Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброхимов Сарвар Мўйдинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув жараёнида фуқаролик жамияти консепсиясининг трансформацияси (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04- Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal561.
Илмий раҳбар: Мавлонов Журабек Ёрқул ўғли, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Раҳматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маткаримова Жамила Дурдиевна, фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Глобаллашув жараёни таъсирида фуқаролик жамияти консепсияси трансформациясини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан ўрганишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси доирасида барқарор тараққиёт учун зарур шарт-шароитларнинг муҳим кўрсаткичлари (ижтимоий ишонч, ижтимоий бирдамлик, жамоавий ҳаракатларга мойиллик, ижтимоий масъулият, шахсий дахлсизлик ва жамоавий хавфсизлик, кўнгиллилик, хусусий хайрия) фуқароларнинг иштироки даражаси билан уйғунлиги асосланган;
фуқаролик жамияти консептуал асосларини ривожлантиришнинг мотив-структура- механизм триадаси (учлик)да шахснинг ўрни, манфаатлари ва эҳтиёжлари, мустақил, индивидуал тарзда намоён бўлиши, ўз ҳақ ҳуқуқларини амалиётда қўллаш имкониятлари, сиёсий ва ҳуқуқий билимлар ҳамда амалий ҳаракатларнинг эътиқодга айланиши очиб берилган;
фуқаролик жамияти ривожланишидаги асосий қарама-қаршиликлар қутбли устуворликлар - давлат бошқарув монологидан фуқаролик мулоқоти, абсентеизмдан фуқаролар иштироки, догматизмдан эркин фикрлашга, патернализмдан фуқаровийлик, волюнатирзмдан жамоатчилик назорати  сари диалектик ривожланишнинг ўзаро боғлиқлиги асосланган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда “Фаол фуқаро мактаблари”ни ташкил этиш, янги мулоқот майдонларни шакллантириш, бу борада инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, волонтёрлик ташкилотларини фаол ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, виртуал маконда махсус профессионал (кўнгиллилар жамияти, ҳамкасблар уюшмаси, касбий бирлашмалар) жамоаларни шакллантиришга доир инновацион ғоялар илгари сурилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув жараёнида фуқаролик жамияти консепсиясининг трансформацияси мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларнинг муҳим кўрсаткичлари ижтимоий ишонч, ижтимоий бирдамлик ва жамоавий ҳаракатларга мойиллик, масъулият, шахсий хавфсизлик, кўнгиллилик ва хусусий хайрия, хабардорлик, иштирок этиш даражаларининг уйғунлигига оид илмий хулосалардан: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023- йил 15-июндаги  4-13-21-1660-сон маълумотномаси). Натижада Агентликнинг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг ИИИ-боб “Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш, беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” йўналишининг 22, 23, 24-бандлари ижроси доирасидаги “Конституциявий ислоҳотларда ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш” ҳамда “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг муҳим масалалари” мавзусидаги тадбирларни ташкил этишда, мамлакатимиз ҳудудларидаги ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, уларнинг дунёқарашида фуқаролик жамияти бапро этиш ғояларини шакллантиришга хизмат қилган;
Фуқаролик жамияти ривожланишидаги асосий қарама-қаршиликлар қутбли устуворликлар – фуқаролик мулоқот ёки давлат бошқарув монологи, фуқаролар иштироки ёки абсеинтизм, эркин фикрлаш ёки дагматизм, патернализм ёки фуқаролик, жамоатчилик назорати ёки мухолифат каби диалектик асосланганига доир илмий янгиликлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2023 йилга мўлжалланган иш режаси асосий йўналишларини амалга оширишда фойдаланилган  (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши 2023-йил 3-июлдаги 02/02-37-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида ўз олдига электорати ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, миллий тарихни холис ўрганиш орқали адолатли тарихий тафаккурни кенгайтиришга қаратилган вазифалари ижросида фуқароларда ижтимоий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, миллий манфаатдорлик каби хусусиятларни тарғиб қилиш ҳамда мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мотив-структура-механизм триадасида шахснинг ўрни, манфаатлари ва эҳтиёжлари, мустақил, индивидуал тарзда намоён бўлиши, ўз ҳақ ҳуқуқларини амалиётда қўллаш имкониятлари, сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг, амалий ҳаракатларнинг эътиқодга айланиши очиб берилган ва фуқаролик жамияти ривожланишидаги асосий қарама-қаршиликлар қутбли устуворликлар - фуқаролик диалоги ёки ҳокимият монологи, фуқаролар иштироки ёки норозилик ҳаракати, эркин фикрлаш ёки норозилик, патернализм ёки фуқаролик, жамоатчилик назорати каби масалалар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 19-июндаги 229-сонли маълумотномаси). Натижалар Марказнинг янгиланаётган жамиятимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётимизни адолатли ва қонун устуворлиги асосида шакллантириш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш билан боғлиқ маънавият соҳасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ҳамда уларни самарали амалга оширишда хизмат қилган.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда шахснинг ўрни, манфаатлари ва эҳтиёжлари, мустақил, индивидуал тарзда намоён бўлиши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалиётда қўллаш имкониятлари сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг, амалий ҳаракатлари, фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларнинг муҳим кўрсаткичлари - ижтимоий ишонч, ижтимоий бирдамлик ва жамоавий ҳаракатларга мойиллик, масъулият, шахсий хавфсизлик, кўнгиллилик ва хусусий хайрия, хабардорлик, иштирок этиш даражаларининг уйғунлиги илмий асосланган бўлиб, илмий аҳамияти шундаки, унинг илмий хулосалари келгусида мамлакатимиз фуқаролик жамиятини такомиллаштиришда ва унга доир муаммоларнинг назарий жиҳатларини тасаввур қилишга имкон беради. Ушбу илмий хулоса Адолат СДПнинг иш фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сиёсий кенгаши 2023-йил 25-декабрдаги 01-04-/398-сонли маълумотномаси). Натижада диссертациянинг умумий мазмун моҳияти, хулосалари Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридги "ИВ.Халқ номидан, халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қурамиз" бандида келтирилган вазифалатга мос келади. Партия диссертация ишида илгари сурилган илмий натижалар, амалий таклиф ва хулосалардан услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар яратишда кенг фойдаланишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish