Sayt test rejimida ishlamoqda

Мойдинова Элмира Камариддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини веб-ресурслар асосида шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни ўқитиш методикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5096.
Илмий раҳбар: Таджибаева Дилбар Ахмедовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Акбарова Шаҳноза Хикматуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини веб-ресурслар асосида шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсияси инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган педагогик хакатон таълим шакли ёрдамида мотивацион-қийматли, когнитив-ижодий ва коммуникатив-рефлексивли компонентларни ўз ичига олган рақамли саводхонлик тузилмасини ишлаб чиқиш орқали аниқланган;
талабаларнинг рақамли компетенсия даражасини аниқловчи дескриптор квалиметриясининг қуйи, ўрта ва юқори даража кўрсаткичлари мазмунини очиб берувчи бошланғич, тадқиқотчи, интегратор, мутахассис, пешқадам ва кашшоф индикаторлари ДигCомпЕду дастурининг когнитив босқичига устуворлик бериш воситасида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларни тайёрлаш методикасининг тизимли модели таълим веб-ресурслари Ҳотлист (Хотлист), Мултимедиа Сcрапбоок (Мултимедиали Скрепбук), Треасуре Ҳунт (Трежа Хант), Субжеcт Самплер (Сабджект Семпла), Инсигҳт Рефлеcтор (Инсайт Рефлектор), Cонcепт Буилдер (Консепт Билдер), Wеб-Қуест (Веб-квест) форматларини Флиппед Cлассроом” (“Тескари синф”) технологияси асосида ўқув жараёнига интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
электрон таълим платформалари базасида таълим веб-ресурсларининг етти турдаги форматлари самарадорлиги Блоом инновацион таксономиясини бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришга қаратилган тўрт босқичли информатив, оператив, интегратив ва креатив машқлар тизимига мувофиқлаштириш асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини веб-ресурслар асосида шакллантириш юзасидан олинган назарий-методологик ва амалий тавсиялар асосида:
мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсияси инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган педагогик хакатон таълим шакли ёрдамида мотивацион-қийматли, когнитив-ижодий ва коммуникатив-рефлексивли компонентларни ўз ичига олган рақамли саводхонлик тузилмасига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган №ОТ-А1-118 “Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш” номли амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ва амалга оширилган ўқув ресурсларини яратишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 08-июндаги ИРД/23195-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ва бошланғич таълимда инглиз тили йўналишидаги бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини шакллантириш, уларнинг рақамли компетенсиясини ривожлантириш, келажакда болаларга инновацион воситалар орқали ўз контентини яратиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг рақамли компетенсия даражасини аниқловчи дескриптор квалиметриясининг қуйи, ўрта ва юқори даража кўрсаткичлари мазмунини очиб берувчи бошланғич, тадқиқотчи, интегратор, мутахассис, пешқадам ва кашшоф индикаторлари ДигCомпЕду дастурининг когнитив босқичига оид илмий тавсияларидан АҚШ Давлат Департаменти ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда тайёрланган СУЗ80021ГР3106-сон “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 20-майдаги 01/1150-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар рақамли компетенсиясининг ривожланганлик даражасини аниқлайдиган индикатор ва дескрипторларни жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак мутахассисларни тайёрлаш методикасининг тизимли модели таълим веб-ресурслари Ҳотлист (Хотлист), Мултимедиа Сcрапбоок (Мултимедиали Скрепбук), Треасуре Ҳунт (Трежа Хант), Субжеcт Самплер (Сабджект Семпла), Инсигҳт Рефлеcтор (Инсайт Рефлектор), Cонcепт Буилдер (Консепт Билдер), Wеб-Қуест (Веб-квест) форматларини Флиппед Cлассроом” (“Тескари синф”) технологиясига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги “Фореигн лангуаГЭС” телеканалида 2023-йил 26-апрелда эфирга узатилган “Оур приде” номли дастурнинг инглиз тилидаги сонида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 1-июндаги 01-05-871-сон маълумотномаси). Натижада, веб-ресурслар асосида тайёрланган дидактик ва методик таъминот мазкур дастур бўйича қўйиладиган талабларни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
электрон таълим платформалари базасида таълим веб-ресурсларининг етти турдаги форматлари самарадорлиги Блоом инновацион таксономиясини бўлажак инглиз тили ўқитувчиларнинг касбий компетенсиясини шакллантиришга қаратилган тўрт босқичли информатив, оператив, интегратив ва креатив машқлар тизимига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетининг А-ОТ-2021-419 рақамли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курсининг электрон платформасини яратиш (Пре-счоол ПДП)” номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 6-июндаги 04/11-3458-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълимда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини шакллантириш методлари ва келажакда ўз устида узлюксиз ишлаш жараёнида веб-ресурслар форматини тўғри қўллай олиш машқларини самарали ишлаб чиқиш тизими бўйича тавсияларга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish