Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамов Жасурбек Абдушукуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асинхрон моторларни диагностика қилиш усулини такомилаштириш”, 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4237;
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович - техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Гойипов Тўлқин Шерназарович - техника фанлари доктори, профессор.
Бердиев Усан Турдиевич - техника фанлари номзоди, профессор.
Этакчи ташкилот:     Бухоро муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асинхрон моторни ҳаво оралиғидаги (ички) ва ташқи магнит майдонларини ўлчаш асосида диагностика қилиш усулини такомиллашти-ришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон моторнинг ташқи сочилма магнит майдонининг математик модели экранлаш коеффисиентини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
асинхрон моторнинг ҳаво оралиғидаги магнит майдонининг фаза силжиш бурчагини ўлчаш қурилмаси (датчиги) яратилган ҳамда ушбу датчик орқали диагностика қилиш усули ишлаб чиқилган;
асинхрон моторни функсионал диагностика қилиш асосида ташқи сочилма магнит майдонини ўлчайдиган конструктив жиҳатдан содда, тан нарҳи арзон ҳамда ўлчаш аниқлиги мавжуд датчиклардан 0,5 % га юқори бўлган датчик яратилган;
асинхрон моторларнинг ҳаво оралиғидаги ва ташқи магнит майдонларини турли иш режимларини эътиборга олган ҳолда носозликларни аниқлаш асосида диагностика қилиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Асинхрон моторларни диагностика қилиш усулини такомилаштириш мавзуси доирасида олинган илмий натижалар асосида:
Асинхрон моторларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш учун ташқи магнит майдонини ўлчаш қурилмаси “Эверест строй сервис” МЧЖ хусусий корхонасидга жорий қилинган (Ўзбекистон “Савдо саноат палатаси”нинг 2023-йил 31-октябрдаги №11/03-30-13669 сонли маълумотномаси). Натижада асинхрон моторларнинг такомиллашган диагностика қилиш усули ёрдамида келиб чиқиши мумким бўлган носозликларни олдиндан аниқлаш орқали 40% двигателларнинг ишдан чиқиши бартараф этилган.
Асинхрон моторларнинг техник ҳолатини диагностика қилиш учун ташқи магнит майдонини ўлчаш асосида яратилга қурилмадан фойдаланиш “Эверест строй сервис” МЧЖ хусусий корхонасидга жорий қилинган (Ўзбекистон “Савдо саноат палатаси”нинг 2023-йил 31-октябрдаги №11/03-30-13669 сонли маълумотномаси). Натижада асинхрон моторларнинг такомиллашган диагностикалаш усули ёрдамида текшириш орқали олинган иқтисодий самарадорлик йилига 112,2 млн сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish