Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Малика Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гестацион трофобластик касалликни ташхислаш ва прогнозлашга янгича ёндашув» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1929.
Илмий раҳбар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Миржалол Дехконович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гестацион трофобластик касалликни эрта ташхислаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гестацион трофобластик касаллигининг хавфли шаклларини эрта ташхислашда патологик ўзгарган тўқималарда CLIC1 оқсилининг гиперэкспрессиясини аниқлаш учун иммуногистокимёвий текшириш усулининг ташхислашдаги юқори самарадорлиги ва аҳамиятли эканлиги исботланган;
гестацион трофобластик касаллигининг хавфли трансформациясини башоратлашда метаболик ва гормонал бузилишлар, она ва ҳомила орасидаги иммунологик номутаносиблик ва трофобластнинг вирусли трансформацияси хасталикнинг ривожланишидаги хавф омиллари  эканлиги  асосланган;
гестацион трофобластик касаллигининг башоратлаш шкаласига кўра, елбўғоз беморларда 6 ва ундан ортиқ референс белгилари хасталикнинг хавфли шаклларини ривожланиш учун юқори хавф белгиси эканлиги исботланган;
гестацион трофобластик касаллиги ташхисланган беморларда дифференциациялашган ёндашув хасталикни хавфли шаклларининг ривожланиши юқори ва паст хавф гуруҳларига бўлиниш асосида олиб бориш, назорат қилиш ҳамда даволаш тактикаси такомиллаштиришга асос бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгашининг 2024 йил 10 майдаги №06/21-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гестацион трофобластик касаллигининг хавфли шаклларини эрта ташхислашда патологик ўзгарган тўқималарда CLIC1 оқсилининг гиперэкспрессиясини аниқлаш учун иммуногистокимёвий текшириш усулининг ташхислашдаги юқори самарадорлиги ва аҳамиятли эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Иммуногистокимёвий усулни қўллаш, хусусан, патологик ўзгарган тўқималарда CLIC1 оқсилининг гиперэкспрессиясини аниқлашдан тизимли фойдаланиш инвазив елбўғоз ва хориокарциномани ривожланиш хавфини ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалида 18.01.2023 йилдаги №20/1 сонли буйруғига ва Наманган вилояти филиалида 26.01.2023 йилдаги №33/1 сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гестацион трофобластик касаллигинининг хавфли шаклларини даволашдан олдинги вақтни қисқартириш, беморлар учун асоратларни олдини олиш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради; олинган маълумотлар аёллар репродуктив тизими ўсмалари, айниқса, инвазив елбўғоз ва хориокарцинома ривожланиши хавфини башоратлаш ва эрта ташхислашда муҳим аҳамият касб этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  гестацион трофобластик касаллигинининг хавфли шаклларини эрта ташхислашда патологик ўзгарган тўқималарда CLIC1 оқсилининг гиперэкспрессиясини аниқлаш учун иммуногистокимёвий текшириш усулини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги 1та бемор учун 1 600 000 сўмни ташкил этади. Кузатувдаги 30 нафар бемор бўйича жами харажатлар 30%га камайтирилиб, 14 400 000 сўм тежаб қолинган. Хулоса: гестацион трофобластик касаллигинининг хавфли шаклларини эрта ташхислашда патологик ўзгарган тўқималарда CLIC1 оқсилининг гиперэкспрессиясини аниқлаш учун иммуногистокимёвий текшириш усулини қўллашни жорий этиш бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни  йилига 30 та бемор учун 14 400 000 сўмни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: гестацион трофобластик касаллигининг хавфли трансформациясини башоратлашда метаболик ва гормонал бузилишлар, она ва ҳомила орасидаги иммунологик номутаносиблик ва трофобластнинг вирусли трансформацияси хасталикнинг ривожланишидаги хавф омиллари эканлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалида 18.01.2023 йилдаги №20/1 сонли буйруғига ва Наманган вилояти филиалида 26.01.2023 йилдаги №33/1 сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликни эрта аниқлаш ва даволанишни бошлаш орқали беморларда стресс ва ташвиш даражасини пасайтириш натижасида психологик фаровонлигини таъминлаш; касалликнинг хавфли шаклларини самарали даволаш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гестацион трофобластик касалликнинг хавфли шаклларини прогноз қилувчи омилларини ва ушбу касалликнинг ривожланишида хавф гуруҳини аниқлаш, ўз навбатида, даволаниш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириш хисобига иқтисодий харажатларни камайтиришга олиб келади ва ҳар бир бемор учун 712 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Кузатувдаги 30 нафар беморларда харажатларни камайтириш ҳисобига йилига 4 272 000 сўм маблағлари тежалган. Хулоса: натижаларнинг жорий қилиниши беморларни ўз вақтида аниқлаш, профилактика ва даволашни ўз вақтида ўтказиш, бу билан аёллар касалланиши ҳамда ўлимини камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилашга эришилади. Касалликнинг хавфли шакллари ривожланишининг хавф омилларини аниқлаш даволаниш ва касалхонага ётқизиш харажатларининг йилига 4 272 000 сўмга камайишига олиб келади.
учинчи илмий янгилик: гестацион трофобластик касаллигининг башоратлаш шкаласига кўра, елбўғоз беморларда 6 ва ундан ортиқ референс белгилари хасталикнинг хавфли шаклларини ривожланиш учун юқори хавф белгиси эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гестацион трофобластик касаллигининг хавфли шаклларини ривожланишини башоратлаш шкаласи ишлаб чиқилди ва юқори хавф кўрсатқичи аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалида 18.01.2023 йилдаги №20/1 сонли буйруғига ва Наманган вилояти филиалида 26.01.2023 йилдаги №33/1 сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инвазив елбўғоз ва хориокарцинома ривожланиши хавфини прогноз қилувчи омилларни киритиш касалликнинг эрта даврида ташхислаш самарадорлигини оширади; гестацион трофобластик касаллигининг малигнизацияси хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлашда ёрдам бериш, даволашни эрта бошлаш ва муваффақиятли даволанишни ошириш ва репродуктив функцияни сақлаб қолиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ташхислаш ва даволаш жараёнини оптималлаштириш. Хориокарцинома ва инвазив елбўғоз билан беморларда профилактика қилинган тақдирда давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати харажатларни минималлаштириш 82,3%, яъни 21 235 500 сўмни ташкил этди. Хулоса: тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши хавфли трансформацияни эрта ва аниқроқ аниқлаш касалликнинг кейинги босқичларида қимматбахо тиббий муолажалар ёки жарроҳлик аралашувларга бўлган эҳтиёжни олдини олади ва давлат молиявий харажатларининг умумий қиймати харажатларни минималлаштириш 82,3%, яъни 21 235 500 сўмни ташкил этди.
тўртинчи илмий янгилик: гестацион трофобластик касаллиги ташхисланган беморларда дифференциациялашган ёндашув хасталикни хавфли шаклларининг ривожланиши юқори ва паст хавф гуруҳларига бўлиниш асосида олиб бориш, назорат қилиш ҳамда даволаш тактикаси такомиллаштиришга асос бўлганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: онкогинекологик амалиётида долзарб бўлган гестацион трофобластик касалликни хавфли шаклларини эрта ташхислаш ва башоратлаш ҳақидаги назарий ва клиник тасаввурлар кенгайтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалида 18.01.2023 йилдаги №20/1 сонли буйруғига ва Наманган вилояти филиалида 26.01.2023 йилдаги №33/1 сонли буйруғига асосан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган гестацион трофобластик касалликни олиб бориш алгоритми шифокорларга ҳар бир бемор учун оптимал даволаш режасини тез ва аниқ белгилашда ёрдам беради; ушбу усул ёрдам сифатини яхшилаш ва беморларнинг махсус эҳтиёжларига мослаштирилган ва шахсийлаштирилган даво олишидан иборатдир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштириш, мехнатга лаёқатсизлик даврини қисқартириш. Гестацион трофобластик касаллигини хавфли шаклларини эрта ташхислаш ва башорат қилиш алгоритмидан фойдаланиш даволаш харажатларини 1 бемор учун 1 470 000 сўмга камайтирди. Хулоса: тадқиқотнинг информативлигини ошириш ва натижалар интерпретациясида хатоларни камайтириш учун ишлаб чиқилган алгоритм ва башоратлаш шкаласига амал қилиш лозим. Умумий иқтисодий фойда: 20 142 000 сўм йилига ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish