Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Севара Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш технологияси (кредит-модул тизимидаги иқтисодиёт йўналиши талабалари мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.PhD/Ped3869.  
Илмий раҳбар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Рисқулова Камола Джумаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
олий таълим муассасалари талабаларининг хорижий тилни ўзлаштириш жараёнида нутқ қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги мантиқий тугалланган модулли дискрет (узвийлик) режимда ва талабаларнинг шахсий интеллектуал ҳаракатчанлиги уйғунлигини изчил мотивациялаш асосида оширилган;
мустақил таълим жараёнида талабаларда хорижий  тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш имкониятлари когнитив эҳтиёжларни ҳал қилиш қобилиятларини шахснинг фаолият жараёнига уйғунлаштириш ҳамда рефлексив фикрлаш, иродавий фазилат, мустақиллик компонентларини функсионал ва коммуникатив жараёнларда талабаларнинг бир-бирини баҳолаши асосида очиб берилган;
 талабаларининг мустақил таълим жараёнида хорижий тилни ривожлантириш модели ижтимоий ва коммуникатив компетенсияни шакллантиришда фикр мулоҳазаларнинг ва индивидуал фарқланишнинг ошиши ҳамда муаммоли тил бирликларини ифодаловчи сўзнинг лексик варграмматик шаклларини ассоциатив боғлаб ўргатиш асосида  такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни дифференцияллашган таълим траекторияси ва модулли таълимда ўзини ўзи назорат этиш ва лингвистик ўқув материалларини тематик модулларга риторик алоқасини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш технологияси тизимига доир тадқиқот натижалари асосида:
кредит-модул тизими шароитида олий таълим муассасалари талабаларининг хорижий тилни ўзлаштириш жараёнида нутқ қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги мантиқий тугалланган модулли дискрет (узвийлик) режимда ва талабаларнинг шахсий интеллектуал ҳаракатчанлиги уйғунлигини изчил мотивациялаш асосида оширилган тавсиялар  60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган  “Economy English in one lesson” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли бўйруғи, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 26-майдаги 02/01-01-86-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълим жараёнида талабаларнинг хорижий тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш имконияти яратилган;
   мустақил таълим жараёнида талабаларда хорижий  тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш имкониятлари  когнитив эҳтиёжларни ҳал қилиш қобилиятларини шахснинг фаолият жараёнига ўйғунлаштириш ҳамда рефлексив фикрлаш, иродавий фазилат, мустақиллик компонентларини функсиянал ва коммуникатив жараёнларда талабаларнинг бир-бирини баҳолаши тизими асосида очиб берилган тавсиялар 60310100- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Independent work time” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-48 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг  хорижий тилни ўзлаштириш кўникмасини имкониятлари функсионал ва коммуникатив жараёнларда  бир-бирини баҳолаши асосида очиб берилган;    
талабаларининг мустақил таълим жараёнида хорижий тилни ривожлантириш модели ижтимоий ва коммуникатив компетенсияни шакллантиришда фикр мулоҳазаларнинг ва индивидуал фарқланишнинг ошиши ҳамда муаммоли тил бирликларини ифодаловчи сўзнинг лексик ва грамматик шаклларини ассоциатив боғлаб ўрганиш  асосида  такомиллаштириш бўйича тавсиялар 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Economy English in one lesson” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли бўйруғи, Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 26-майдаги 02/01-01-86-сон маълумотномаси). Натижада, бу ёндашувлар талабаларнинг мустақил таълим жараёнида машғулотлардаги фаолиятини, коммуникатив компетентлигини ривожлантириш самарадорлигига эришилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш жараёни дифференцияллашган таълим траекторияси ва модулли таълимда ўзини ўзи назорат этиш ва лингвистик ўқув материалларини тематик модулларга риторик алоқасини уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган  “Independent work time” номли ўқув қўлланма  мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-48 рақамли гувоҳномаси). Натижада, кредит-модул тизими шароитида олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим жараёнида хорижий  тилни ўзлаштириш кўникмасини ривожлантириш усулларини  амалиётга татбиқ  этиш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish