Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳусанова Гулчеҳра Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар саноатини комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари” (Наманган вилояти мисолида) 08.00.12 –“Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt544  
Илмий раҳбар: Саидахрор Саидахмедович Ғуломов, иқтисод фанлари фанлари доктори, профессор, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт унивепситети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи  PhD 30/30.9.2022.I.101.04  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович иқтисод фанлари  доктори, профессор; Бобоев Акмал Чориевичиқтисод  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт  ва сервис  институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилояти ҳудудлари саноатини комплекс-инновацион ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада саноат ишлаб чиқаришни туманлар кесимида ривожланти-ришни баҳолаш ёндашуви таъсир омилларга кўра «аъло», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» даражалар бўйича белгилаш асосида такомиллаштирилиб, миқдорий кўрсаткичлар чегаралари таклиф қилинган;
минтақани  узоқ муддатли даврда  ривожлантиришнинг устувор  йўналиш-лари, жумладан Янгиқўрғон шаҳри, Тўрақўрғон ва Поп туманларида кўмир-энергетика, кластерли ёндашувга кўра фармавсевтика, биотехнология ва озиқ-овқат саноат тармоқларида технопаркларни Чуст, Учқўрғон, Поп шаҳарларида ҳамда Наманган, Норин, Чуст туманларида тўқимачилик саноат кластерларини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақада саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий  механизми инновациялар ва экспортни рағбатлантириш бўйича саноат уюшмалари, ИТ-академиялари, ИТ-виллагелар, ноанъанавий “Сорпорате университиес (CУ)”, юқори технологик ишлаб чиқариш ва инновасион маҳсулотлар яратишга ёрдам берувчи “Форесигҳт cентреъс”ни ташкил этишга кўра такомллаштирилган;
юқори технологик жараёнга ўтиш ва минтақа иқтисодиётини 2030 йилгача бўлган даврда саноат тармоқларини ривожлантиришнинг пессимистик, оптимистик ва инерсион ссенарийли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат тармоқ-ларини мутаносиб ривожлантиришда инновасион  ёндашув йўналишида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
минтақада саноат ишлаб чиқаришни туманлар кесимида ривожланти-ришни баҳолаш ёндашуви ички ва ташқи омилларга кўра уларни «аъло», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» даражалар бўйича белгилашга кўра такомиллаштирилиб, миқдорий кўрсаткичлар чегаралари бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида“ги қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 1 апрелдаги 01/1-04-18/2-86-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудий саноат рейтинг тизими ва ҳудудларни баҳолашнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
минтақани  узоқ муддатли даврда  ривожлантиришнинг устувор  йўналиш-лари, жумладан Янгиқўрғон шаҳри, Тўрақўрғон ва Поп туманларида кўмир-энергетика, кластерли ёндашувга кўра фармавсевтика, биотехнология ва озиқ-овқат саноат тармоқларида технопаркларни Чуст, Учқўрғон, Поп шаҳарларида ҳамда Наманган, Норин, Чуст туманларида тўқимачилик саноат кластерларини яратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганн Вазирлар Маҳкамасининг   2021 йил 9 сентябрдаги 221-сон “2022-2026-йилларда Наманган вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси“ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Таклиф вилоятда саноат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, корхоналарнинг ихтисослашув даражасини ошириш, кичик корхоналарни жадал ривожлантириш ва янги иш ўринларини  яратишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада саноат тармоқларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий  механизми инновациялар ва экспортни рағбатлантириш бўйича саноат уюшмалари, ИТ-академиялари, ИТ-виллагелар, ноанъанавий “Сорпорате университиес (CУ)”, юқори технологик ишлаб чиқариш ва инновасион маҳсулотлар яратишга ёрдам берувчи “Форесигҳт cентреъс”ни ташкил этишга кўра такомллаштириш бўйича таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 октябрдаги 454-сон “2018-2021-йилларда Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайти-риш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Таклиф вилоятнинг саноат салоҳияти ва инновасион салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобига инно-васион маҳсулотлар ҳиссасининг муайян даражага ортишига имкон берган;
юқори технологик жараёнга ўтиш ва минтақа иқтисодиётини 2030 йилгача бўлган даврда саноат тармоқларини ривожлантиришнинг пессимистик, оптимистик ва инерсион ссенарийли прогноз параметрлари бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ривожлантириш консепсияси”ни (“ҳудудий ривожланиш” қисми) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 16 июлдаги 04/7-10-5852-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудуд саноатини комплекс ривожлантиришдаги устувор йўналишларни асослаш даражасини оширишга ва истиқболда қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish