Sayt test rejimida ishlamoqda

Жобборов Бахром Турғуновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент вилоятининг жанубий-шарқий ҳудуди тупроқларининг экологик ҳолати ва уларнинг рекультивацияси», 11.00.05 - Атроф-муҳитини муҳофаса қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/B156.
Илмий маслаҳатчи: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Шадиева Нилуфар Искандаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Парпиев Ғофиржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноатлашган ҳудудларда тарқалган суғориладиган тўқ тусли бўз, типик бўз ва бўз-ўтлоқи тупроқларнинг кимёвий ифлосланиши, атроф-муҳитга таъсирини очиб бериш ва мос рекультивация технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроқларнинг кимёвий ифлосланишида саноат корхоналарининг тури, иқлим компонетларининг ва ер усти сувларининг турлича таъсир этиши очиб берилган;
тупроқ ва атроф-муҳитни кимёвий ифлосланишида муҳофаза, ифлосланиш ва фон ҳудудлари чегараларини белгилаш саноат корхоналарининг фаолияти ҳамда турига боғлиқ эканлиги илмий асосланган;
тадқиқот ҳудудида тарқалган суғориладиган тўқ тусли бўз, типик бўз ва бўз-ўтлоқи, тупроқларнинг кимёвий ифлосланиши таъсирида тупроқ хоссаларини “микробиологик→биологик, фаоллик→механик→физик→кимёвий” алгоритмлар кетма-кетликда ўзгаришга учраши очиб берилган;
ўсимликларнинг тарқалиш қоплами саноат корхоналаридан чиқаётган кимёвий моддаларга боғлиқ тарзда шамолнинг асосий йўналиши бўйича зарар кўриши илмий асосланган;
рекультивациядан сўнг тупроқларнинг экологик ҳолати ва унумдорлик кўрсаткичларини тикланиши бўйича мавжуд коеффициентлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилоятининг жануби-шарқий ҳудуди тупроқларининг экологик ҳолати ва уларнинг рекультивацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент вилоятининг Бекобод, Оҳангарон туманлари, Олмалиқ шаҳри ҳудудида тарқалган тупроқларнинг техноген бузилиши ва кимёвий ифлосланиш ҳолатини ўрганиш, уларни рекультивация қилиш тадқиқотлари асосида “Тошкент вилоятининг жануби-шарқий ҳудуди тупроқларининг экологик ҳолати ва уларнинг рекультивацияси” номли тавсиянома Оҳангарон туманида “Мирзабек Ихтиёрбек Файз” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 06/28-28-06/343-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг кимёвий ифлосланиши ва техноген бузилиши таъсирида физик, кимёвий ва биологик хоссаларини ўзгаришини баҳолаш, уларни муҳофаза қилиш ҳамда самарали фойдаланиш имконини берган;
Тошкент вилоятининг жануби-шарқий ҳудудида тарқалган ўсимлик, сув, тупроқ ресурсларини ифлосланиш ҳолати бўйича 1:10000 масштабли экологик харитаси Оҳангарон туманида “Мирзабек Ихтиёрбек Файз” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 06/28-28-06/343-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудида тарқалган тупроқларнинг кимёвий ифлосланиш ҳолатини баҳолаш, ерлардан самарали фойдаланиш, уларни муҳофазалаш ва бошқаришга қаратилган тадбирларни белгилаш имконини берган;
Тошкент вилоятининг жануби-шарқий ҳудудидаги кимёвий ифлосланган ва техноген бузилган тупроқларда техник ва биологик усулга асосланган рекультивация тадбирлари Оҳангарон туманида “Мирзабек Ихтиёрбек Файз” фермер хўжалигида 2,4 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 06/28-28-06/343-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларини тикланиш ва экологик ҳолатини яхшиланиш имконини берган;
тадқиқот ҳудудидаги суғориладиган тупроқларда Сб, Мн, В, Пб, Ас, Ҳг, Cу, Ни, Зҳ, Cд каби элементларнинг рухсат этилган чегаравий улушдан ортганлиги аниқланган, уларнинг тарқалиш чегаралари ажратилган ва натижалар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
2022 йил 30 декабрдаги 03-02/7-4119-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу маълумотлар саноатлашган ҳудудларда тарқалган тупроқларни мониторинг қилиш ва ушбу ҳудудлардан самарали фойдаланиш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
техноген бузилган тупроқ хоссаларини яхшилаш, тупроқнинг экологик ҳолати ҳамда  унумдорлигини тиклашга йўналтирилган тадбирлар мажмуи Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 декабрдаги 03-02/7-4119-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу рекультивация тадбирлари, комплекс тадқиқотлар асосида олинган илмий маълумотлар техноген бузилган тупроқларни унумдорлигини тиклаш, оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish