Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Малика Рузимовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Олий таълимда инсон капитали таркибини такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари”,  08.00.01-Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2023.4.PhD/Iqt3398
Илмий раҳбар: Абдурахманова Гулнора Қаландаровна , иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбондурдиевич  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Шокирова Фарағат  Балтаевна, (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий таълимда инсон капитали таркибини ривожлантиришнинг назарий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра, “инсон капитали” тушунчасининг иқтисодий категория сифатидаги консептуал асослари ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, мулкий, шахсий, тақсимлаш, институционал, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жиҳатидан мазмуни ва ижтимоий шакли ўртасидаги мувофиқлиги ҳамда жамғарилиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра жаҳондаги постиндустрлаштириш, рақамлаштириш ва билимлар иқтисодиёти триадаси билан боғлиқ трансформацион жараёнларнинг жаҳон олий таълим тизимини ривожланишининг глобал тенденсияларига ҳамда уни ташкил қилишнинг доминант конвергент моделларига таъсири аниқланган;
назарий-услубий ёндашувга кўра, замонавий институционал назарияларга мувофиқ олий таълимнинг ижтимоий гуманитарлиги тавсифи, барча учун тенг имкониятларни таъминлаши, бошқарувни демократлаштириш, рақамли инновацион таълим технологиялари, тадбиркорлик, илмий ва таълим консорсиумлари каби форсайт таълим технологияларини жорий этиш асосида инсон капитали назарияси такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаси, ўрта таълим ва касб-ҳунар таълим муассасаси ҳамда олий таълим муассасасига қилинган бюджет ва нобюджет харажатларининг инсон капитали таркибини такомиллаштиришга таъсири ҳамда олий таълим хизматлари ҳажми ўсишининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Олий таълимда инсон капитали таркибини ривожлантиришнинг назарий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “инсон капитали” тушунчасининг иқтисодий категория сифатидаги консептуал асосларини ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, мулкий, шахсий, тақсимлаш, институционал, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жиҳатидан мазмуни ва ижтимоий шакли ўртасидаги мувофиқлиги ҳамда жамғарилиши нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Экономика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда турли жиҳатдан мазмуни ва ижтимоий шакли ўртасидаги мувофиқлиги ҳамда жамғарилиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган “инсон капитали” тушунчасининг иқтисодий категория сифатидаги консептуал асослари бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра жаҳондаги постиндустрлаштириш, рақамлаштириш ва билимлар иқтисодиёти триадаси  билан боғлиқ трансформацион жараёнларнинг жаҳон олий таълим тизимини ривожланишининг глобал тенденсияларига ҳамда уни ташкил қилишнинг доминант конвергент моделларига таъсирини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03/43-733-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жаҳонда постиндустрлаштириш, рақамлаштириш ва билимлар иқтисодиёти триадаси  билан боғлиқ трансформацион жараёнларнинг жаҳон олий таълим тизимини ривожланишининг глобал тенденсияларига ҳамда уни ташкил қилишнинг доминант конвергент моделларига таъсири шароитида Ўзбекистон олий таълим тизими учун хос бўлган глобал хавф ва тенденсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлигини ривожлантиришнинг истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш имконини яратган;  
назарий-услубий ёндашувга кўра замонавий институционал назарияларга мувофиқ олий таълимнинг ижтимоий гуманитарлиги тавсифи, барча учун тенг имкониятлар таъминланиши, бошқарувни демократлаштириш, рақамли инновацион таълим технологиялари, тадбиркорлик, илмий ва таълим консорсиумлари каби форсайт таълим технологияларини жорий этиш асосида инсон капитали назариясини такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Экономика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда форсайт таълим технологияларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган инсон капитали назарияси бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаси, ўрта таълим ва касб-ҳунар таълим муассасаси ҳамда олий таълим муассасасига қилинган бюджет ва нобюджет харажатларининг инсон капитали таркибини такомиллаштиришга таъсири ҳамда олий таълим хизматлари ҳажми ўсишининг 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03/43-733-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизимига қилинган ялпи харажатларнинг 1 %га ўсиши инсон капиталини такомиллаштиришга 1,35 % таъсир этиши ҳамда олий таълимни ривожланишининг прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан  ва инновациялар вазирлигини 2022–2030-йилларда ОТМларни молиялаштириш тизимини такомиллаштиришнинг истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish