Sayt test rejimida ishlamoqda

Холлиев Асамиддин Тураевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дон-дуккакли экинларнинг асосий зараркунандаларини биоэкологик хусусиятлари ва уларга қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимининг илмий асослари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. DSc/Qx297.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Абдусалим Холбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Элмурат Шериниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ҳайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий дехқончлик  илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дон-дуккакли экинлардан нўхат, мош ва ловия биоценозида учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркиби, биоэкологик ривожланиш хусусиятлари ва зарар келтириш даражасини тадқиқ этган ҳолда уларга қарши уйғунлашган ҳимоя тизимини илмий-амалий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, нўхат, мош, ловия экинлари агробиценозида мавжуд Асаriphormes, Orthoptera, Сoleоptera, Homoptera, Heteroptera, Diptera, Lepidoptera ва Тhysanoptera туркумларига мансуб зараркунандаларнинг 40 тури аниқланиб, улардан асосийлари туганак узунбурунлар, донхўрлар, ғовак ҳосил қилувчи нўхат пашшаси, тунламларнинг тарқалиши, зарари ҳамда биоэкологик ривожланиш ҳусусиятлари аниқланган;
дон-дуккакли экинлар агробиоценозида учрайдиган туганак узунбурунлар, беда қандаласи, нўхат шираси ва ўргимчакканаларга қарши кураш чораларини илмий асосланган муддатлари белгиланган;
агротехник тадбирларни (экиш муддати, экишдан олдин ерга ишлов бериш) туганак узунбурунлар, беда қандаласи, нўхат шираси, ўргимчаккана ва бошқа зараркунандаларнинг ривожланишига таъсири аниқланган;
дон-дуккакли экинларни экишдан олдин фосфорли-калийли ўғитлар қўлланилганда, ўсимлик шираларининг популяцияси 28,2-35,1%, беда қандаласи 17,6-38,9% ва ўргимчаккана 18,9-34,7% камайганлиги, қатор оралари 35 см оралиқда экилган жойларда намсевар мезофил зараркунандалар зичлиги юқори ва кўп зарарлаши, 60 см кўчат оралиғи 8-10 см қилиб экилган майдонларда эса ксерофиль зараркунандаларнинг миқдори кўп бўлиб, улар келтирадиган зарар ҳам юқори бўлиши аниқланган;
нўхат, мош, ловия экинлари агробиценозида фойдали энтомофаг ҳашаротларнинг 9 оилага мансуб 15 турлари учраши аниқланган, шунингдек, ғўза тунламига қарши 100 туп ўсимликда 1-2 дона майда ёшдаги қуртлар учраганида 1:15, 1:20 нисбатларда, 3-4 дона қурт учраганида 1:5, 1:10 нибатларда бракон энтомофаги тарқатилганда 54,2-83,6% биологик самарадорлик аниқланган;
ловия ва мош экинларида учрайдиган ўргимчаккана, шира, трипсга қарши курашда Abamectin, Propargite ва Acetamiprid таъсир этувчи моддасига эга препаратларнинг токсик қолдиқ миқдори аниқланган;
дон-дуккакли (нўхат, мош, ловия) экинларнинг зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дон-дуккакли экинларнинг асосий зараркунандаларини тур таркиби, биоэкологик ривожланиш хусусиятлари, зарарини ўрганиб, уларга қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
дон дуккакли экинлар етиштирадиган фермер хўжаликлари учун «Дуккакли дон экинларининг асосий зараркунандаларига қарши кураш чоралари бўйича тавсиянома» тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 07/22-06/1480-сон маълумотнома). Ушбу тавсиянома ловия, мош ва нўхат каби экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
мош ва ловия экинининг ўсув даврида ўргимчаккана, шира ва трипсларга қарши биологик усулда курашда Олтинкўз эномофагини қўллаш Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида 3,0 га, Тошкент тумани, «Сардор яшил далалари» ф/хда 2,0 га, Ўртачирчиқ тумани Шоличилик илмий тадқиқот институти тажриба хўжалигида 2,0 га ҳамда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Бахтишод» ф/х 5,0 га, жами 12,0 га майдонида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг2023 йил 14 декабрдаги 07/22-06/1480-сон маълумотнома). Натижада, ўргимчаккана, шира ва трипс каби сўрувчи зараркунандаларга қарши55,2-90,1% биологик самарадорликка эришилган;
нўхат, мош, ловияни асосий кемирувчи зараркунандаларидан, илдиз кемирувчи тунламлар, туганак узунбурунлар, қарсилдоқ қўнғизлар, қора қўнғизларга қарши уруғларини экишдан олдин Далучо 70% н.кук. (5 кг/т), Агро гаучо 70% н.кук. (5 кг/т) ва Круизер Экстра 362 сус.к. (3 л/т), Крейсер Экстра Голд 362 (3 л/т) билан дорилаб экиш Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида 7,0 га ва Ўртачирчиқ тумани, Шоличилик илмий тадқиқот институти тажриба хўжалигида 6,5 га ва Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Хусан бобо» ф/х 8,0 га, «Бахтишод» ф/х 7,5 га, «Адхам полвон инвест» ф/х 6,0 га, жами 35,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 07/22-06/1480-сон маълумотнома). Натижада, ниҳоллар униб чиққандан сўнг 30-35 кунгача илдиз ва ниҳол зараркунандаларига қарши 83,5-87,0% биологик самарадорликка эришилган ва 4,2-4,8 ц/га ҳосил ортган, рентабеллик830,0-870,0 ни ташкил этган.
мош ва ловия экинида ўргимчакканага қарши Вертимек, 1,8% эм.к.(0,3 л/га), Ниссоран, 5% эм.к. (0,2 л/га), Агроплан нео 20% с.э.к., (0,2-0,3 л/га), Акара био 72% эм.к. (0,3-0,5 л/га), Химголд, 72 % эм.к. (0,3 л/га), кемирувчи зараркунандалардан кузги тунлам, қарсилдоқ қўнғизлар ва қора қўнғизларга қарши Децис 10% эм.к. (0,1 л/га), Энджео 24,7% сус.к. (0,3 л/га), ғўза тунламига қарши Энтовант про 30% с.э.г. (0,25-0,3 г/га), Индоксакарб Оригинал 30% с.д.г. (0,25-0,3 г/га), Альфа эмамектин 5% с.д.г. (0,3-0,4 г/га) 15% к.сус., нўхат экинида ғовак ҳосил қилувчи нўхат пашшасига қарши Вертимек 1,8% э.к. (0,2-03 л/га), Абамектин ПЛЮС 3,6% эм.к., (0,1-0,2 л/га) Эсперо 32% сус.к. (0,2-0,3 л/га) препаратларини қўллаш Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида 12,0 га, Тошкент тумани, Навоий Миришкор ҳудуди “Сардор яшил далалари” ф/х 13,5 га ва Ўртачирчиқ тумани, Шоличилик илмий тадқиқот институти тажриба хўжалигида 15,0 га ҳамда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Хусан бобо ф/х 18,0 га, Бахтишод ф/х 21,5 га, Адхам полвон инвест ф/х 17,5 га ва Наманган вилояти, Поп тумани Раис Санг ф/х 16,0 га, жами 113,5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 14 декабрдаги 07/22-06/1480-сон маълумотнома). Натижада, зараркунандаларга қарши
86,2-97,0% биологик самарадорлик эришилган ва гектаридан 25,0-30,0% ҳосил кўпроқ олинган, 1470,0-3080,0 сўм самарага эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish