Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашалиев Бахтиёржон Валишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектлар тўловга лаёқатлилигини банклар фаолиятига таъсирини баҳолаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt 2229.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қурбонов Хайрулла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектлар тўловга лаёқатлилигини банклар фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субъект тўлов қобилиятини аниқлашда узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий мажбуриятларга ўтувчи қисми, узоқ мудатли кредитларнинг фоиз тўлови, жорий дебиторлик қарзига ўтказилувчи узоқ муддатли дебиторлик қарзлари, яъни олинадиган фоизларни қўшиб ҳисоблашда 6 ойлик муддатни қамраб олиш лозимлиги асосланган;
хўжалик юритувчи субъектнинг кредит қобилиятига баҳо беришда банк мижози ҳисобланган, барқарор ривожланиш кўрсаткичига эга субъектга банк кредитларидан фойдаланмаган бўлса ҳам, кредит тарихи бўйича белгиланган 4 баллни, беш йилдан кўпроқ вақт ишончли ва барқарор фаолият юритган хўжалик юритувчи субъектга кредит тарихи бўйича бериладиган баллни шакллантиришда 5 баллни, беш йилдан кам барқарор фаолият юритган бўлса,3 баллни тақдим этиш таклифи асосланган;
хўжалик юритувчи субъект жорий активларини пулга айланиш нуқтаи назаридан гуруҳлашда дебиторлик қарзларининг (А2) муддатига ва товар-моддий захираларнинг (А3) пулга айланиш тезлигига кўра дебиторлик қарзларининг муддати ва товар-моддий захираларнинг сотилиш даврини алоҳида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестицияларнинг доимий ҳаракатдаги активлар сифатида эътироф этилиши ҳамда амалиётда қисқа муддатли инвестициялар ва қимматли қоғозларнинг дебиторлик қарзларига нисбатан қийин ва узоқ муддатда пулга айланиши сабабли уч ойдан кўпроқ муддатга киритилган жорий инвестицияларни А2 таркибида ҳисобга олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар рақобатбардошлигини таъминлашда молиявий воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
хўжалик юритувчи субъект тўлов қобилиятини аниқлашда узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий мажбуриятларга ўтадиган қисми, узоқ мудатли кредитларнинг фоиз тўлови, жорий дебиторлик қарзига ўтказиладиган узоқ муддатли дебиторлик қарзлари, яъни олинадиган фоизларни қўшиб ҳисоблашда 6 ойлик муддатни қамраб олиш таклифи  («Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 2 ноябрдаги 03-40/17050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўлов қобилиятини аниқлашда ижобий натижага эришилган;
хўжалик юритувчи субъектнинг кредит қобилиятига баҳо беришда банк мижози ҳисобланган, барқарор ривожланиш кўрсаткичига эга субъектга банк кредитларидан фойдаланмаган бўлса ҳам, кредит тарихи бўйича белгиланган 4 баллни, беш йилдан кўпроқ вақт ишончли ва барқарор фаолият юритган хўжалик юритувчи субъектга кредит тарихи бўйича бериладиган баллни шакллантиришда 5 баллни, беш йилдан кам барқарор фаолият юритган бўлса, 3 баллни тақдим этиш таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг «Тадбиркорлик субъектларини кредитлашда анеррайтинг хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомига асосан амалиётга жорий этилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 2 ноябрдаги 03-40/17050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект кредит қобилиятига баҳо беришда аниқлик ва шаффофликка эришилган;
хўжалик юритувчи субъект жорий активларини пулга айланиш нуқтаи назаридан гуруҳлашда дебиторлик қарзларининг (А2) муддатига ва товар-моддий захираларнинг (А3) пулга айланиш тезлигига кўра дебиторлик қарзларининг муддати ва товар-моддий захираларнинг сотилиш даврини алоҳида ҳисобга олиш таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг «Тадбиркорлик субъектларини кредитлашда анеррайтинг хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомига асосан амалиётга жорий этилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 2 ноябрдаги 03-40/17050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хўжалик юритувчи субъект дебиторлик қарзларининг муддати ва товар-моддий захираларнинг сотилиш даврини пулга айланиши нуқтаи назаридан ахборотнинг ишончлилиги ва шаффофлигига эришилган;
пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар доимий ҳаракатдаги активлар сифатида эътироф этилиши ҳамда амалиётда қисқа муддатли инвестициялар ва қимматли қоғозларнинг дебиторлик қарзларига нисбатан қийин ва узоқ муддатда пулга айланиши сабабли уч ойдан кўпроқ муддатга киритилган жорий инвестицияларни А2 таркибида ҳисобга олиш таклифи «Микрокредитбанк» АТБнинг «Тадбиркорлик субъектларини кредитлашда андеррайтинг хизматидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомига асосан амалиётга жорий этилган («Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 2 ноябрдаги 03-40/17050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредитлаш жараёнининг янада соддалаштирилиши ва скоринг тизимида реал баҳо бериш имкониятлари кенгайтирилишига эришилди ҳамда жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 16 фоизга оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish