Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирханов Абдулла Утебай-улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик рискларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2913.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IK рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Зарикеева Миясар Маратовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик рискларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларига кўра рискларни баҳолаш ёндашуви риск зоналаридаги риск даражасини хавфсиз (0), минимал (r=0-0,25), юқори (r=0,26-0,50), критик (r=0,51-0,75) ва йўл қўйиб бўлмайдиган (r=0,76-1) гуруҳларга табақалаштириш ва ҳар бир гуруҳ бўйича йўқотишлар кўламини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида рискларни бошқаришда ўзгарувчанлик даражасига кўра тармоқнинг иқтисодиётга нисбатан фаоллиги ва тармоқ меҳнат зичлигининг боғлиқлигини эътиборга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ва бошқарув самарадорлигини таъминлашда психологик омил самарадорликнинг компонентлик заруратлиги назарий жиҳатдан очиб берилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида риск индекси хизмат кўрсатиш соҳаси хусусиятларига кўра корхоналар рақобатбардошлигига таъсир этувчи риск омилларининг вазн коэффициентларининг Стерджес мезони бўйича паст (0,094≤r≤0,120), ўрта (0,065≤ r≤0,093), юқори (0,035≤r≤0,064) риск даражаларига гуруҳлаш асосида такомиллаштирилган;  
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожланиши ва жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик рискларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасининг ўзига хос хусусиятларига кўра рискларни баҳолаш ёндашуви риск зоналаридаги риск даражасини хавфсиз (0), минимал (r=0-0,25), юқори (r=0,26-0,50), критик (r=0,51-0,75) ва йўл қўйиб бўлмайдиган (r=0,76-1) гуруҳларга табақалаштириш ва ҳар бир гуруҳ бўйича йўқотишлар кўламини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Қорақалпоғистон Республикасини 2023-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги RS/01-05/2-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф хизмат кўрсатиш соҳасида риск даражасининг чегаравий қийматини аниқлашга кўра риск зоналари бўйича йўқотишлар кўламини аниқлаш  имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида рискларни бошқаришда ўзгарувчанлик даражасига кўра тармоқнинг иқтисодиётга нисбатан фаоллиги ва тармоқ меҳнат зичлигининг боғлиқлигини эътиборга олишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда бошқарув самарадорлигини таъминлашда психологик омил самарадорликнинг компонентлик заруратлиги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Қорақалпоғистон Республикасини 2023-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги RS/01-05/2-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш соҳасида рискларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга кўра корхоналарни ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида риск индекси хизмат кўрсатиш соҳаси хусусиятларига кўра корхоналар рақобатбардошлигига таъсир этувчи риск омилларининг вазн коэффициентларининг Стерджес мезони бўйича паст (0,094≤r≤0,120), ўрта (0,065≤ r≤0,093), юқори (0,035≤r≤0,064)  риск даражаларига гуруҳлаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Қорақалпоғистон Республикасини 2023-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 31 майдаги RS/01-05/2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигига мос равишда таъсир этувчи риск омиллари индексларини аниқлаш асосида риск даражасини пасайтиришнинг  имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини самарали ривожланиши ва жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан  «Қорақалпоғистон Республикасида 2024-2030 йилларда хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 31 майдаги RS/01-05/2-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш прогноз даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида республикада аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажмини ва кичик бизнес субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмини муайян даражага ошиши имконини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish