Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаев Мурад Бакиджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Менер касаллигининг клиник-патогенетик жиҳатлари, комплекс ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3125.
Илмий маслаҳатчи: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахангир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Онерчи Метин, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия); Хасанов Саидакром Аскарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Федерал тиббий-биологик агентликнинг “Оториноларингология миллий тиббий тадқиқот маркази” федерал давлат бюджет ташкилоти  (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эшитиш ва вестибуляр анализаторлари турли қисмларининг фунционал ҳолатини мажмуавий баҳолаш, даволаш-реабилитация қилиш усулларини дифференсиал қўллаш асосида Менер касаллигига билан хасталанган беморларни ташхислаш, даволаш, реабилитация қилишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор МК зарарланган томонда хуружи даврида хуружлар орасидаги давр ва соғлом шахслар кўрсаткичларига қараганда узун латентли чақирилган эшитиш потенсиали тўлқинларининг латентлигини узайиши ва амплитудасининг пасайиши аниқланган;
илк бор хуружлар орасидаги даврда чақирилган бўйин вестибуляр миоген потенсиалларни зарарланган томонда чўққилар амплитудаси бўйича асимметрия коеффициентининг узайиши ва тўлқинлар амплитудасининг пасайиши,  касалликнинг хуружида  эса уларнинг қийматларининг янада  кўпроқ ўзгариши аниқланган;
илк бор хуружлар орасидаги даврда чақирилган кўз  вестибуляр миоген потенсиалларни зарарланган томонда чўққилар амплитудаси бўйича асимметрия коеффициентининг узайиши, тўлқинлар амплитудасининг пасайиши ва  хуруж даврида  уларнинг қийматларининг янада  кўпроқ ўзгариши аниқланган;  
илк бор МК оғир кечиши кузатилган  оз қисм беморларда  хуруж даврида  ноғора бўшлиғида босимнинг ошиши ва шундан келиб чиқган холда тимпанометриянинг “босим чўққиси” кўрсаткичи қийматини +50 даПа юқори бўлиши аниқланган;
МК хуружлари ва улар орасида даврларда қисқа латентли чақирилган эшитиш потенсиалларининг кўрсаткичлари соғлом одамларнинг кўрсаткичлари билан таққосланганда фарқ йўқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Менер касаллигини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Турли этиологияли бош айланишлари ташхисотида Видео Ҳеад Импулсе Тест - эҲИТ УСБ нинг қўлланилиши” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 йилдаги №7н-р/26-сонли хулосаси). Ушбу услубий тавсиянома Менер касаллиги билан касаланган беморларга ташхис қўйиш усулларини тўғри танлаш имконини берган;
“Менер касаллиги билан касаланган беморларни даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 31.05.2023 йилдаги №7н-р/27-сонли хулосаси). Ушбу услубий қўлланма Менер касаллиги билан касаланган беморларни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш имконини бергшан;
Менер касаллигини ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар ва илмий-асосланган ишланмалар ЎзР Президенти Админстрацияси хузуридаги БТБ 1-марказий клиник шифохонаси ва Тошкент Тиббиёт академиясиниг кўп тармокли клиникасининг амалиётга жорий этилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 30.11.2023 йилдаги №7н-з/33-сонли хулосаси). Олинган маълумотлар МКни самарали ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish