Sayt test rejimida ishlamoqda

Кариев Адил Аҳмаджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фарғона фиқҳ мактаби олимларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни (ИХ-ХИИИ асрлар)”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tar173.
Илмий маслаҳатчи: Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўз.Р Фанлар академияси Шарқшунослик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, DSc.02/30.12.2019. Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Анорбаев Абдулҳамид, тарих фанлари доктори, профессор; Исламов Зоҳиджон Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизация маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг консептуал моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ИХ-ХИИИ асрларда ислом илмлари соҳасида яратилган илмий мерос асосида Фарғона водийсида шаклланган илмий марказнинг ўзига хос жиҳатлари, мактаб вакилларининг ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссалари, манбалари ва хусусиятларини очиб бериш ва илмий хулосалар чиқаришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фиқҳий манбаларни ўрганишда ҳанафий таълимоти асосида ёндошилиши ва уларнинг бошқа фиқҳий мазҳаблар талқинидан фарқли жиҳатларидан амалиётда фойдаланиш, Фарғона фиқҳ мактабининг асрлар давомида ҳанафий фиқҳидан оғишмай, собитқадам қолганлиги ва ҳанафий мазҳабининг устувор ғояларини бошқа мусулмон давлатларида ҳам мустаҳкамланишидаги хизматлари далилланган;
Фарғона фиқҳ мактаби олимларининг фиқҳ илми соҳасидаги хизматлари натижаси ўлароқ минтақада турли оқим ва гуруҳлар таъсирига ўрин қолмаганида, ҳанафий таълимотининг аҳли сунна ва-л-жамоанинг бошқа мазхабларидан ҳам устувор инсонпарварлик ғояларини ҳимоя қилишда мактаб алломаларининг ўрни исботлаб берилган;
ўрта асрларда шаклланган ва ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган Фарғона фиқҳ мактаби шаклланишига ислом илмларининг турли йўналишларида фаолият юритган 60 дан ортиқ алломалар ва уларнинг 50 дан ортиқ асарлари асос бўлганлиги аниқланган;
ўрта асрларда Фарғона фиқҳ мактабидан етишиб чиққан фақиҳлар, уларнинг илмий мероси хусусиятлари, минтақада шаклланган фиқҳий қарашларнинг соҳа ривожидаги таъсири, мактаб вакилларининг ҳанафий таълимотининг мустаҳкамланишидаги ўрнини тадқиқи натижасида Фарғона фиқҳ мактаби тушунчаси илк бор тарих илмига киритилган;
Фарғона фиқҳ мактаби доирасида ёзилган асарларда фиқҳий масалаларда ҳанафий мазҳаби қоидаларини аҳли суннанинг бошқа мазҳаблари (масалан моликий ва шофеъий мазҳаблари) билан қиёслаш услуби ишлаб  чиқилингани, бунинг натижасида мусулмонлар жамияти манфаатларини ифода этувчи ҳанафий мазҳаби тамойиллари устуворлигини таъминлашга эришилганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона фиқҳ мактаби тарихини тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фиқҳий манбаларни ўрганишда ҳанафий таълимоти асосида ёндошилиши ва уларнинг бошқа фиқҳий мазҳаблар талқинидан фарқли жиҳатлари ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш, Фарғона фиқҳ мактабининг асрлар давомида ҳанафий фиқҳидан оғишмай, собитқадам қолганлиги ва ҳанафий мазҳабининг устувор ғояларини бошқа мусулмон давлатларида ҳам мустаҳкамланишидаги хизматларини далилланганига оид илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (буюртма асосида тайёрланган) “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китобини тайёрлашда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 16 мартдаги 02/120-сон далолатномаси). Натижада мутахассислар ва китобхонларнинг алломаларимиз ҳаёт ва фаолияти, илмий мероси ва ҳанафий мазҳабининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги тутган ўрни ҳақида янги маълумотлар олишларига хизмат қилган.
Мамлакатимиз ҳудудида  ўрта асрларда шаклланган ва самарали фаолият юритиб ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган ҳудудий мактаблар тарихи исломшунослик илмида мутлақо ўрганилмаган соҳалардан биридир. Мазкур диссертация бу йўналишдаги дастлабки йирик тадқиқот бўлиб, олим унда Фарғона фиқҳ мактаби тушунчасини илк бор тарих илмига олиб киришга муваффақ бўлди. Тадқиқотнинг Фарғона фиқҳ мактаби олимларининг фиқҳ илми соҳасидаги хизматлари натижаси ўлароқ минтақа асрлар давомида ҳанафий мазҳабидан оғишмай келиши, Фарғона минтақасида турли оқим ва гуруҳлар таъсирига ўрин қолмаганида уларнинг ҳиссаси, ҳанафий таълимотининг аҳли сунна ва-л-жамоанинг бошқа мазхабларидан ҳам устувор инсонпарварлик ғояларини ҳимоя қилишдаги собит қадамлиги, ҳамда ҳанафий мазҳаби нуфузининг бошқа мусулмон мамлакатларида ошиб боришида мактаб алломаларининг ўрни исботлаб берилгани, мерос масаласини ҳанафий мазҳаби доирасида ҳал қилиш меъёрлари ва ўрта аср қўлёзма манбалари билан ишлашнинг методологик хусусиятлари ҳақидаги илмий асосланган хулосаларидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашунослиги” кафедраси, ҳамда академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида давлат ва жамоат ташкилотлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 28 ноябрдаги 02-02/584-сон далолатномаси). Натижада қўлга киритилган илмий янгиликлар маҳаллий мактаблар вакилларининг минтақада ҳанафий мазҳаби устуворлигини таъминлашдаги ҳизматларини асл манбалар асосида ёритиш ва уларнинг расмий интернет сайтларида фойдаланиш, ҳамда тадқиқотнинг илмий хулоса, таклиф ва тавсияларидан диний – маърифий таълим муассасалари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш имконини берган.
Ўрта асрларда Фарғона фиқҳ мактабидан етишиб чиққан фақиҳлар, уларнинг илмий мероси хусусиятларига оид маълумотлар, минтақада шаклланган фиқҳий қарашларнинг соҳа ривожидаги таъсири, мактаб вакилларининг ислом дунёсида ҳанафий мазҳабининг мустаҳкамланишидаги ўрни хусусидаги илмий хулосаларидан Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида ўрта аср манбаларидан “Чор китоб”, “ал-Фиқҳ ал-акбар”, “Сунани Термизий шарҳи” каби асарларни нашрга тайёрлашда, ҳамда “Ихтилофли масалаларнинг ечимлари” (Сохта салафийларга раддиялар) китобини яратишда фойдаланилган. (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 16 октябрдаги 01-07/197 – сон далолатномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган илмий хулоса, таклиф ва тавсияларда халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти консепсиясини шакллантиришда таянилган, ҳамда келгусида фиқҳий мактаблар тарихига оид тадқиқотлар, илмий тўплам ва китобларни бойитишда қўшимча манба сифатида фойдаланиш кўзда тутилган.
Фарғона фиқҳ мактаби тарихи, фиқҳ илмининг амалий ва назарий, фатво йўналишларида фаолият юритган Бурҳонуддин ал-Марғиноний, Фахруддин Қозихон, Хусомуддин ал-Ахсикатий каби алломалар илмий мероси, ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси, минтақавий мактабнинг вужудга келишидаги ўрни, мактабнинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон-24” телеканалининг “Ислом сивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари”,  “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Аслида қандай”, “Мавзу” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 28 ноябр 06-28-1780 сон маълумотномаси) Мазкур кўрсатувлар халқимизни мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритган илмий мактаб фаолияти, мактаб вакиллари бўлган аждодларимиз илмий салоҳияти ва уларнинг мусулмон дунёсида ислом илмлари ривожида тутган ўринлари ҳақидаги янги маълумотлардан хабардор бўлиш, тарихий билимларини ошириш ва аждодлар билан фахрланиш ва уларга муносиб авлод бўлиш туйғусини шаклланишига хизмат қилган.
Ўрта асрларда Фарғона водийсида шаклланган Фарғона фиқҳ мактаби тарихи, мактаб вакилларининг илмий мероси ва уларнинг ислом илмлари ривожидаги ўрни масаласига бағишланган диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган хулосалар, илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 29-банди, “Жаҳолатга қарши маърифат  билан курашган мутафаккирлар” шиори мавзусида учрашувлар ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика манавият ва маърифат марказининг 2023 йил 29 ноябр № 02-22/1323-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ИХ-ХИИИ асрларда Фарғона фиқҳ мактаби вакиллари илмий мероси аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган.
Кариев Адил Ахмаджоновичнинг “Фарғона фиқҳ мактаби олимларининг ислом илмлари ривожидаги ўрни (ИХ-ХИИИ асрлар)” мавзусидаги диссертацияси Фарғона водийси, жумладан ҳозирги Наманган вилоятининг ўрта асрлардаги тарихи, Ахсикентдан етишиб чиққан олимларнинг ҳаёти ва илмий меросини тадқиқига бағишланган. Диссертацияда келтирилган маълумотлар зиёрат ва тарихий туризмнинг ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабдан тадқиқот натижаларидан Ахсикент халқаро илмий тадқиқот жамоат бирлашмаси олимлари томонидан чоп этилган “Буюкларга бешик бўлган Ахсикент ёхуд Фарғона алломалари” китобини тайёрлашда, Фарғона водийсидаги қадимги савдо йўллари, аҳоли масканлари, қўрғон ва қалʼаларнинг бугунги ўрнини, тарихий туризм йўл ва масканларининг туркийча номлари ва мазмунларини аниқлаш ва тарихий туризм учун хариталар яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Наманган шаҳар “АХСИКЕНТ” халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмасининг 2024 йил 02 май 103 сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар ёшлар таълим тарбиясида аждодларимиз бой илмий меросидан кенг фойдаланиш, ҳамда уларни турли ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олишда, шу билан бирга вилоятда зиёрат, тарихий ва илмий туризмнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish