Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Жонибек Мамбетсалий ўғлининг
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш материаллари саноати корхоналарини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt2663.
Илмий раҳбар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IK рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Султанов Алишер Сабиржанович, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарув усулларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизими самарадорлигини корхона ички кадрлар таркиби ва иқтисодий ривожланиш мувозанатида HR-хизмати, HR-сиёсати, кадрлар заҳирасини бошқариш тизими ва персонални бошқариш мониторингига кўра устувор даражада таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарув стратегиясини оқилона мотивацион сиёсатни жорий қилиш, корхонанинг истиқболли мақсадли салоҳиятга эга бўлиши, ишчи-ходимлар турмуш даражасининг ва яшаш стандартлари сифатининг ортиб боришига кўра такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материалларига бўлган ички талабнинг 2027 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида бажариладиган қурилиш ишлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2027 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитларида қурилиш материаллари саноати корхоналарида бошқарув усуллари ва механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари бошқарув тизими самарадорлигини корхона ички кадрлар таркиби ва иқтисодий ривожланиш мувозанатида HR-хизмати, HR-сиёсати, кадрлар заҳирасини бошқариш ва персонални бошқариш мониторингига кўра устувор даражада таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қурилиш материаллари корхоналарида HR-сиёсатини ишлаб чиқишда ва тизим корхоналари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 9 февралдаги 05/15-325-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши корхоналарда ишлаб чиқаришни юритувчи асосий кучи ҳисобланган инсон капиталидан самаралироқ фойдаланиш, муносиб иш ўринларини яратиш ва мавжуд имкониятларни ишлаб чиқаришга жорий қилишга муайян даражада хизмат қилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари бошқарув стратегиясини оқилона мотивацион сиёсатни жорий қилиш, корхонанинг истиқболли мақсадли салоҳиятга эга бўлиши, ишчи-ходимлар турмуш даражасининг ва яшаш стандартлари сифатининг ортиб боришига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан қурилиш материаллари корхоналарининг мотивацион стратегиясини ишлаб чиқишда ва тизим корхоналари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 9 февралдаги 05/15-325-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши бошқарув қарорлари сифатига кўра корхоналарнинг ишлаб чиқариш, иқтисодий-молиявий ва рақобатбардошлик даражасининг муайян даражада ортишига хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материалларига бўлган ички талабнинг 2027 йилгача бўлган даврдаги прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф  Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан 2023-2024 йиллардаги прогноз натижаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 9 февралдаги 05/15-325-сон маълумотномаси). Таклифнинг қўлланилиши уюшма ва таркибига кирувчи қурилиш материаллари корхоналарини 2030 йилга қадар ривожлантириш параметрларини аниқлаштиришга ва мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида бажариладиган  қурилиш ишлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 2027 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф  Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан 2027-2030 йиллардаги прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 9 февралдаги 05/15-325-сон маълумотномаси). Таклифнинг қўлланилиши уюшма ва таркибига кирувчи қурилиш материаллари корхоналарини 2030 йилга қадар ривожлантириш параметрларини аниқлаштиришга ва мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish