Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбарова Дилдора Иброхимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини такомиллаштиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш технологияси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped 6403.    
Илмий раҳбар: Каҳарова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Шаробиддин Солиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини такомиллаштиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларининг инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини такомиллаштиришда ахборот воситаларидан фойдаланишнинг индивидуаллаштириш, нутқий-фикрлаш фаоллиги, функсионаллилик ва вазиятлилик тамойиллари шахс фаолиятига ва мулоқотга (коммуникацияга) йўналтирилган ёндашувларнинг матералларни ўқиш ва тинглаб тушуниш билан ўзаро боғлиқ вазифаларнинг методик мақсадлар билан қайта алоқаси идентивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
чет тилни оъқитишда қоълланиладиган ёндашувлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлайдиган таълимий, тренажёр, демонстрацион, имитацион, лабораторияли, информатион-изланишли, маълумотли, моделлаштирувчи каби дастурий-техник таъминоти аудитив, аудивизуал, визуал сингари нокомпютерли воситаларнинг интернал интеграцияси продуктивлик даражаси доминантлигини қатъий белгилаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш моделининг ташкилий-контекстуал компоненти мушоҳада юритиш, эстетик, коммуникатив, мустақил қарорлар қабул қилиш, когнитив коʻникмаларни лингводидактик, социолингвистик, психологик, теҳник, аутентик мезонларга мувофиқ лойиҳалашнинг мантиқий-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;

талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш технологияси аутентик ва таълимий подкастлар боʻйича ети қадам (7С)га асосланган алгоритмни ишлаб чиқиш, “смарт студент” дидактик тизимининг адаптивлик ва репродуктивлик жиҳатининг валидлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини такомиллаштиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш моделининг ташкилий-контекстуал компонентини мушоҳада юритиш, эстетик, коммуникатив, мустақил қарорлар қабул қилиш, когнитив коʻникмаларни лингводидактик, социолингвистик, психологик, теҳник, аутентик мезонларга мувофиқ лойиҳалашнинг мантиқий-тузилмавий жиҳатига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110900 – Хорижий тил ва адабиёти таълим ёʻналиши учун “Инглиз тилида ўқиш ва ёзув” компетенсиясини такомиллаштиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 432057258103365439 рақамли гувоҳнома). Натижада,  талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларининг инглиз тилидаги нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланишнинг индивидуаллаштириш, нутқий-фикрлаш фаоллиги, функсионаллилик ва вазиятлилик тамойилларини шахс фаолиятига ва мулоқотга йўналтирилган ёндашувларнинг матералларни ўқиш ва тинглаб тушуниш билан ўзаро боғлиқ вазифаларнинг методик мақсадлар билан қайта алоқаси идентивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2021-2022-йилларда Болгария хомашё технологиялари университетида бажарилган лойиҳанинг талабаларда касбий ёʻналтирилган нутқий компетенцияни шакллантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Болгария хомашё технологиялари университетининг 2022-йил 1-декабрдаги 143 НП-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини касбий шакллантириш билан интеграциясини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
чет тилни оъқитишда қоълланиладиган ёндашувлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлайдиган таълимий, тренажёр, демонстрацион, имитацион, лабораторияли, информатион-изланишли, маълумотли, моделлаштирувчи каби дастурий-техник таъминотини аудитив, аудивизуал, визуал сингари нокомпютерли воситаларнинг интернал интеграцияси продуктивлик даражаси доминантлигини қатъий белгилаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Беларус давлат технология университетида бажарилган лойиҳанинг чет тилни оʻқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Беларус давлат технология университетининг ноябрдаги 205 АА-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда ахборот воситаларидан фойдаланиш технологиясини аутентик ва таълимий подкастлар боʻйича ети қадамга асосланган алгоритмни ишлаб чиқиш, “смарт студент” дидактик тизимининг адаптивлик ва репродуктивлик жиҳатининг валидлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2021-2022-йилларда Фарғона вилояти телерадиоканалининг “Миллий таълим”, “Хайрли кун!” телекўрсатувлари ҳамда “Ассалом, янги кун!”, “Зиё истаб” каби кўрсатув ва эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокампаниясининг 2022-йил 26-майдаги 185-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг чет тилда нутқий компетенсиясини ривожлантиришда аутентик материаллардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish