Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқорова Санобар Қамаровнанинг
фанлари доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамол қон-паразитар касалликларини даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш”, 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/В12
Илмий маслаҳатчи: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Тайлаков Толип Исакулович, ветеринария фанлари доктори, доцент; Жабборов Абдурашид Райимович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорамоллар қон-паразитар касалликларини даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамолларнинг тейлериозига қарши профилактик восита ишлаб чиқиш учун яроқли Тҳ.аннулата штаммлари Сирдарё вилояти ҳудудларидан ажратиб олинган ва уларнинг реактогенлик ҳамда иммуногенлик хусусиятлари аниқланган;
шизогонал босқичдаги Тҳ.аннулата штаммларини лаборатория шароитида суньий озуқа муҳитларида ўстириш йўли билан тейлериозга қарши профилактик восита олишга [№ ИАП 06030 Тошкент 22.10.2019 й.] эришилган;
тейлериозга қарши ажратиб олинган культурал воситанинг реактогенлиги йўқлиги ва иммуногенлик хусусиятининг юқори эканлиги илмий асосланган;
қорамолларда бабезиоз қўзғатувчиси (Бабесиа cолчиcа) ни криоконсервациялаш усули [№ФАП 02355 Тошкент 31.10.2023й.] ишлаб чиқилган;
қорамоллар қон паразитар касалликларини даволашда Бутажект (5 мл/100 кг), Трипонил (7,5 мл/100 кг), Пиро-стоп (2,5 мл/100 кг) препаратларининг қўлланилиши юқори самарадор эканлиги аниқланган;
қорамоллар қон-паразитар касалликларида Полиамидин-П 5 мл/100 кг тери остига, Габивит-Се препаратидан 20 мл мускул орасига 35 кунда бир марта биргаликда қўллашга асосланган такомиллашган профилактика усули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорамол қон-паразитар касалликларини даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
«Қорамол тейлериозини олдини олиш учун вакцина ва ундан фойдаланган ҳолда қорамол тейлериозини олдини олиш усули» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ИАП 06030 Тошкент 22.10.2019й.) (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23-05-сон маълумотномаси). Яратилган технология асосида шизогонал босқичдаги Тҳ.аннулата штаммларини лаборатория шароитида суньий озуқа муҳитларида ўстириш технологиясини ишлаб чиқишга эришилган;
қорамолларда бабезиоз қўзғатувчиси (Бабесиа cолчиcа) ни криоконсервациялаш усули (№ФАП 02355 Тошкент 31.10.2023й.) ишлаб чиқилган ва протозоология лабораториясига жорий этилган (№ИАП 06030 Тошкент 22.10.2019й.) (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23-05-сон маълумотномаси). Натижада Бабесиа cолчиcа штаммларини узоқ муддатга сақлаш ва улардан лаборатория тажрибаларида фойдаланиш имконияти яратилган;
қорамоллар қон паразитар касалликларини олдини олишда Полиамидин-П препаратини тери остига 5 мл/100 кг, Габивит-Се препаратини бир бошга бир марта 20 мл мускул орасига биргаликда қўллаш усули ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23-05-сон маълумотномаси). Натижада гемопоэзнинг кучайиши, организм резистентлигининг ошиши ҳисобига препаратнинг қорамоллар пироплазмозини олдини олишдаги таъсир муддатини 35 кунгача узайтиришга эришилган ва иқтисодий самарадорлик сарфланган ҳар 1 сўм ҳисобига 117,66 сўмни ташкил этган;
Бутажект препаратини қорамоллар тейлериозида 5 мл/100 кг миқдорида 48 соат интервал билан 2 маротаба қўллашга асосланган даволаш усули Навоий вилоятининг «Рустам-Навоий» хусусий корхонаси, «Меринос-берёзка» ва «Қулайлик» фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23--05-сон маълумотномаси). Натижада бизнинг ҳудудларимиздаги Тҳ.аннулата штаммлари билан касалланган қорамолларни даволашда препаратнинг муқобил дозаларини аниқлашга эришилган;
қорамоллар пироплазмозини даволашда Трипонил препаратини 7,5 мл/100 кг миқдорда мускул орасига қўллаш усули Самарқанд вилоят Оқдарё тумани «Келажак», «Лойиш нурли келажак» чорва фермер хўжалиги ва Иштихон тумани «Суюнов Жура бобо», «Қаҳрамон» чорва фермер хўжаликларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23-05-сон маълумотномаси). Натижада Трипонил препаратини пироплазмоз билан спонтан касалланган қорамолларни даволашда қўллаб, юқори (100%) самарадорликка эришилган;
“Қорамоларнинг қон-паразитар касалликларига қарши курашиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар” тасдиқланган ва Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг қорамолчилик фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 4 январдаги №02/23-05-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни ветеринария амалиётида қўллаш орқали қорамоллар қон-паразитар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш бўйича ижобий натижаларга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish