Sayt test rejimida ishlamoqda

Душаева Умида Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Испан тилида компаратив фразеологизмларнинг структур-семантик ва функционал хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2488.
Илмий раҳбар: Якубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Шомахмудова Азиза Фуркатовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади испан тилида компаратив фразеологизмларнинг структур-семантик ва функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компаратив фразеологизмлар морфологик хусусиятларининг компонент моделлари асосида (А)НС,  (А)НО,  Н+НП,  Н+НП+НП,  Н+cонж.cоорд.+Н,  Н+В,  Н+П,  Пр.+П семантик структуралар шакллантирилган;
испан тилида ҳечо компаратив конструксияларининг намоён бўлиши ва  cомо компаратив бирликлар ўртасида ўхшаш ва  фарқ қилувчи хусусиятлар мавжудлиги аниқланган;
испан тилининг компаратив фразеологизмлари келиб чиқишининг  асосий манбалари аниқланиб, улар ҳайвонот олами, табиат ҳодисалари, ер ости бойликлари, меҳнат предметлари, ўсимликлар, Инжил, диний маросимлар, реалиялар, тарихий воқеалар, юнон-рим мифологияси, бадиий адабиёт, тарихий шахслар эканлиги исботланган.
испан тилида компаратив фразеологизмларнинг турли хил вазиятлар ва турли соҳаларда қўлланишининг фарқ қилувчи хусусиятлари очиб берилиб, уларда инжил, диний ва антик тематика билан боғлиқ кўп сонли бирликларнинг мавжудлиги; инсоннинг маънавий-ахлоқий фазилатларини характерловчи бирликларнинг борлиги; компаратив бирликларда жисмоний ва ахлоқий хусусиятларнинг чоғиштирилиши; ўзбек тилидаги баҳолаш ўхшатишларига қараганда образли субектларнинг устунлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Испан тилида компаратив фразеологизмларнинг структур-семантик ва функционал хусусиятлари тадқиқи жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
компаратив фразеологизмлар морфологик хусусиятларининг компонент моделлари асосида саккизта семантик структуралар ((А)НС, (А)НО, Н+НП, Н+НП+НП,  Н+cонж.cоорд.+Н,  Н+В,  Н+П,  Пр.+П.) шакллантирилгани ҳамда структур-семантик ва функционал хусусиятларини тадқиқ этишга қаратилган амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва фолклоршунослиги тарихи тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 2-декабрдаги 424/1-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий-назарий хулосалар асосида қорақалпоқ тилида яратилган бадиий асарлар поетик дискурси маконида қўлланилган метафоранинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
испан тилида ҳечо компаратив конструксияларининг намоён бўлиши ва  cомо компаратив бирликлар ўртасида универсал ва фарқ қилувчи хусусиятлар борлиги аниқлангани ҳолда улар учта семантик гуруҳга ажратиб таҳлил қилиниши ва луғавий бирликларни ҳосил қилиш, улардан янги луғавий бирликлар ясалиши ҳодисасига оид ўзига хос қонуниятлар асосида чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2020-2022-йил бажарилган Ф1-ФА-013229 “Қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада амалий фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 1-ноябрдаги 423/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмун-моҳияти қорақалпоқ бадиий асарларида компаративлар сифатида қўлланиладиган отлар семантик категориялардан иборат эканлигига доир янги назарий қарашлар  билан  бойитилган;
испан тилида компаратив фразеологизмлар келиб чиқишининг асосий манбалари семантик гуруҳлар доирасида аниқлангани ҳамда испан тилида компаратив фразеологизмларнинг турли вазиятлар ва соҳаларда қўлланишининг фарқ қилувчи хусусиятлари: 1) Инжил, диний ва антик тематика билан боғлиқ кўп сонли бирликларнинг мавжудлиги; 2) инсоннинг маънавий-ахлоқий фазилатларини характерловчи бирликларнинг борлиги; 3) компаратив бирликларда жисмоний ахлоқий хусусиятларнинг чоғиштирилиши; 4) уларда ўзбек тилидаги баҳолаш ўхшатишларига қараганда образли субектларнинг устунлиги асосланганига доир хулосалардан Мексика Давлат Автоном университети томонидан ташкил этилган онлайн курс машғулотларида  фойдаланилган (Мексика Давлат Автоном университетининг 2022-йил 4-сентябрдаги 801-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларга компаратив фразеологизмларнинг функционал-семантик, синтактик характеристикасини атрофлича тушунишга хизмат қилган ва  уларнинг назарий билимлари мустаҳкамланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish