Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Акрамжон Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш корхоналарида таъминот жараёни логистика харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2023.
Илмий раҳбар: Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш корхоналари таъминот тизимида логистика харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш корхоналарида ҳисоб сиёсатига 2530 – “Қурилиш корхоналарида омборхоналарни сақлаш харажатлари” счёти ва унинг таркибида 2531 – “Таъминот омборларига материалларни ташиш харажатлари”, 2532 – “Таъминот омборларида материалларни сақлаш ва ишлаб чиқаришга чиқариш харажатлари”, 2533 – “Таъминот омборларининг бошқа харажатлари” счётларини киритиш асосида қурилиш корхоналарида омборхоналарни сақлаш харажатлари бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш асосланган;
қурилиш корхоналарида таъминот жараёни логистика харажатлари таркибида транзаксион харажатлар ҳисобини алоҳида юритиш асосида бухгалтерия маълумотлари шаффофлиги ва бошқарув қарорларининг аниқлигини таъминлаш асосланган;
қурилиш корхоналарида товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг даврий усулини қўллаш орқали қурилиш корхоналари ҳисоби сиёсатига 9141 – “Даврий ҳисобда материалларни сотиб олиш (қурилиш корхоналари учун)” ва 9151 – “Даврий ҳисобда материаллар қолдиғини тузатиш (қурилиш корхоналари учун)” счётларини киритиш ва логистика харажатлари салмоғини камайтириш асосланган;
қурилиш корхоналарида аудиторлик текширувлари жараёнида фойдаланиш тавсия этилган “Намунавий аудит умумий режаси” асосида аудиторлик текширувининг тизимли йўлга қўйилишида “таъминот ва логистика харажатлари” махсус бандини киритиш орқали молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишларни ўз вақтида аниқлаш ва аудиторлик рискини пасайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш корхоналарида таъминот жараёни логистика харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш корхоналарида ҳисоб сиёсатига 2530 – “Қурилиш корхоналарида омборхоналарни сақлаш харажатлари” счёти ва унинг таркибида 2531 – “Таъминот омборларига материалларни ташиш харажатлари”, 2532 – “Таъминот омборларида материалларни сақлаш ва ишлаб чиқаришга чиқариш харажатлари”, 2533 – “Таъминот омборларининг бошқа харажатлари” счётларини киритиш асосида қурилиш корхоналарида омборхоналарни сақлаш харажатлари бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Just Moment” МЧЖ ва “And Tex-Naz” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 10-ноябрдаги 67-сонли, “Just Moment” МЧЖнинг 2023-йил 13-июлдаги 10-сонли, “And Tex-Naz” МЧЖнинг 2023-йил 3-июлдаги 2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарида омборхоналарни сақлаш харажатлари бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ ва аниқ юритилишини таъминлашга эришилган;
қурилиш корхоналарида таъминот жараёни логистика харажатлари таркибида транзаксион харажатлар ҳисобини алоҳида юритиш асосида бухгалтерия маълумотлари шаффофлиги ва бошқарув қарорларининг аниқлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Just Moment” МЧЖ ва “And Tex-Naz” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 10-ноябрдаги 67-сонли, “Just Moment” МЧЖнинг 2023-йил 13-июлдаги 10-сонли, “And Tex-Naz” МЧЖнинг 2023-йил 3-июлдаги 2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарида транзаксион харажатлар ҳисобини юритишда намунавий қайднома амалиётга жорий этилиши, бухгалтерия ахборотлари шаффофлилигининг таъминланишига ва оқилона бошқарув қарорларининг қабул қилинишига эришилган;
қурилиш корхоналарида товар-моддий захираларни ҳисобга олишнинг даврий усулини қўллаш орқали қурилиш корхоналари ҳисоби сиёсатига 9141 – “Даврий ҳисобда материалларни сотиб олиш (қурилиш корхоналари учун)” ва 9151 – “Даврий ҳисобда материаллар қолдиғини тузатиш (қурилиш корхоналари учун)” счётларини киритиш ва логистика харажатлари салмоғини камайтириш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Just Moment” МЧЖ ва “And Tex-Naz” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 10-ноябрдаги 67-сонли, “Just Moment” МЧЖнинг 2023-йил 13-июлдаги 10-сонли, “And Tex-Naz” МЧЖнинг 2023-йил 3-июлдаги 2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳсулот таннархининг тўғри аниқланишига ва товар-моддий захиралардан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
қурилиш корхоналарида аудиторлик текширувлари жараёнида фойдаланиш тавсия этилган “Намунавий аудит умумий режаси” асосида аудиторлик текширувининг тизимли йўлга қўйилишида “таъминот ва логистика харажатлари” махсус бандини киритиш орқали молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишларни ўз вақтида аниқлаш ва аудиторлик рискини пасайтириш таклифи Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, “Just Moment” МЧЖ ва “And Tex-Naz” МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар Палатасининг 10-ноябрдаги 67-сонли, “Just Moment” МЧЖнинг 2023-йил 13-июлдаги 10-сонли, “And Tex-Naz” МЧЖнинг 2023-йил 3-июлдаги 2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш корхоналарида аудиторлик текширувларининг тизимли йўлга қўйилишига, молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишларнинг ўз вақтида аниқланишига ва аудиторлик рискининг пасайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish