Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Мухриддин Хусниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Сўх ҳавзасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши ва урбанизация жараёнлари”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1501
Илмий раҳбар: Анарбаев Абдулҳамиджон, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темир Ширинов ва Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шайдуллаев Алишер Шапулатович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сўх ҳавзасида антропоген ландшафтнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини ёритиб беришдан иборат:
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўрта палеолит даврида антропоген ландшафтлар Сўх ҳавзасининг жанубий қисмида шаклланганлиги, мезолит-неолит даврларида қуйи оқимигача кенгайганлиги, илк металл даврида тоғолди теграсида сақланиб қолиб, антик ва илк ўрта асрларда ҳавзанинг барча қисмларига ёйилганлиги, ривожланган ўрта асрларга келиб эса шаҳарсозлик ва деҳқончилик маданияти ҳудуди шимолий-ғарбий ва жанубий қисмларига кўчганлиги, шунингдек, ҳавзанинг инсон жамоалари томонидан ўзлаштирилиши узлюксиз кечганлиги исботланган;
Сўх ҳавзаси тош ва илк металл даври жамоаларининг денгиз сатҳидан 1000 м юқорида, оқарсув манбаларига 300 метргача масофада, қуёшга тик қараган 90–270 даража азимутда, 10–20 даража қияликда ҳамда сел йўлларидан юқоридаги экологик бурчаклардагина ўрнашганлиги исботланган;
Сўх ҳавзасининг антик ва илк ўрта асрлар даври деҳқончилик маданиятига мансуб жамоаларнинг Бачқир, Қатрон-Гижон, Қўқонсой, Нурсуқ, Сариқўрғон, Зоҳидон ва Юқори Сўх каби еттита ирригацион микровоҳаларда истиқомат қилганлиги ҳамда улардан шаҳар харобаси, қишлоқ харобаси, якка турдаги турар-жой, қалъа-қўрғон ва қабристон-мозорқўрғон каби беш турдаги археологик ёдгорликлар мажмуалари сақланиб қолганлиги аниқланган;
Эрамиздан аввалги ИИ–И асрлар ва эрамизнинг И–ВИ асрларида Сўх ҳавзасининг ўрта оқимида интенсив суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, Сўх дарёси сувининг кучли тармоқланиши, ерости сувларининг кўтарилиши ва тупроқларнинг шўрланиши натижасида ҳавзанинг қуйи оқимидаги манзилгоҳлар ВИИ асрда ташлаб кетилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Сўх ҳавзасида антропоген ландшафтнинг ташкил топиши ва урбанизация жараёнлари” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Ўрта палеолит даврида антропоген ландшафтлар Сўх ҳавзасининг жанубий қисмида шаклланганлиги, мезолит-неолит даврларида қуйи оқимигача кенгайганлиги, илк металл даврида тоғолди теграсида сақланиб қолиб, антик ва илк ўрта асрларда ҳавзанинг барча қисмларига ёйилганлиги, ривожланган ўрта асрларга келиб эса шаҳарсозлик ва деҳқончилик маданияти ҳудуди шимолий-ғарбий ва жанубий қисмларига кўчганлиги, шунингдек, ҳавзанинг инсон жамоалари томонидан ўзлаштирилиши узлюксиз кечганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” ва “Ибтидо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 11-декабрдаги 06-28-1862-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилган.
Сўх ҳавзаси тош ва илк металл даври жамоаларининг денгиз сатҳидан 1000 м юқорида, оқарсув манбаларига 300 метргача масофада, қуёшга тик қараган 90–270 даража азимутда, 10–20 даража қияликда ҳамда сел йўлларидан юқоридаги экологик бурчаклардагина ўрнашганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” ва “Ибтидо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 11-декабрдаги 06-28-1862-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилган.
Сўх ҳавзасининг антик ва илк ўрта асрлар даври деҳқончилик маданиятига мансуб жамоаларнинг Бачқир, Қатрон-Гижон, Қўқонсой, Нурсуқ, Сариқўрғон, Зоҳидон ва Юқори Сўх каби еттита ирригацион микровоҳаларда истиқомат қилганлиги ҳамда улардан шаҳар харобаси, қишлоқ харобаси, якка турдаги турар-жой, қалъа-қўрғон ва қабристон-мозорқўрғон каби беш турдаги археологик ёдгорликлар мажмуалари сақланиб қолганлиги ҳақидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан янги маданий меросларни хатловдан ўтказиш, уларни паспортлаштириш ва ҳужжатлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 06-сентябрдаги 04-09/379-сонли маълумотномаси).
Эрамиздан аввалги ИИ–И асрлар ва эрамизнинг И–ВИ асрларида Сўх ҳавзасининг ўрта оқимида интенсив суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, Сўх дарёси сувининг кучли тармоқланиши, ерости сувларининг кўтарилиши ва тупроқларнинг шўрланиши натижасида ҳавзанинг қуйи оқимидаги манзилгоҳлар ВИИ асрда ташлаб кетилганлиги ҳақидаги маълумотлар “Қўқон” давлат-музей қўриқхонасида экскурсия матнларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 06-сентябрдаги 04-09/379-сонли маълумотномаси). Шунингдек, Тепақўрғон археологик ёдгорлигидан топилган юздан ортиқ моддий ашёлар  музей фондини бойитишга ҳамда ташриф буюрувчиларда Қўқон микровоҳасининг моддий маданияти тарихи ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish