Sayt test rejimida ishlamoqda

Полвонов Журабек Абдураҳмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хива хонлигида сарой қабул маросимлари (Қўнғиротлар даври)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.2. PhD/Tar1446
Илмий раҳбар: Мавланов Уктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Аллаева Нигора Ашировна, тарих фанлари доктори, профессор; Ураков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хива хонлигида сарой қабул маросимлари (Қўнғиротлар даври) тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хонликка оид адабийотлар таҳлилига кўра, ХИХ асрда европалик тадқиқотчилар томонидан йозилган асарларнинг мазмуни асосан мустамлакачилик кайфийатида эканлиги, уларда хонликнинг сийосий, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, давлат бошқаруви ва мансабларга тайинлаш каби масалалар йоритилганлиги, ХХ – ХХИ аср бошларида эса Европа ва АҚШнинг Ўрта Осийо билан махсус шуғулланувчи илмий тадқиқот институтлари ва жамийатлари очилиши натижасида хонлик тарихи, маданийати, меʼморий йодгорликлари, ерли халқлар, юритилган давлат ҳужжатлари, жумладан, хон йорлиқлари, қозилик ҳужжатлари каби масалаларга бағишланган йанги нашрлар вужудга келганлиги очиб берилган;
ХИХ асрга оид “Сафарномалар”, йаʼни Хива хонлигига ташриф буюрган элчиларининг сафар кундаликлари ҳамда расмий ҳисоботларида келганларнинг мулоқот тилига қараб тилмочлар белгиланганлиги, элчилик ва ташриф гувоҳномалари шакллантирилганлиги, “элчилик қоидалари” ва “қабул маросими”га оид тизим мавжуд бўлганлиги исботланган;
Хива хонлигида қадимдан ўрнатилган ўзбек давлатчилиги анʼаналарига хос урфлардан йана бири – муҳим муаммоларни машварат йўли билан ҳал этилишига риойа қилиб келинганлиги, қабул маросимларини ташкил этишда “Давлат арбобларининг саралари” ва “замонасининг қонуншунослари”дан иборат хон ҳузуридаги юксак йиғин “Рийоз уд-давла” фаолийат юритганлиги, унда салтанат юргизиш интизоми ва мамлакат ишларини ташкил этиш масалалари доимий муҳокама қилиб турилганлиги орқали совет даври олимлари томонидан йаратилган асарларда тарихий ҳақиқатлар мафкурага мослаштирилиб хонликни қолоқ, саводсиз қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиниши хато эканлиги асослаб берилган;
Хон қабул маросимида меҳтар, девонбеги, қушбеги, маҳрамлар, оқсоқоллар ва бошқа амалдорларнинг вазифалари аниқ белгиланганлиги, улар махсус байрам ва элчиларни қабул қилиш маросимларида ўз ўринларига эгалиги, элчиларнинг мактуб ва хатларига жавоб қайтаришда ҳам уларнинг фикри муҳим бўлганлиги, хонликда қабул маросимлари ўрнатилган тартиб қоида асосида ўтказилганлиги тадқиқот асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива хонлигида сарой қабул маросимлари (Қўнғиротлар даврида) бўйича бажарилган тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хива хонлиги дипломатик алоқалар тарихи ҳамда маҳаллий давлат бошқарувида элчилар ва фуқароларни қабул қилиш тартиби, маросимлари тарихи илмий жиҳатдан таҳлил қилинган манбалар, хорижий ва илмий адабиётлар, илмий асосга эга бўлган хулоса ва таклифлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 20-июндаги 02-31-994-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда бошқаруви тарихи, бошқарувдаги мансаб ва унвонлар, дипломатик муносабатлар, бундай муносабатлардаги қабул маросимлари, маросимларда ҳукмдорлар, амалдорлар ҳамда мулозимларнинг вазифа хизмат, мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган;
Хива хонлиги сарой қабул маросимлари тарихи мавзусида таҳлил қилинган ёзма манбалар, архив ҳужжатлари ва илмий адабиётлар маълумотлари Ўзбек давлатчилиги тарихида Хива хонлигининг тутган ўрни масаласини ёритишга, Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган тарихий-маданий мерос ёдгорликларини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш ижросига қаратилган дастурларни бажаришда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 20-январдаги 01-01-сон маълумотномаси). Натижада Хива хонлиги сарой қабул маросимлари тарихи шаклланиши, ривожланиши босқичлари тарихини яратишда дипломатия тарихи, этнография, манбашунослик каби фанларидан ўқув қўлланмалар, дарсликлар ёзиш, олий ўқув юртлари ва малака ошириш муассасаларида махсус курслар ўқиш, семинарлар ташкил этиш ҳамда сайёҳлар учун буклетлар, филмлар, этнографик кўргазмалар тайёрлашда фойдаланилган.
Хива хонлиги Россия империяси томонидан босиб олингач чет давлат элчиларни қабул қилиш маросимлари чекланганлиги, хонлик элчилари учун махсус элчихоналар шаклланганлиги, хонликдаги ташқи дипломатик муносабатлар олиб боришга масъул девонхона ходимларининг ўрни, ҳукуматлараро мактубларни тайёрлаш ва хон саройида совға-салом маросимлари маҳаллий манба ва сафар кундаликларига асосида далиллангани миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 20-июндаги 02-31-994-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда хонликдаги ташқи дипломатик муносабатлар олиб боришга масъул девонхона ходимларининг ўрни, ҳукуматлараро мактубларни тайёрлаш ва хон саройида совға-салом маросимлари тўғрисида тушунчалар пайдо бўлган;
Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси туризмни ривожлантириш дастурларини бажаришда фойдаланилмоқда  Хива хонлигида сароу қабул маросимлари қоидалари шакланишининг тарихий шароитлари ва ижтимоий-сиёсий омиллари, ўзига хос жиҳатлари, қабул жарауопда сарой унвон ва мансабларининг тутган оърни ҳақидаги маълумотлар тадқиқотда тизимлаштирилган ҳолда ёритилгани, хонликнинг халқаро алоқалари ривожида элчилик муносабатларининг аҳамияти ҳамда хорижлик элчиларни ва фуқароларни қабул қилиш тартиблари аниқ баён этилган(Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонасининг 2024-йил 29-июндаги 01-02/354-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот илмий натижалари ва тавсиялардан хорижий ва маҳаллий сайёҳларга экскурсиялар ўтказишда кенг фойдаланилмоқда, музей экспозицияларини экспонатлар билан бойитиш, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келаётганлиги билдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish