Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоҳирова Гўзалой Давронбек қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда хотин-қизларнинг профессионал карерасини режалаштиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P606.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Шоимова Шоҳиста Санақуловна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштириш улардаги «лидерликка мойиллик», «ижтимоий-психологик установкалар», «муваффақиятга нисбатан мотивациянинг кучи»га ва конкрет шарт-шароитлар билан идентив намоён бўлиши туфайли, ижтимоий хулқ ва мулоқот жараёнида шаклланадиган шахсий-касбий сифатларнинг устувор омил эканлиги тасдиқланган;
хотин-қизлардаги профессионал карерани режалаштириш ва шахсий юксалишдаги «селф – девелопмент»нинг дифференциал намоён бўлиши «қадриятларга йўналганлик», «шахсий мақсадларга йўналганлик», «ўзини-ўзи бошқариш қобилиятига эгалик», «қарорлар қабул қилиш ва уларни ечишда туғиладиган муаммоларни бартараф эта олиш малакасига эгалик» каби интерперсонал шахс хусусиятлари ривожи билан тўғри пропорсионаллиги асосланган;
хотин-қизлар ижтимоий-психологик табиатига хос профессионал карера тузилмасидаги «мақсадли» ва «жараёнли» компонентлар улар тасаввуридаги ички мотивларга асосланган «ўрганиш истаги», «ташаббускорлик» хусусиятларига нисбатан когнитив диссонанслиги туфайли мартабага эришишнинг «самарали» компоненти «хизмат пиллапояларидан кўтарилиш»га бўлган мотивация даражасига тескари пропорсионал эканлиги аниқланган;
карерага эришган хотин-қизлар когнитив соҳасидаги «креация», «антиципация», «рефлекция» билан боғлиқ хусусият устуворлигига кўра, экстернал типдагиларда сиёсий, бошқарув, ёрдамчи гуруҳ кўринишидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимларига хос «шахсий», интернал типдагиларда фахрий (илмий) унвон соҳибасига доир «касбий» хусусиятларни ифодаловчи мотивацион тизим доминантлиги туфайли «локус назорат» профессионал карерани режалаштирилишнинг асосий механизми сифатида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари:
хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштириш улардаги «лидерликка мойиллик», «ижтимоий-психологик установкалар», «муваффақиятга нисбатан мотивациянинг кучи»га ва конкрет шарт-шароитлар билан идентив намоён бўлиши туфайли, ижтимоий хулқ ва мулоқот жараёнида шаклланадиган шахсий-касбий сифатларнинг устувор омил эканлиги тасдиқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 5-майдаги ЛМ-131-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 22-майдаги ЛМ-131-а-сон маълумотномаси). Натижада лидерликка мойиллик ва шарт-шароитлар, ижтимоий хулқ ва мулоқот ўзбекистондаги хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштиришдаги устувор омил эканлигини тасдиқлашга имкон яратилган;
хотин-қизлардаги профессионал карерани режалаштириш ва шахсий юксалишдаги «селф – девелопмент»нинг дифференциал намоён бўлиши «қадриятларга йўналганлик», «шахсий мақсадларга йўналганлик», «ўзини-ўзи бошқариш қобилиятига эгалик», «қарорлар қабул қилиш ва уларни ечишда туғиладиган муаммоларни бартараф эта олиш малакасига эгалик» каби интерперсонал шахс хусусиятлари ривожи билан тўғри пропорсионаллиги асосланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 5-майдаги ЛМ-131-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 22-майдаги ЛМ-131-а-сон маълумотномаси). Натижада ўзбекистондаги хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштириш ва шахсий юксалиштириш жараёнидаги «селф – девелопмент»ни дифференциал намоён бўлиши, улардаги шахслилик хусусиятлари ривожи билан боғлиқ эканлигини аниқлаш кўлами кенгайтирилган;
хотин-қизлар ижтимоий-психологик табиатига хос профессионал карера тузилмасидаги «мақсадли» ва «жараёнли» компонентлар улар тасаввуридаги ички мотивларга асосланган «ўрганиш истаги», «ташаббускорлик» хусусиятларига нисбатан когнитив диссонанслиги туфайли мартабага эришишнинг «самарали» компоненти «хизмат пиллапояларидан кўтарилиш»га бўлган мотивация даражасига тескари пропорсионал эканлиги аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021-йил 5-майдаги ЛМ-131-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 22-майдаги ЛМ-131-а-сон маълумотномаси). Натижада ўзбекистондаги хотин-қизлар ижтимоий-психологик табиатига хос профессионал карера тузилмаси компонентлари, улардаги ички мотивлар намоён бўлиш хусусиятлари билан мувофиқлаштирган ҳолда даражалашга муваффақ бўлинган;
карерага эришган хотин-қизлар когнитив соҳасидаги «креация», «антиципация», «рефлекция» билан боғлиқ хусусият устуворлигига кўра, экстернал типдагиларда сиёсий, бошқарув, ёрдамчи гуруҳ кўринишидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимларига хос «шахсий», интернал типдагиларда фахрий (илмий) унвон соҳибасига доир «касбий» хусусиятларни ифодаловчи мотивацион тизим доминантлиги туфайли «локус назорат» профессионал карерани режалаштирилишнинг асосий механизми сифатида далилланганхулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 5-майдаги ЛМ-131-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 22-майдаги ЛМ-131-а-сон маълумотномаси). Натижада когнитив соҳадаги хусусият устуворлигига кўра шахс типларига хос «локус назорат» хотин-қизлар профессионал карерасини режалаштиришнинг механизми сифатида далилланган ҳамда профессионал шахсни шаклланишига кўмаклашувчи амалий тавсиялар такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish