Sayt test rejimida ishlamoqda

Толаметова Зилола Абдижапаровнанинг
фан (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): « Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида меҳнат салоҳиятининг ривожланиши ва ундан самарали фойдаланиш йўналишлари», 08.00.01 - “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.10 –“Демография. Меҳнат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt388
Илмий раҳбар: Абдурахманов Қаландар Хаджаевич, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Умурзоқов Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг стратегик йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий меҳнат муносабатлари консепсияси талаблари нуқтаи-назаридан ёндашиш асосида, республикада аҳолининг меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга кичик бизнес субъектлари, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган ёлланма ишчиларга ижтимоий солиқдан имтиёзлар бериш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар ва бандлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш асосида республикада аҳолининг меҳнат салоҳиятини оширишга ишчи кучи бозорида рақобатлаша олмайдиган уй хўжалиги субъектларини  касбга ўқитиш ва у билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини давлатнинг махсус жамғармалари томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи асосланган;
аҳолининг меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг иқтисодий механизмини замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича махсус ўқув курсларини тугатган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асосий капитални сотиб олиш ҳаражатларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача бўлган қисмини гаровсиз ва имтиёзли кредит ажратиш асосида молиялаштириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
республикада хотин-қизларнинг меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш даражасини оширишга уларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш орқали эришиш таклифи асосланган;
мамлакатнинг мавжуд меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш механизмини  ишсиз ёшлар корхонада ходимлар умумий сонининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилган иш берувчилар учун давлат мулкини ижарага беришда ўрта муддатли даврларда ижара тўловидан озод этиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон иқтисодиётида аҳоли меҳнат салоҳиятига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада меҳнат ресурсларини ривожлантиришнинг 2030 йилга мўжалланган муқобил ссенарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада аҳолининг меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга кичик бизнес субъектлари, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган ёлланма ишчиларга ижтимоий солиқдан имтиёзлар бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президенти¬нинг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сонли “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 3-иловасининг 6-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги 01/00-02/10-8421-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишни рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг асбоб-ускуналар ҳарид қилиш имкониятини ошириш ва шу орқали аҳоли меҳнат салоҳиятини ошириш имконияти яратилади;
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар ва бандлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш асосида аҳолининг меҳнат салоҳиятини оширишга ишчи кучи бозорида рақобатлаша олмайдиган уй хўжалиги субъектларини  касбга ўқитиш ва у билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини давлатнинг махсус жамғармалари томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 9-бандини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги 01/00-02/10-8421-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида аҳолининг меҳнат салоҳиятини оширишда бюджет харажатларининг самарали сарфланиши ва унинг натижажорлигини оширишга эришилади;
аҳолининг меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг иқтисодий механизмини замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича махсус ўқув курсларини тугатган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асосий капитални сотиб олиш ҳаражатларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача бўлган қисмини гаровсиз ва имтиёзли кредит ажратиш асосида молиялаштириш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 13-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 майдаги №01/00-04/08-4078-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишни рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг асбоб-ускуналар ҳарид қилиш имкониятини ошириш ва шу орқали аҳоли меҳнат салоҳиятини ошириш имконияти яратилади;
республикада хотин-қизларнинг меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш даражасини оширишга уларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 8 сентябрдаги 650-сон “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг б-банди 3-пунктини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги 01/00-02/10-8421-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда ижтимоий уй шароитида касаначилик асосида хотин-қизларни иш билан банд қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқишга эришилади;
мамлакатда мавжуд меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш механизмини  ишсиз ёшлар корхонада ходимлар умумий сонининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилган иш берувчилар учун давлат мулкини ижарага беришда ўрта муддатли даврларда ижара тўловидан озод этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 1-иловасининг 2-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 23 майдаги №01/00-04/08-4078-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш ва мавжуд меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
Ўзбекистон иқтисодиётида аҳоли меҳнат салоҳиятига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини ишлаб чиқиш асосида республикада меҳнат ресурсларини ривожлантиришнинг 2030 йилга мўжалланган муқобил ссенарийли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг республикада бандликни таъминлашнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларида ташкилий ва молиявий имкониятларини кенгайтириш, меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 6 сентябрдаги 01/00-02/10-8421-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мамлакатда ноанъанавий, жумладан, инновацион тармоқларда янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш бўйича индивидуал дастурлар тузиш, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиб, ишсиз аҳолининг ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш ва шу орқали 2030 йил якунига қадар камбағалликни сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish