Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Фозил Фарҳод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ресурс тежамкор технология асосида электр двигателлернинг энергетик кўрсаткичларини ошириш”, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т3377;
Илмий раҳбар: Бердиев Усан Турдиевич - техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Сиддиков Илҳомжон Ҳакимович - техника фанлари доктори, профессор. Абидов Қудрат Ғайратович - техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ресурс тежамкор технология асосида электр двигателларнинг энергетик кўрсаткичларини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Поливанов усули, Лаплас тенгламаси ва Фуре қаторини ўзгарувчиларга ажратиш усуллари асосида электр двигателнинг статор ва ротор орасидаги ҳаво бўшлиғи муҳити учун магнит потенсиали ва индуксиянинг радиал ташкил этувчиларини аниқлаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
электр ва магнит занжирлар назариялари асосида магнит юмшоқ материаларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда электр двигателда қўллаш орқали уларнинг энергетик кўрсаткичларини ошириш жараёнлари илмий асосланган;
статор ўзаги магнит юмшоқ материаллар асосида тайёрланган электр двигателнинг энергия самарадорлигини ҳисоблаш имконини берувчи имитацион модел ишлаб чиқилган;
статор ўзагида ҳосил бўладиган исрофларни камайтириш имконини берувчи магнит юмшоқ материалларни қўллаш орқали, юқори энергия самарадорликка ва ресурс тежамкорликка эга бўлган электр двигателлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ресурс тежамкор технология асосида электр двигателларнинг энергетик кўрсаткичларини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзбекистон” локомотив депосининг “Электр машиналар” цехига статори композицион материаллардан тайёрланган электр двигателлар электр ҳаракатланувчи таркибнинг ёрдамчи қурилмаларидан ҳаво вентиляторлари учун жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023 йил 28 декабрдаги 01/45-49-23-сон маълумотномаси). Натижада ушбу электр двигателлар эксплуатастия жараёнида энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига  351 139 180 (уч юз эллик бир миллион бир юз ўттиз тўққиз минг бир юз саксон минг) сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish