Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Дадахон Джалаладиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётлар», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3910.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондиқ Жуманиязович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусашайхов Хусанбой Таджибаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётларни қўллаш орқали натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабет билан оғриган беморларда оёқнинг дистал қисмининг йирингли-некротик зарарланишларини даволашнинг кам инвазив усулларининг хусусиятлари патологик жараённинг жойлашишига богликлиги асосланган;
ДПСда оёқнинг дистал соҳасидаги зарарланган ангиосомал тузилмалардаги патологик учокни жарроҳлик даволашнинг ижобий ва салбий натижаларининг частотаси аниқланган;
оёқ дистал гангренаси бўлган беморларда оғир периферик артериялар медиакальцинозида субинтимал балонли ангиопластикаси бажарилгандан кейин артериал ичи катетер терапиясининг усули такомиллаштирилган.
диабетик панжа синдроми билан оғриган беморларда оёқнинг дистал қисми зарарланган ангиосома тузилмаларини амалиётдан кейинги асоратларини бартараф этишда такомиллаштирилган усулнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгашининг 2024-йил 30-январ 154-сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: қандли диабет билан оғриган беморларда оёқнинг дистал қисмининг йирингли-некротик зарарланишларини даволашнинг кам инвазив усулларининг хусусиятлари патологик жараённинг жойлашишига богликлиги асосланган.  Илмий янгиликнинг аҳамияти: қандли диабетда панжа ишемиясини даволашда периферик артерияларнинг медиакалциноз даражасининг ахамияти эндоваскуляр реваскуляризацияловчи амалиётларни амалга ошириш, амалиётдан кейинги асоратларни кескин камайтиришга, оёқ панжаларининг таянч фаолиятини сақлаб қолинишига ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий-тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли  жарроҳлик бўлими (1.11.2023-йил. № 127-сон буйруқ) ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли жарроҳлик бўлимида (02.11.2023-йил. № 372- сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ёндошув диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишларида беморларнинг даво чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш имкониятини беради. Тўғри танланган даволаш усули диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишлари бўлган беморлар шифохонада бўлиш даври 3-5 кунга қисқартирилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишларида беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш оёқдаги бошқа йирингли  касалликларининг дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган ортиқча сарф-харажатлар ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишларида беморларга хос бўлган касаллик белгилари аниқланиб, касалликни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига ўртача 500000 сўм маблағнинг иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётлар”  мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2023 - йил 1-ноябрдаги 09-09924-сонли хати юборилган.  
Илмий янгиликнинг моҳияти: ДПСда оёқнинг дистал соҳасидаги зарарланган ангиосомал тузилмалардаги патологик учокни жарроҳлик даволашнинг ижобий ва салбий натижаларининг частотаси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида беморларда периферик артерияларда эндоваскуляр реваскуляризацияловчи амалиётларни амалга ошириш стратегиясини аниқлашда артериялар зарарланишининг табиатини ҳисобга олиш кераклиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий-тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли  жарроҳлик бўлими (1.11.2023-йил. № 127-сон буйруқ) ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли жарроҳлик бўлимида (02.11.2023-йил. № 372- сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишлари бўлган беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш, оёқдаги бошқа йирингли  касалликларнинг дифференсиал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор маркерлар, инструментал текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун сарфланадиган вақтни тежаш ҳисобига ижтимоий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: беморларда юқорида кўрсатилган лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш бошқа қўшимча маркерлар аниқланиши учун керак бўладиган сарф-харажатларни чеклайди ҳамда беморлар даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси йирингли хирургия бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250000 сўм, бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 200000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 7 кундан 5 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 500000  сўм, бюджет ҳисобидан эса 400000 сўмнинг тежалишига эришилган. Хулоса: оёклар дистал сохаси гангренаси бор бўлган беморларда яққол ривожланган медиакалсиноз шароитида оёклар периферик артериялари реваскуляризацияси учун субинтимал баллонли ангиопластика энг оптимал усул булиб хисобланади ва кейинчалик тўқималар артериал перфузиясини яхшилаш максадида оёк панжасини зарарланган соҳасига (ангиосома) кўра суперселектив артерия ичи катетер терапиясини олиб борилиши юқори самарали ҳисобланиб, ўз навбатида 98,3% ҳолатда беморларда ижобий натижаларга олиб келган. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётлар”  мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2023 - йил 1-ноябрдаги 09-09924-сонли хати юборилган.  
Илмий янгиликнинг моҳияти: оёқ дистал гангренаси бўлган беморларда оғир периферик артериялар медиакальцинозида субинтимал балонли ангиопластикаси бажарилгандан кейин артериал ичи катетер терапиясининг усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: комбинирланган эндоваскуляр даволаш усуллари фонида оёқ панжасидаги кичик жарроҳлик амалиётларни бажариш учун мақбул шароитлар яхшиланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий-тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли  жарроҳлик бўлими (1.11.2023-йил. № 127-сон буйруқ) ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли жарроҳлик бўлимида (02.11.2023-йил. № 372- сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги асоратларни, стационарда ўрин-кунларини камайтириш ва умумий сарф-харажатни камайтириш имконини беради.  Диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишлари бўлган беморларда турли сабаблардан келиб чиқувчи оғриқ синдромини, қон кетиши, портал гипертензия, бактериал инфексия, гепаторенал синдром каби оғир асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: дори-дармонлар мақсадсиз қўлланилишининг олдини олиш, тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг тежалиши беморларнинг шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига сабаб бўлади.  Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 250000 сўм, бюджет ҳисобидан  даволанаётган бемор учун эса 200000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 3-5 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан  500000 сўм, бюджет ҳисобидан  эса 400 минг сўмнинг тежалишига олиб келади. Хулоса: Диабетик панжа синдроми булган беморлар оёк панжасини дистал сохаси йирингли-некротик зарарланишларида патологик ўчоқни оёқ панжасида жойллашишига кўра (ангиосома) такомиллаштирилган комбинирланган эндоваскуляр усулларини ва жаррохлик алгоритмини қўлланилиши оёқлар юқори ампутациясилари частотасини 7,6% дан 1,7% гача камайтиришга ва оёқлар функсионал сақланганлик даражасини 76,5 дан 86,2% гача ошишига имкон яратади. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётлар”  мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2023 - йил 1-ноябрдаги 09-09924-сонли хати юборилган.  
Илмий янгиликнинг моҳияти: диабетик панжа синдроми билан оғриган беморларда оёқнинг дистал қисми зарарланган ангиосома тузилмаларини амалиётдан кейинги асоратларини бартараф этишда такомиллаштирилган усулнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишлари бўлган беморларда оёқ панжасини таянч-ҳаракат функсиясини сақлаб қолишга қаратилган комбинирланган эндоваскуляр амалиётларни ўтказиш тактикаси аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий-тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг йирингли  жарроҳлик бўлими (1.11.2023-йил. № 127-сон буйруқ) ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли жарроҳлик бўлимида (02.11.2023-йил. № 372- сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қайта тиклаш жарроҳлик амалиётлари танланган йўли ва услуби барча ҳолатларда оёқ панжасидаги соғлом тўқималарнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда панжанинг ҳамма фаолиятини имкон даражада сақлаб қолиш, оптимал биомеханикани яратиш ва панжада амалга оширилган операциядан кейинги ўзгаришлар ва бошқа асоратлар ривожланишини олди олиниши ҳисобига ижтимоий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишлари бор бўлган беморларда йирингли жарроҳликда такомиллаштирилган даволаш ва ташхислаш алгоритмини қўллаганда йиллик жами иқтисодий самарадорлик 24000000 сўмни ташкил қилади (ўртача 1 йил давомида диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишлари бўлган беморлардан 30 нафари даволанса 800 000х30=24000000 сўмни ташкил этади). Хулоса: Диабетик панжа синдромида дистал йирингли - некротик зарарланишлари бўлган беморларда комбинацияланган эндоваскуляр амалийотларни амалга ошириш оёқ панжаси функционал фаолиятининг сақланиб қолинишини 73,9 дан 86,2% гача (р>0,05), таянч-ҳаракатланиш фаолиятини 81,5 дан 87,9% гача яхшилайди (р>0,05) ва ўз навбатида оёқларнинг юқори ампутациялари частотасини 7,6 дан (т=4.83) 1,7% (т=3.41) гача камайтиради (р>0,05). Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Диабетик панжа синдромида дистал йирингли-некротик зарарланишларида кам инвазив амалиётлар”  мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2023 - йил 1-ноябрдаги 09-09924-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish