Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилов Ғайрат Бойзоқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):    “Саккокий адабий мероси ва поетик маҳорати”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2440.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Соатова Нодира Исомитдиновна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамроева Орзигул Жалоловна, филология фанлари доктори, доцент; Ҳасанова Машҳура Жумановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мавлоно Саккокий девонининг жанрий таркиби, мавзу қамрови, шоир ғазалиётининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, қасиданависликдаги поетик маҳорати, ижодкор адабий-эстетик оламига хос қирралари асосида бадиий маҳоратини аниқлаш, мумтоз адабиёт ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Саккокий ижодининг жанрий таркиби, шоирнинг ҳамд ва наʼт қасидаларида халқ шеърияти анъаналарига эргашиши, мавжуд анъаналарга киритган диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва ахлоқий қарашлар, илоҳийликнинг уйғунлашуви ҳамда ижодкор янгича тафаккури бадиий мушоҳадасида миллий руҳ, ирфоний мазмун, бадиий-эстетик тафаккур билан боғлиқ поетик янгиликлар, образлар тизимининг ғоявий-функсионал табиатини тасвирлаш тамойиллари, маърифий қарашларининг ўзига хослиги исботлангаан;
Саккокий ғазалиётининг ранг-баранглиги, ғоявий-бадиий жиҳатлари поетик образлар тизимида, хусусан мажозий тасвирда фолклорнинг поетик таъсир кучини, лирик қаҳрамоннинг ўзига хос иймон-эътиқод, юксак маънавиятли, ботиний, зоҳирий сийратли характер хусусиятларининг муштараклиги, инсон руҳияти ва қалб кечинмалари аниқланган;
Шоир ғазаллари қаҳрамон тасвирида фикр ва туйғу уйғунлиги, ғоя, анъанавий поетик тимсолларнинг янгича бадиий тасвир ҳаққонийлиги, образ яратиш жиҳатларини ёритиш маҳорати каби ижодкор лабораториясига хос хусусиятлар очиб берилган;
Шоир бадиий маҳоратини кўрсатишда  ғазалларида шеърий санъатларнинг ўзига хос оригинал қўлланиши яққол намоён бўлиши ҳамда қасиданавислик анъаналари, қасида яратишда шоир услубининг  ўзига хос янги сўз танлаш маҳорати мазмун ва шакл уйғунлиги, услуб индивидуаллигининг лирик кечинма табиати билан боғлиқ хусусиятлари, бадиий тасвир воситаларидан фойдалаишда шоир маҳоратининг ўзига хослиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саккокий адабий мероси ва поетик маҳорати бўйича олинган натижалар асосида:
Саккокий ижодининг жанрий таркиби, шоирнинг ҳамд ва наʼт қасидаларида халқ шеърияти анъаналарига эргашиши, мавжуд анъаналарга киритган диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ва ахлоқий қарашлар, илоҳийликнинг уйғунлашуви ҳамда ижодкор янгича тафаккури бадиий мушоҳадасида миллий руҳ, ирфоний мазмун, бадиий-эстетик тафаккур билан боғлиқ поетик янгиликлар, образлар тизимининг ғоявий-функсионал табиатини тасвирлаш тамойиллари, маърифий қарашларининг ўзига хослиги, шоир ғазалиётининг ранг-баранглиги, ғоявий-бадиий жиҳатлари поетик образлар тизимида, хусусан мажозий тасвирда фолклорнинг поетик таъсир кучини, лирик қаҳрамоннинг ўзига хос иймон-эътиқод, юксак маънавиятли, ботиний, зоҳирий сийратли характер хусусиятларининг муштараклиги, инсон руҳияти ва қалб кечинмалари ҳақида чиқарилган хулосаларидан 2018-2020- йиллар мобайнида бажарилган ПЗ-20170925213: “ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма девонлар каталогини тузиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фондаланилган (ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 2024-йил 26-февралдаги 117-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
Шоир ғазаллари қаҳрамон тасвирида фикр ва туйғу уйғунлиги, ғоя, анъанавий поетик тимсолларнинг янгича бадиий тасвир ҳаққонийлиги, образ яратиш жиҳатларини ёритиш маҳорати каби ижодкор лабораториясига хос хусусиятлари, бадиий маҳоратини кўрсатишда  ғазалларида шеърий санъатларнинг ўзига хос оригинал қўлланиши яққол намоён бўлиши ҳамда қасиданавислик анъаналари, қасида яратишда шоир услубининг  ўзига хос янги сўз танлаш маҳорати мазмун ва шакл уйғунлиги, услуб индивидуаллигининг лирик кечинма табиати билан боғлиқ хусусиятлари, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишда шоир маҳорати мисоллар таҳлили орқали изчил ёритилган ўринлардан 2021-2022 йилларда бажарилган ИЛ–402104155–рақамли “Ҳафт шуаро” мажмуасини ўрганиш орқали  ХИХ  аср Хоразм воҳасининг миллий–маънавий меросини тадқиқ қилиш ва (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг 2024-йил 19-мартдаги 274-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги етакчи типологик ҳодисанинг моҳиятини илмий аниқлашда асосий тамойил вазифасини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish