлумотномаси асосида унинг фаолияти  амалиётига жорий қилиниши натижасида вагон унумдорлиги 2030 йилга келиб ошиши, вагоннинг талаб этиладиган паркига эҳтиёжнинг камайиши ҳамда вагонлар дефицити йўқолиши кўрсатиб берилди.
4.    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда темир йўл транспорти эксплуатация фаолияти самарадорлиги мезонларини тадқиқ қилишда вагоннинг ишчи паркини аниқлашнинг корреляция-регрессия таҳлили асосида 2030 йилгача тренд прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. Вагон ўқидан релсларга тушадиган оғíрликнинг 23,5 тк (тонна-куч) дан 25 тк (тонна-куч) га ўзгаришининг вагон паркига таъсир этиш коеффициенти ишлаб чиқилди. Ушбу таклифни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024-йил 6-майдаги №  01/1736-24-сон маʼлумотномаси билан амалиётига жорий қилиниши натижасида, 2030 йилга келиб вагон ишчи паркинининг вагон бирлиги бўйича қийматини 25% гача тежаб қолиниши ҳисоблаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish