Sayt test rejimida ishlamoqda

Холхужаева Юлдуз Уралбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон аҳолиси ва миллий таркиби: тарихий таҳлил (1867-1917-йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tar581.
Илмий раҳбар: Нормуродова Гўзал Бекмуродовна тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович тарих фанлари доктори, профессор, Давлатова Саодат Тиловбердиевна тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1867-1917-йилларда мустамлака Туркистон ўлкаси аҳолиси ва унинг миллий таркибини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё хонликларида яшаган ўтроқ ва кўчманчи аҳоли этник қатламлари билан биргаликда, турли кам сонли миллий гуруҳлар (яҳудийлар, эронийлар, ҳиндлар, афғонлар, уйғурлар ва б.) нинг хўжалик-маданий турмуш тарзи, машғулоти, уруғ-қабилачилик муносабатлари каби ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳамда ҳудудий яшаш жиҳатлари аниқланган;
Туркистон аҳолисига қаратилган миллий сиёсати негизида метрополиянинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа манфаатлар кўзланган сиёсати натижаси ўлароқ, маҳаллий аҳоли қатламлари (амалдорлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва б.)нинг ижтимоий-иқтисодий мавқейини пасайиши ва инқирози ҳолатлари, шунингдек аҳоли миллий ҳақ-ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда ўлка аҳолиси этник манзарасининг ўзгаришига кўрсатган оқибатлари моҳияти очиб берилган;
ХИХ - аср охири ва ХХ - аср  бошларида Туркистон аҳолисининг миллий ва диний таркиби Ғарб ҳамда Шарқ халқлари (славянлар, европаликлар ва б.) ва турли диний конфессиялар ҳисобига маълум даражада кўпайганлиги, турли миллий гуруҳларнинг ўзаро миқдорий нисбати, ҳудудий жойлашуви кўрсаткичлари йиллар кесимида ва вилоятлар бўйича асослаб берилган;
Туркистон ўлкаси шаҳар ва қишлоқларида кечган демографик ўзгаришлар асосан, аҳоли динамикаси, хўжалик ҳаётидаги ўзгаришлар, меҳнат бандлиги ва унинг янги кўринишлари (саноат, транспорт, молия, касб-ҳунар ва б.)нинг ташкил топиши каби соҳаларда кечганлиги билан бирга, маҳаллий ва рус халқлари ўртасидаги бағрикенглик муносабатлари тарихи далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1867-1917-йилларда Туркистон аҳолиси ва унинг миллий таркиби тарихига оид илмий натижалар ва хулосалари асосида:
Марказий Осиё минтақасида азалдан яшаб келган ўтроқ ва кўчманчи аҳоли этник қатламлари билан биргаликда, турли кам сонли миллий гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги мавқеи ҳамда аҳоли миллий гуруҳларини эътиқод ва тил бирлиги, хўжалик-маданий турмуш тарзи, уруғ-қабилачилик муносабатлари ҳамда ҳудудий яшаш жиҳатларига кўра бўлинганига доир илмий хулосалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 31-январда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини яратишда фойдаланилган (ЎзМТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-261 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий хулосалар тарих фанида Марказий Осиё халқлари миллий таркиби тоʻгʻрисидаги илмий боʻшлиқларни тоʻлдиришга хизмат қилган;
Империянинг Туркистон аҳолисига қаратилган миллий сиёсати негизида метрополиянинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа манфаатлар кўзланган сиёсати натижаси ўлароқ, маҳаллий аҳоли қатламларининг ижтимоий-иқтисодий мавқейини пасайиши ва инқирози ҳолатлари, шунингдек аҳоли миллий ҳақ-ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда ўлка аҳолиси этник манзарасининг ўзгаришига кўрсатган оқибатларига доир илмий натижалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 31-январда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини яратишда фойдаланилган (ЎзР Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 04-05/1178-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар кенг жамоатчиликка Туркистон аҳолисининг этник манзараси ва мустамлака миллий сиёсат моҳиятига оид маълумотларни етказишга хизмат қилган;
ХИХ - аср охири ва ХХ - аср  бошларида Туркистон аҳолисининг миллий ва диний таркиби Ғарб ҳамда Шарқ халқлари каби турли диний конфессиялар ҳисобига маълум даражада кўпайганлиги, турли этник гуруҳларнинг ўзаро миқдорий нисбати, ҳудудий жойлашуви кўрсаткичларига доир илмий хулосалардан “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси лойиҳалари учун илмий ахборот сифатида фойдаланилди (ЎзР Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 04-05/1178-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар ХИХ-аср охири ва ХХ-аср  бошларида Туркистон ўлкасида яшаган турли халқлар ва диний конфессиялар, уларнинг ўзаро муносабатларига оид билимларни оширишга хизмат қилган;
Туркистон ўлкаси шаҳар ва қишлоқларида кечган демографик ўзгаришлар асосан, аҳоли динамикаси, хўжалик ҳаётидаги ўзгаришлар, меҳнат бандлиги ва унинг янги кўринишлари (саноат, транспорт, молия, касб-ҳунар ва б.)нинг ташкил топиши каби соҳаларда кечганлиги билан бирга, маҳаллий ва рус халқлари ўртасидаги муносабатларга оид илмий натижалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 31-январда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини яратишда фойдаланилган (ЎзМТРК, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-261 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар Туркистон ўлкасида кечган демографик ўзгаришлар, маҳаллий ва рус халқлари ўртасидаги муносабатларга аниқлик киритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish