Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашова Нилуфар Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ёзма дискурсив компетенсиясини такомиллаштиришда ТБЛТ технологиясини қўллашнинг лингводидактик хусусиятлари (журналистика йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни ўқитиш методикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3698.
Илмий раҳбар: Мурадкасимова Камола Шуҳратовна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори, доцент;  Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади журналистика таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили ёзма дискурсив компетенсиясини ТБЛТ педагогик технологияси ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
субъектларнинг ёзма дискурс орқали ахборотни кодлаш ва декодлаш жараёнини ўз ичига олган адаптив модели чет тили ёзма мулоқоти самарадорлигини  белгиловчи шахсий хусусиятлар, ижтимоий-маданий вазият ва коммуникатив вазифа  омиллари, тушуниш, мнематик ташкил этиш ҳамда “лингвистик ва семантик синтез” каби функсионал механизмлар ва стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик, лингвистик ва рефлексив фикрлаш каби ёзма дискурсив компетенсия компонентлари интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ёзма дискурсив компетенсиясини такомиллаштиришда стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик ва лингвистик компонентлар қаторига рефлексив фикрлаш компонентини ёзма дискурсив компетенсиянинг таркибий қисмига киритишнинг самарадорлиги исботланган;
ёзма дискурсив компетенсияни баҳолаш мезонларининг А2/А2+, Б1/Б1+ ва Б2 даражалари CЕФРда ёзувни баҳолаш учун тақдим этилган дискрипторлар, инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган тестлар ҳамда ёзма дискурсив компетенсия компонентлари стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик, лингвистик ва рефлексив фикрлашни  вертикал интеграция қилиш асосида ишлаб чиқилган;
ТБЛТ педагогик технологияси билан амалга ошириладиган таълим жараёни босқичлари Колбнинг тажрибавий ўрганиш ва Виллиснинг вазифага асосланган тил ўқитиш моделлари ҳамда машқларнинг қийинлик даражаси ва баҳолаш методлари узвийлигини тизимли таъминлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Журналистика таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили ёзма дискурсив компетенсиясини ТБЛТ педагогик технологияси ёрдамида такомиллаштириш юзасидан олинган назарий-методологик ва амалий тавсиялар асосида:
субъектларнинг ёзма дискурс орқали ахборотни кодлаш ва декодлаш жараёнини ўз ичига олган адаптив модели чет тили ёзма мулоқоти самарадорлигини  белгиловчи шахсий хусусиятлар, ижтимоий-маданий вазият ва коммуникатив вазифа  омиллари, тушуниш, мнематик ташкил этиш ҳамда “лингвистик ва семантик синтез” каби функсионал механизмлар ва стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик, лингвистик ва рефлексив фикрлаш каби  ёзма дискурсив компетенсия компонентлари интеграциясига оид хулосалардан И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2022-йил 5-декабрдаги 3480/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ёзма дискурсив компетенсиясини такомиллаштиришга қаратилган контент яратилган ва янги ёндашувлар сифатида услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
ТБЛТ педагогик технологияси билан амалга ошириладиган мавзу ва вазифага кириш, тажрибавий ўрганиш, когнитив ақлий фаолият ва синфдан ташқари ҳақиқий ҳаётда бажариладиган вазифалар иерархияси каби таълим жараёни босқичлари, машқларнинг қийинлик даражаси ва баҳолаш методлари узвийлигини таъминлашга оид хулосалардан 2020-2022-йилларда бажарилган Ф3-2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятини мониторинг қилишнинг дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022-йил 5-декабрдаги 04/11-7820-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни инглиз тилида илмий мақола ёзишга тайёрлайдиган дарс ишланмаси ва машқлар тизими ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ёзма дискурсив компетенсиясини такомиллаштиришда стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик ва лингвистик компонентлар қаторига рефлексив фикрлаш компонентини ёзма дискурсив компетенсиянинг таркибий қисмига киритишнинг самарадорлигидан олинган хулосалардан 2021-2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 5-декабрдаги 0311-3319-сон маълумотномаси). Натижада, ёзма дискурсив компетенсия компонентларидан бадиий асарларни ва мақолаларни ўзбек тилидан хорижий тилларга ёки хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилишда фойдаланилди, маҳорат дарслари ва семинар ташкил этилган;
ёзма дискурсив компетенсияни баҳолаш мезонларининг А2/А2+, Б1/Б1+ ва Б2 даражалари CЕФРда ёзувни баҳолаш учун тақдим этилган дискрипторлар, инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган тестлар ҳамда ёзма дискурсив компетенсия компонентлари стратегик, тактик, жанр, матн, лингвистик-риторик, лингвистик ва рефлексив фикрлашни  вертикал интеграцияга оид хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+дастурининг 2020-2021-йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2022-йил 5-декабрдаги 3481/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ёзма дискурсив компетенсиясини баҳолашда объективликка эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish