Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Шамсиддин Эшпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида харажатларни молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt 3474
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шеров Анвар Умарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари харажатларини молиялаштириш амалиётига тегишли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида даромадлар тақчиллигини ҳамда уларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш имкониятларини истиқболлаш модели ҳомийлик ва илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришдан тушган, мақсадли капитал ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган эндаумент жамғармаларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини тўғри харажатларга нисбатан таъсирчанлигини таъминлаш ва уларнинг таълим бозорида тўлақонли ўз функциясини бажариш борасида нарх белгилаш хусусий манбалар ҳисобига қопланиши зарур бўлган харажатлар салмоғини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
таълим йўналишлари бўйича тайёрланадиган мутахассислар учун давлат буюртмалари асосида маблағлар ажратиш тартибларига мос субсидиялаш режимлари ишлаб чиқишда давлат молияси интервенциясининг мақсадга мувофиқлигини белгиловчи мутахассисни тайёрлаш ва унинг фаолиятидан кутиладиган ижобий қайтимларни ҳисобга олиш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларига қилинадиган харажатларнинг иқтисодий, ташкилий ва концептуал жиҳатлари очиб берилишининг илмий-услубий асосини ишлаб чиқиш ва олий таълим муассасаларини самарали молиялаштиришга тегишли олиб борилиши лозим бўлган илмий тадқиқотлар таксономияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида харажатларни молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида даромадлар тақчиллигини ҳамда уларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш имкониятларини истиқболлаш модели ҳомийлик ва илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришдан тушган, мақсадли капитал ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган эндаумент жамғармаларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 03/03-420-сон маълумотномаси). Натижада молиявий мустақиллик берилган 40 та давлат олий таълим муассасаларида илмий хулосалар асосида олинган даромадлар тақчиллигини истиқболлаш моделидан олий таълим муассасаларида даромадлар тақчиллигини истиқболлаш ҳамда уларнинг ўзини-ўзи молиялаштириш имкониятларини прогнозлашда фойдаланилган;
тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини тўғри харажатларга нисбатан таъсирчанлигини таъминлаш ва уларнинг таълим бозорида тўлақонли ўз функциясини бажариш борасида нарх белгилаш хусусий манбалар ҳисобига қопланиши зарур бўлган харажатлар салмоғини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 03/03-420-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий мустақиллик берилган 40 та давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгиланиши борасидаги тартиблар, олинган нархларни тўғри харажатларга нисбатан таъсирчанлигини таъминлаш ва уларнинг таълим бозорида тўлақонли ўз функциясини бажариши борасида тартиблар жорий қилинишига эришилган;
таълим йўналишлари бўйича тайёрланадиган мутахассислар учун давлат буюртмалари асосида маблағлар ажратиш тартибларига мос субсидиялаш режимлари ишлаб чиқишда давлат молияси интервенциясининг мақсадга мувофиқлигини белгиловчи мутахассисни тайёрлаш ва унинг фаолиятидан кутиладиган ижобий қайтимларни ҳисобга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 июндаги Ф-31-сон «2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024 йил 18 апрелдаги 16-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини аниқлашда тадқиқот ишига кўра таълим йўналишлари бўйича тайёрланадиган мутахассисларнинг келажакда ушбу соҳада иш ҳақлари ва даромадларининг ошиши истиқболлари ҳамда ушбу мутахассисликларнинг фаолиятидан жамиятда юзага келадиган билвосита ижобий таъсирларни ҳамда муайян таълим йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг иқтисодий сарфлари каби омилларни ҳисобга олган ҳолда давлат буюртмаси параметрларини аниқлаш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларига қилинадиган харажатларнинг иқтисодий, ташкилий ва концептуал жиҳатлари очиб берилишининг илмий-услубий асосини ишлаб чиқиш ва олий таълим муассасаларини самарали молиялаштиришга тегишли олиб борилиши лозим бўлган илмий тадқиқотлар таксономиясидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 03/03-420-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилган ва унга кўра олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш тизимини самарали ташкил этиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish