Sayt test rejimida ishlamoqda

Нозимов Эъзоз Садикжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий фосфорит чиқиндиларини фаоллаштирилган фосфорли ва аралаш ўғитларга қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4097.
Илмий раҳбар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Хамдамова Шоҳида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МҚ фосфоритларини юқори ҳароратда бойитиш технологиясида ҳосил бўлаётган икки турдаги фосфат чиқиндилари-ФК ва ММ ларни нитрат кислота ҳамда фосфат кислотаси билан қайта ишлаш орқали ФФЎ ва улар асосида аралаш ўғитлар олишнинг такомиллашган технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ФК ва ММ ларни нитрат кислотаси ҳамда ЭФК билан таъсирлаштирилиб, П2О5 нинг ўзлашувчан қиймати юқори бўлган фаоллаштирилган фосфорли ўғитлар олиш жараёнларини мақбул технологик параметрлари аниқланган;
турли омиллар (нитрат кислота ва ЭФКларнинг консентрасиялари ва меъёрлари, калсий нитрат консентрасияси ва миқдори) таъсирида таркибида П2О5 нинг умумий (18,12-33,15%) ва нисбий ўзлашувчан шакллари (53,42-58,0%)  юқори бўлган фаоллаштирилган фосфорли ўғитлар олиш жараёни асосланган;
замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларидан фойдаланиб,  ФК ва ММ ларнинг минерал таркиблари, ҳамда улардан олинган фаоллаштирилган фосфорли ўғитларда CаП2О6 ва П2О5 мавжуд эканлиги аниқланган;
фаоллаштирилган фосфорли ўғит, азотли ва калийли компонентлар асосида аралаш ўғитларни олишда фосфорнинг нисбий  ўзлашувчан шаклларини мос равишда 53,42 дан 72,74% гача ортиши илмий асосланган;
фаоллаштирилган фосфорли ўғит, азотли ва калийли компонентлар асосида 11,18-16,94% Н, 9,09-17,71% П2О5 ва 6,78-16,28% К2О таркибли аралаш ўғитлар олишнинг мақбул нисбатлари аниқланган;
маҳаллий фосфат чиқиндилари - ФК ва ММ лардан фаоллаштирилган фосфорли ўғит, НП-, ПК- ва НПК-туридаги аралаш ўғитлар олишнинг материал оқимлари ҳисобланган, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган ва такомиллашган технологик схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий фосфорит чиқиндиларини нитрат ва экстраксион фосфат кислоталари билан таъсирлаштириб фаоллаштирилган фосфорли ўғит (ФФЎ) ҳамда ушбу ФФЎ, азот ва калийли компонентлар асосида озуқа компонентлари юқори бўлган аралаш ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқишнинг илмий натижалари асосида:
маҳаллий фосфат чиқиндилари (ФЧ)- ФК ва ММ ларни нитрат кислотали қайта ишлаш орқали фаоллаштирилган фосфорли ўғит олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 5 мартдаги 028-сон  маълумотномаси). Натижада, нитрат кислота сарфи 10-15% га ва калсий гидроксидни 10-12% га тежалиши, ФЧ чиқиндиси тўлиқ ўғит ҳолига келтирилиши ҳамда таннархини 28-33% гача арзон бўлишига эришиш имконини беради;
ФК ва ММ лардан олинган ФФЎ, аммиакли селитра ва калий хлориддан НП-, ПК- ва НПК-туридаги аралаш ўғитлар олиш технологияси “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2024 йил 5 мартдаги 028-сон маълумотномаси). Натижада, озуқа компонентлари ва П2О5 нинг ўзлашувчанлик қийматлари бўйича анъанавий ўғитлардан қолишмайдиган ва таннархи 25,0-50,0% гача арзон бўлган турли навли аралаш ўғитлар олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish