Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Нодирбек Вали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Аррали жинлар батареясида толани ечиш жараёнини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4475
Илмий раҳбар: Умаров Акмал Акпаралиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Шариббой Тўланович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аррали жинлар батареясида арра тишидан толани ечиш жараёнини автоматик ростлаш йўли орқали унинг такомиллаштириш ва толанинг табиий сифат кўрсаткичини сақлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жин машиналарининг арра тишларидан толани ечиб олиш учун берилаётган ҳаво сарфини назорат қилишда дроссел парраги ўрнига дискли парраклар кўринишидаги дросселарнинг тўла очиқ ҳолатдан тўла ёпиқ ҳолатда бўлишини доимий назорат қилиб турувчи қурилма конструксияси ишлаб чиқилган;
пахта тозалаш корхонасида 3 та жин машинаси учун берилаётган умумий ҳаво сарфини ҳар бир жин машинаси учун қандай тақсимланиши аниқланган ҳанда ҳар бир жин машинасининг арра тишларидан толани ечиб олиш учун берилаётган умумий ҳаво сарфи (босими ва тезлиги) қийматлари аниқланган;
ҳаво босими ва тезлигининг ҳар бир жин машинаси учун ҳаво сарфини назорат қилиб туриш вазифасини бажарувчи дросселарни ҳар бир нав пахта учун дросселнинг асосий ишчи органи ҳисобланган парраклари ҳаво босими ва тезлигига қараб қиялик бурчагини автоматик назорат тизими ишлаб чиқилган;
марказий ҳаво қувуридаги тўла босим миқдорига кўра тола ечиш жараёнига узатилаётган ҳаво оқими миқдорини бошқарадиган тола ечиш тизими технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жинлаш машиналарини тола ечиш учун ҳаво оқимини ростлашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
аррали жинлашдаги толани ечиш автоматик ростланадиган янги тизими  «Наманган тўқимачи cлустер» га қарашли «Тўрақўрғон пахта тозалаш» корхонада узлюксиз технологик жараёнга жорий этилди («Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик Кластерлари» уюшмасининг 2023 йил 19 декабрдаги 03/22-1083-сон маълумотномаси). Натижада, жин машинаси арра тишидан толани ўз вақтида ечиб олиш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган пахта толасидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушининг 0,3-0,5%га, тола ечиб олиш учун сарф қилинадиган электр энергияни ўртача 8-10% камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish