Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Тўлқин Шокировичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси асосида кадрлар тайёрлаш менежментини такомиллаштириш”. 08.00.13 – Менежмент ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1267
Илмий раҳбар: Очилов Акрам Одилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Бухоро муҳандислик-технология институти   ҳузуридаги PhD.30/30.09.2022.I.101.04  рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:  Саидов Машъал Самадович иқтисодиёт фанлари доктори; Очилов Шерали Баротович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси асосида кадрлар тайёрлаш менежментини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бутун умрга мўлжалланган таълим” ва “Бутун умр давомида таълим” консепсияларини таққослаш асосида олий таълим муассасаси ва амалиёт тизимлари интеграциясига мувофиқ тайёрланган юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан “Бутун умр давомида таълим” консепсиясига ўтиш зарурати асосланган ва бу Консепсиянинг асосий босқичлари ва йўналишлари ишлаб чиқилган;
олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси асосида кадрлар тайёрлашни бошқаришда олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси даражасини аниқлаш ва бошқариш методикаси ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаси талабасининг амалиёт тизимларида етук мутахассис даражасида ўсишини прогнозлаштириш асосида муассаса ва иш берувчи корхоналар интеграцияси самарадорлигини ошириш модели таклиф этилган;
корхона ва ташкилотларда олий маълумот талаб қилинадиган касб (лавозим)ларда ишлаётган (хизмат поғонаси бўйича ўсиши ёки лавозими пасайтирилаётган) юқори малакали кадрларни иш ўринларига қайта тайинлаш (сайлаш), заҳирага киритиш (заҳирадан чиқариш), турдош ёки юқори лавозимларга кўчириш мақсадида ички баҳолашдан ўтказишни бошқариш методикаси ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаси ва амалиёт тизимлари интеграциясини ташкил этиш,  мувофиқлаштириш ва самарали бошқариш асосида олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарида кутилаётган ҳолатлар, шунингдек, вақтли қаторларнинг АР (1) модели ҳамда тренд моделларидан фойдаланган ҳолда Бухоро вилоятида олий таълим муассасалари битирувчиларининг 2023-2030-йиллардаги истиқбол кўрсаткичлари прогнозлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси асосида кадрлар тайёрлаш менежментини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Бутун умр давомида таълим” консепсияси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (2020 йил) 19-моддаси ва қонун ости меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (вазирликнинг 2022-йил 30-июлдаги 89-02-721-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида бутун умр давомида ўқитишнинг расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларини бошқариш тизими такомиллашган;
шахснинг олий таълимгача ва олий таълимфан кейинги даврларда абутурентликдан етук мутахассис даражасигача этишини 10 босқичли жараённи прогнозлаш асосида олий таълим ва амалиёт тизимлари интеграцияси самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган модели Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар Дастури”ни  ишлаб чиқишда қўлланилган (вазирликнинг 2022-йил 15-августдаги 04/0001/23-717-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаси ва амалиёт тизимлари интеграцияси асосида тайёрланган юқори малакали кадрларнинг ишга жошлашуви, мослашуви, корхона ва ташкилотларга мослашуви, тажрибага эга бўлиши, малака ошириши, горизонтал ва вертикал ротацияланиши талабларини тўғри бошқарилиши имконияти кенгайтирилган;
корхона ва ташкилотларда олий маълумот талаб қилинадиган касб (лавозим)ларда ишлаётган кадрларни юқори лавозим бўйича заҳирага киритиш (чиқариш),  тайинлаш (бошатиш) мақсадида уларни қўшимча интеллектуал, маънавий  ва бошқарувчилик қобилиятлари кўрсаткичлари асосида ички баҳолашдан ўтказишни бошқариш методикаси бўйича берилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар Дастури”ни  ишлаб чиқишда қўлланилган (вазирликнинг 2022-йил 15-августдаги 04/0001/23-717-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида ходимларнинг “Интеллектуал, ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва бошқарувчилик қобилиятлари рейтинги” (КПИ)ни индивидуал тартибда аниқлаш имкони яхшиланиниб, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари (баҳоловчилар) ва ходимлар (баҳоланувчилар) фаолиятининг самарадорлик даражаси 12%га ошган;
олий таълим муассасаси ва амалиёт тизимлари интеграциясини ташкил этиш,  мувофиқлаштириш ҳамда самарали бошқариш асосида кутилаётган ҳолатлар, шунингдек, вақтли қаторларнинг АР (1) модели ва тренд моделларидан фойдаланган ҳолда Бухоро вилоятида олий таълим муассасалари битирувчиларининг 2023-2030-йилларга мўлжалланган мақсадли истиқбол кўрсаткичлари прогнози натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсияси)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (вазирликнинг 2022-йил 30-июлдаги 89-02-721-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши натижасида олий таълим муассасалаининг ривожланиш стратегияларини ва унга доир йўл хариталарини оптимал равишда таёрлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish