Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулова Нилуфар Абдусалим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида чет тили орқали оғзаки мулоқотда дискурсив компетенцияни шакллантириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4949.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ашуров Алишер Абдимавланович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси А2 даражасидаги умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчилари ўртасида оғзаки мулоқот соҳасида чет тилининг дискурсив компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
7-9-синф ўқувчиларининг инглиз тилида синтактик бирликлар даражасида оғзаки мулоқот соҳасида дискурсив компетенсияни шакллантиришда юзага келадиган хатолар типологияси услубий мақсадлар учун инглиз ва рус тиллари матн, жанр, стратегик ва тактик таркибий хусусиятларига доир когезия (сўзларнинг боғлиқлиги ва гапларнинг изчиллиги) ва когеренсия (матннинг яхлитлиги) аспектларини  қиёслаш орқали аниқланган;
ЎЙТФР технологияси доирасида ишлаб чиқилган “ИДЕАЛ” муаммосини шакллантириш стратегиясининг самарадорлиги А2 даражадаги ўқувчиларининг мустақил танқидий фикрлашини рағбатлантиришга қаратилган диалогик ва монологик нутқ аспектларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан хилма-хиллигигига асосланган методология асосида исботланган;   
дискурсив компетенцияни прагматик компетенциянинг субкомпетенцияларидан бири сифатида қабул қилиш эҳтиёжи асосий матн тоифаларига нисбатан А2 даражасидаги ўқувчилар ўртасида чет тили бўйича прагматик (дискурсив) компетенсияни ривожлантиришга қўйиладиган талабларга мос келувчи актуаллаштирилган матн тоифаларини шакллантириш орқали исботланган;  
дискурсив компетенсияни шакллантиришнинг аналитик-тақлид, реконструктив ва амалий босқичларини замонавий дарсликларларга татбиқ этиш методологиясини такомиллаштириш орқали дискурсив компетенсияни ривожлантириш жараёнини дидактик таъминлашдаги бўшлиқларни бартараф этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида оғзаки мулоқот соҳасида чет тилининг дискурсив компетенсиясини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари асосида:
7-9-синф ўқувчиларининг инглиз тилида синтактик бирликлар даражасида оғзаки мулоқот соҳасида дискурсив компетенсияни шакллантиришда юзага келадиган хатолар типологияси услубий мақсадлар учун инглиз ва рус тиллари матн, жанр, стратегик ва тактик таркибий хусусиятларига доир когезия (сўзларнинг боғлиқлиги ва гапларнинг изчиллиги) ва когеренсия (матннинг яхлитлиги) аспектларини  қиёслашга оид хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бажарилган МУ-ФЗ-201912073- рақамли ъАл-Жамеъ ас-саҳиҳъ тўплами ҳадисларнинг замонавий талқинини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фаойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 01-01/09-4694-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг мазмуни ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчиларида оғзаки мулоқот соҳасида чет тилидаги дискурсив компетенсияни шакллантириш мақсадида ЎЙТФР технологияси усулларини қўллаш муаммоси бўйича маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
ЎЙТФР технологияси доирасида ишлаб чиқилган “ИДЕАЛ” муаммосини шакллантириш стратегиясининг самарадорлиги А2 даражадаги ўқувчиларининг мустақил танқидий фикрлашини рағбатлантиришга қаратилган диалогик ва монологик нутқ аспектларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан хилма-хиллигигига асосланган методологиясига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-184 сон “Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий – академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлар тоғрисидаъги қарор лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024 йил 30 апрелдаги 10/839 – сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни рус ва инглиз тиллари нутқий аспектининг қиёсий типологиясига оид маълумотлар билан бойитилган;
дискурсив компетенцияни прагматик компетенциянинг субкомпетенцияларидан бири сифатида  қабул қилиш эҳтиёжи асосий матн тоифаларига нисбатан А2 даражасидаги ўқувчилар ўртасида чет тили бўйича прагматик (дискурсив) компетенсияни ривожлантиришга қўйиладиган талабларга мос келувчи актуаллаштирилган матн тоифаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда дискурсив компетенсияни шакллантиришнинг аналитик-тақлид, реконструктив ва амалий босқичларига хулосалардан  Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бажарилган МУ-ФЗ-201912073- рақамли ъАл-Жамеъ ас-саҳиҳъ тўплами ҳадисларнинг замонавий талқинини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида фаойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 01-01/09-4694-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таълим йўналиши бўйича талабаларга ўқитиладиган бир қатор махсус фанларнинг назарий асослари бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish