Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Бозорбек Мусурмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик томорқали хўжаликлар учун траншея туридаги гелиоиссиқхонанинг энергия тежамкор конструксиясини ишлаб чиқиш”, 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3159
Илмий раҳбар: Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Узоқов Ғуломжон Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Расаходжаев Бахрамжан Сабирович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Физика-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш энергетик қурилмаларидан фойдаланиш асосида энергия тежамкор траншея туридаги қуёш иссиқхона конструксиясини ишлаб чиқиш, унинг иссиқлик-техникавий, техник-иқтисодий ва экологик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир  ўлчамли ностационар иссиқлик баланс тенгламаси асосида қуёш иссиқхонасининг микроиқлим параметрларини аниқлайдиган математик модели траншеянинг қуйи қисми ва ён деворидан иссиқлик йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
қуёш энергетик қурилмалари билан интеграллашган ва замонавий конструктив иссиқлик изоляция материалларидан фойдаланиш асосида қуёш энергиясини максимал қамраб олинишини ҳисобга олган ихчам, траншея туридаги энергия тежамкор траншея туридаги қуёш иссиқхонаси яратилган;
траншея туридаги қуёш иссиқхонасининг автоном электр таъминотида қўлланиладиган фотоелектрик панеллар самарадорлигини таъминлаш мезонини ҳисобга олиб, зенит ўқи бўйича энергия тежамкор гидроюрутма асосидаги қуёш ҳаракатини кузатадиган икки ўқли ускуна яратилган;
қуёш иссиқхонасида ҳарорат ва солиштирма иссиқлик йўқотишларининг траншея чуқурлигига боғлиқлиги асосида иқлим хусусиятларини инобатга олиб, мақбул траншея чуқурлигини аниқлаш усули такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Траншея туридаги қуёш иссиқхонасининг энергия тежамкор конструксиясининг тажрибавий намуналарини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
 траншея туридаги қуёш иссиқхонасини ёритиш ва иситиш тизимини электр энергия билан таъминлайдиган зенит ўқи бўйича энергия тежамкор гидроюрутма асосидаги қуёш ҳаракатини кузатадиган икки ўқли ускуна учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг фойдали моделига патенти олинган (Қуёш батареясини автоматик йўналтирувчи қурилма, ФАП 01805, 31.01.2022 йил). Натижада куннинг ярим очиқ об-ҳаво шароитида қуёш радиациясининг фотоелектрик панеллар юзасига перпендикуляр тушуши таъминланиб, максимал қуввати қўзғалмас фотоелектрик панелга нисбатан 11,5 % га юқори энергия олиш имконияти яратилган;
траншея туридаги энергия тежамкор қуёш иссиқхонаси “Сун-Ҳигҳтеч” МЧЖ га жорий этилган (“Ўзелтехсаноат” уюшмаси 28.03.2024 й. 04-3/411-сон маълумотномаси). Натижада йиллик иссиқлик йўқотишлари ва мақбул траншея чуқурлигини аниқлаш асосида иссиқлик юкламаси ва CО2 эмиссияси мос равишда 106,05 кВт·соат/(м2·йил),  53,026 кг/м2 га камайганлиги аниқланган, шунингдек, ёқилғи ресурсларининг тежалиши ҳисобига техник-иқтисодий самарадорлик йилига 1 сот. траншея туридаги гелиоиссиқхонадан ўртача  45 000 000 (қирқ беш миллион) сўмни ташкил этган. Бунда лимон дарахтларининг ўртача ҳосилли яшаш даврини ҳисобга олиб кутилаётган техник-иқтисодий самарадорлик 500 – 550 млн. сўм соф фойда олиш имконини берган;
траншея туридаги гелиоиссиқхона конструксиясини яратишда мақбул траншея чуқурлигини аниқлаш усули Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Мадалов Бекзод” фермер хўжалиги ҳудудида жорий этилган (“Мадалов Бекзод” ФХ 2023-йил 21-сентябрдаги 04-сон маълумотномаси). Натижада қуёш иссиқхонасидан самарали фойдаланиш орқали олинган йиллик иқтисодий самарадорлик 35 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish